Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилишга оид норматив-ҳУҚУҚий ва услубий ҳужжатлар


-модда. Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг аҳолини иш билан таъминлаш



Download 1,74 Mb.
Pdf ko'rish
bet11/185
Sana06.07.2022
Hajmi1,74 Mb.
#751315
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   185
Bog'liq
МЕҲНАТ ВА АҲОЛИНИ ИЖТИМОИЙ МУҲОФАЗА ҚИЛИШГА

17-модда. Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг аҳолини иш билан таъминлаш 
соҳасидаги давлат сиёсатини амалга ошириш борасидаги ваколатлари
Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг аҳолини иш билан таъминлаш соҳасидаги дав-
лат сиёсатини амалга ошириш борасидаги ваколатларига қуйидагилар киради:
аҳолини иш билан таъминлаш соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишларини 
амалга ошириш;
аҳолини иш билан таъминлаш соҳасидаги давлат сиёсатининг умумий принциплари амал-
га оширилишини таъминловчи норматив ҳужжатлар қабул қилиш;
аҳолини иш билан таъминлаш юзасидан ҳудудий тармоқ дастурларини ишлаб чиқиш 
ва амалга ошириш;
ушбу Қонуннинг 7-моддасида кўрсатилган фуқароларни ишга жойлаштириш учун иш 
жойларининг энг кам миқдорини белгилаш ёки айрим турдаги ишларни (касбларни) эҳтиёт 
тариқасида сақлаб туриш;
меҳнат бозоридаги аҳвол барқарорлашувига кўмаклашувчи, шу жумладан меҳнат шар-
тномалари оммавий равишда бекор қилинишининг олдини олишни, мавжуд иш жойлари-
ни сақлаб қолиш ва янги иш жойларини яратишни, ҳақ тўланадиган вақтинчалик ва жамоат 
ишларини ташкил қилишни, устувор ривожланиш ҳудудларини аниқлашни ўз ичига олган 
чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.
Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан, шунингдек жамоа келишувлари билан 
ушбу Қонунга зид бўлмаган, фуқароларнинг ижтимоий муҳофазаланганлигини кучайтирувчи 
мақбул келадиган иш таклиф этиш, ишсизларни рўйхатдан ўтказиш ва қайта рўйхатга олиш-
нинг бошқа шартлари ва тартиби, шу жумладан маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан 
ишсизлик нафақаларини тўлаш муддатларини узайтириш ва миқдорларини ошириш, жамо-
ат ишларидаги меҳнатга ҳақ тўлаш, шунингдек касбга ўқитиш даврида стипендия тўлаш 
назарда тутилиши мумкин.
Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳодимларни оммавий равишда ишдан озод этиш 
тўғрисидаги қарорни олти ойгача муддатга тўхтатиб қўйиши мумкин, бунда улар ана шу кечикти-
риш туфайли корхоналар, муассасалар, ташкилотлар кўрадиган зарарни қисман ёки тўлиқ қоплайди.

Download 1,74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   185




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish