Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилишга оид норматив-ҳУҚУҚий ва услубий ҳужжатлар


III. Ўртача ойлик жами даромад миқдорини ҳисоблаб чиқишда ҳисобга олинадиган



Download 1,74 Mb.
Pdf ko'rish
bet106/185
Sana06.07.2022
Hajmi1,74 Mb.
#751315
1   ...   102   103   104   105   106   107   108   109   ...   185
Bog'liq
МЕҲНАТ ВА АҲОЛИНИ ИЖТИМОИЙ МУҲОФАЗА ҚИЛИШГА

III. Ўртача ойлик жами даромад миқдорини ҳисоблаб чиқишда ҳисобга олинадиган 
оила даромадлари турлари
7. Ўртача ойлик жами даромад миқдорини ҳисоблаб чиқишда ҳисобга
олинадиган оиланинг жами даромадига оила аъзолари томонидан олинган қуйидаги
даромадлар киритилади:
меҳнатга ҳақ тўлаш шаклидаги даромадлар;
мол-мулкдан олинган даромадлар;
хусусий тадбиркорнинг даромади;
чет элда ишлайдиган ёки тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган оила аъзолари-
дан пул тушумлари суммаси;
Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа даромадлар.
8. Меҳнатга хақ тўлаш шаклидаги даромадлар ҳисобланган сумма бўйича ҳисобга оли-
нади (солиқ ҳақидаги қонунларда назарда тутилган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар 
чегириб ташлангунга қадар).
9. Хорижий валютада олинадиган оила даромади Ўзбекистон Республикаси Марказий 
банкииинг болали оилаларга нафақалар, оналарга нафақалар ва моддий ёрдам олиш учун 
ариза берилган кунда белгиланган курси бўйича Ўзбекистон Республикасининг миллий 
валютасига қайта ҳисоблаб чиқилади.
IV. Даромад микдорини аниқлаш
10. Оиланинг ўртача ойлик жами даромади ушбу Низомнинг 20-бандига мувофиқ 
фуқаролар томонидан тақдим этиладиган оила аъзоларининг даромадлари тўғрисидаги маъ-
лумотлар асосида аниқланади.
11. Агар фуқаролар томонидан тақдим этилган оила аъзоларининг
даромадлари тўғрисидаги маълумотларда ушбу Низомнинг 12–18-бандларига
мувофиқ ҳисоблаб чиқилган норматив даромаддан паст даромад суммаси кўрсатилган
бўлса, у ҳолда оилаиинг ўртача ойлик жами даромадини ҳисоблаб чиқиш учун
норматив даромад миқдори қабул қилинади.
12. Хусусий тадбиркор норматив даромадининг ҳар ойлик миқдори қуйидаги
формула бўйича аниқланади:
Од= БССх2, бунда:
Од — хусусий тадбиркорнинг ойлик норматив даромади;
БСС — қонун ҳужжатларида белгиланган фаолият тури бўйича юридик ша хс ташкил 
этмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний ша хслардан (хусусий тад-
биркорлардан) олинадиган қатьий белгиланган солиқ ставкаси.
13. Юридик ша хс ташкйл этмаган ша хсий ёрдамчи ва деҳқон хўжалиги
бошлиги норматив даромадининг ҳар ойлик миқдори қуйидаги формула бўйича
аниқланади:
Од = Ем/10 х Нод, бунда:
Од — юридик ша хс ташкил этмаган ша хсий ёрдамчи ва деҳқон хўжалиги бошлиғининг 
ойлик норматив даромади;
Ем — ша хсий ёрдамчи ва деҳқон хўжалигини юритиш учун берилган ер участкаси май-
дони (сотихлар бўйича белгиланади);
Нод — ер майдонинг ҳар 10 сотихидан олинадиган, қонун ҳужжатларига мувофиқ бел-
гиланган энг кам ойлик иш ҳақининг икки баравари микдоридаги норматив ойлик даромад.
Ер участкаси объектив шароитлар (сув билан таъминлаимаганлик, тупроқнинг шўрланганлиги 
ва бошқалар) бўйича норматив ойлик даромадни юқорида кўрсатилган миқдорда олиш имко-
нини бермаган ёки умуман даромад олиш имконини бермайдиган айрим ҳолларда маҳаллий 
давлат ҳокимияти органлари норматив ойлик даромадни пасайтириш томонга тузатиш кир-
ритишлари мумкин.


152
14. Уй хўжалигида оиланинг қорамолдан олинадиган норматив даромадининг
ҳар ойлик миқдори қуйидаги формула бўйича аниқланади:
Од = (Қбс-1) х ЭКИҲ/2, бунда:
Од — уй хўжалигида оиланинг қорамолдан олинадиган норматив даромаднинг ҳар ойлик 
микдори;
Қбс — уй хўжалигидаги қорамоллар бош сони, ёш моллар чиқариб ташланган холда;
ЭКИҲ — қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланган энг кам ойлик иш ҳақи миқдори.
Юридик ша хс ташкил этмаган ша хсий ёрдамчи ва деҳқон хўжалигида қорамол мав-
жуд бўлган такдирда оила норматив даромадининг ҳар ойлик миқдори юридик ша хс таш-
кил этмаган ша хсий ёрдамчи ва деҳқон хўжалигидан олинган норматив даромад ҳар ойлик 
миқдорининг ва уй хўжалигидаги қорамолдан оиланинг норматив даромади ҳар ойлик 
миқдорининг жами сифатида белгиланади.
15. Кўчмас мулкни ижарага беришдан олинган норматив даромаднинг ҳар ойлик миқдори 
қонун ҳужжатларига мувофиқ уй-жойни ижарага берувчи жисмоний ша хслар учун белги-
ланган ижара тўлови ставкаларидан келиб чиққан ҳолда белгиланади.
16. Автомототрансиорт воситаларини ижарага беришдан олинган норматив даромад-
нинг ҳар ойлик миқдори энг кам ойлик иш ҳақининг 2,5 баравари миқдорида белгиланади.
17. Чет элдан ойлик пул тушумларининг норматив суммаси чет элда меҳнат ёки тадби-
рокорлик фаолиятини амалга оширувчи оила аъзолари сониии энг кам ойлик иш ҳақининг 
2,5 бараварига кўпайтириш йўли билан аниқланади.
18. Оиланинг охирги уч ой мобайнида ишламаётган меҳнатга лаёқатли аъзолари (16 ёшга-
ча бўлган болаларии тарбиялаш, ўқиш, ўзгаларнинг парваришига муҳтож бўлган ша хсларга 
қараш билан банд бўлмаганлар) учун, меҳнат бўйича органларда нафақалар олувчилар бундан 
мустасно, норматив даромаднинг ҳар ойлик миқдори қуйидаги формула бўйича аниқлаиади:
Од=Иоас ЭКИҲх2,5, бунда:
Од — оиланинг охирги уч ой мобайиида ишламайдиган меҳнатга лаёқатли аъзоларининг 
ҳар ойлик норматив даромади;
Иоас — оилаиинг охирги уч ой мобайнида ишламайдиган меҳнатга лаёқатли аъзолари сони;
ЭКИҲ — қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланган энг кам ойлик иш ҳақи миқдори.
19. Хусусий корхона мулкдори ва фермер ҳўжалиги бошлиғининг ўртача ойлик жами 
даромади тегишли хусусий корхона ва фермер хўжалигининг олдинги йилда олинган, улар-
нинг тасарруфида қолган (солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар тўлангандан кейинги фой-
да суммаси) даромадини 12 га бўлиш йўли билан аниқланади.

Download 1,74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   102   103   104   105   106   107   108   109   ...   185




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish