Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилишга оид норматив-ҳУҚУҚий ва услубий ҳужжатлар


-модда. Иш берувчиларнинг аҳолини иш билан таъминлаш соҳасидаги давлат



Download 1,74 Mb.
Pdf ko'rish
bet12/185
Sana06.07.2022
Hajmi1,74 Mb.
#751315
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   185
Bog'liq
МЕҲНАТ ВА АҲОЛИНИ ИЖТИМОИЙ МУҲОФАЗА ҚИЛИШГА

18-модда. Иш берувчиларнинг аҳолини иш билан таъминлаш соҳасидаги давлат 
сиёсатини амалга оширишдаги иштироки
Ўзбекистон Республикасида иш берувчилар иш билан таъминлаш соҳасидаги давлат сиёса-
тини амалга оширишга қуйидаги йўллар билан кўмаклашадилар:
меҳнатга оид муносабатларни тартибга солувчи шартнома ва келишувлар шартларини 
бажариш;
ходимларни касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш учун 
шароит яратиш;
Иш билан таъминлашга кўмаклашувчи давлат жамғармасига молиявий ажратмалар ўтказиш;


18
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган тартиб-
да миқдорини маҳаллий давлат ҳокимияти органлари белгилайдиган иш жойларига ушбу 
Қонуннинг 7-моддасида кўрсатилган фуқароларни ишга жойлаштириш;
бўш иш жойлари (вакант лавозимлар) бор-йўқлиги тўғрисидаги маълумотларни, олдиндан (ками-
да икки ой олдин) маҳаллий меҳнат органига мўлжалланаётган ишдан озод қилишлар тўғрисидаги 
ахборотларни бўшаб қоладиган ҳар бир ходимни кўрсатган ҳолда тақдим этиш. Бўш иш жойлари 
бор-йўқлиги тўғрисидаги маълумотларни ҳамда ходимларнинг ишдан озод қилиниши тўғрисидаги 
ахборотларни тақдим этиш тартиби ва муддатлари қонун ҳужжатлари билан белгиланади.
Ахборотнинг ўз вақтида тақдим этилмаслигида ва бўш иш жойларини (вакант лавозим-
ларни) яширганликда айбдор бўлган ҳамда Иш билан таъминлашга кўмаклашувчи давлат 
жамғармасига ажратмалар ўтказишдан бош тортган мансабдор ша хслар қонун ҳужжатларига 
мувофиқ жавобгар бўладилар.
Ижтимоий ҳимояга муҳтож ша хсларга энг кам миқдордаги иш жойларини яратиш юза-
сидан маҳаллий давлат ҳокимияти органлари чиқарган қарорларни бажармаганлик учун 
иш берувчилардан ҳар бир яратилмаган иш жойи учун ходимнинг йиллик ўртача иш ҳақи 
миқдорида жарима ундирилади. Аввал талабнома берилган, ўрта махсус, касб-ҳунар ва олий 
таълим олган, шунингдек касб тайёргарлиги олишга ва қайта тайёргарлик кўришга, мала-
касини оширишга юборилган ша хсларни ишга қабул қилишдан бош тортганлик учун ҳам 
худди шу миқдорда жарима ундирилади. Ундириб олинган маблағлар Иш билан таъмин-
лашга кўмаклашувчи давлат жамғармасини тўлдириш учун ўтказилади.
Иш берувчиларнинг ижтимоий ҳимояга муҳтож ша хслар учун белгиланган энг кам 
миқдордан ортиқроқ қўшимча иш жойларини яратиш, шунингдек бундай ша хсларни касб-
га тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, малакасини ошириш мақсадида қилган сарф-харажатлари 
маҳалий бюджет маблағлари, Иш билан таъминлашга кўмаклашувчи давлат жамғармаси 
маблағлари ва бошқа маблағлар ҳисобидан қопланади.
Ижтимоий ҳимояга муҳтож ша хсларнинг иш жойларини қисқартириш ёки тугатиш 
маҳаллий меҳнат органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан касаба 
уюшмалари қўмиталари ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органлари билан келишилган 
ҳолда амалга оширилади.

Download 1,74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   185




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish