2-расм. Буғдой экин майдонларини кенгайтиришнинг қишлоқ хўжалиги
ялпи маҳсулот даражасига таъсир динамикасининг прогнози
24
24
Расм муаллиф томонидан модел натижалари асосида тузилган.
11
11
.2
11
.4
11
.6
11
.8
Чи
зи
қл
и ба
шо
ра
тл
аш
0
.1
.2
.3
.4
.5
.6
.7
.8
.9
1
Жами экин майдонида буғдой майдонининг улуши, индекс
20
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, айниқса деҳқончилик маҳсулотлари
етиштириш нафақат ерлардан, балки, сув ресурсларидан ҳам самарали
фойдаланишга бевосита боғлиқ ва шу жиҳатдан соҳада амалга оширилаётган
ислоҳотларнинг ушбу омил самарадорлигига таъсирини иқтисодий баҳолаш
муҳим аҳамиятга эга. Шу мақсадда Самарқанд вилоятида СИУлар фаолияти
эконометрик моделлар асосида таҳлил қилинди. Олинган натижаларнинг
кўрсатишича, СИУлар фаолияти қишлоқ хўжалиги ялпи маҳсулот қийматига
сезиларли таъсир қилмаган. Таҳлилларнинг гувоҳлик беришича, бу бевосита
улар фаолиятини самарали ташкил этиш борасида ҳали ўз ечимини топмаган
муаммолар, айниқса молиялаштириш ва шартнома муносабатлари билан
боғлиқ муаммолар мавжуд. Шу сабабдан ҳам, СИУ ва сув истеъмолчилари
ўртасидаги ўзаро иқтисодий муносабатларда сув учун тўловни уни етказиб
бериш харажатидан келиб чиққан ҳолда тақсимлаш, истеъмолчиларга сув
миқдори ва бериладиган муддат ҳақида олдиндан аниқ маълумот бериш, улар
(фермер ва деҳқон хўжаликлари)нинг сув билан боғлиқ масалаларини ҳал
этишдаги ҳамкорлигини фаоллаштириш мақсадга мувофиқ.
Юқоридаги 3-жадвалда вақтнинг квадратик усулда олиниши йиллар
бўйича ялпи маҳсулотнинг ўсиш суръатини таҳлил қилиш имкониятини
беради. Ушбу кўрсаткич асосида йиллар бўйича Самарқанд вилоятида ялпи
қишлоқ хўжалик маҳсулоти ҳажми мустақилликнинг дастлабки даврида
пасайиб борган бўлса, кейинчалик йиллик ўсиш тенденциясига эга бўлган
деган хулоса чиқариш мумкин. Бу, шу жумладан, бевосита қишлоқ
хўжалигида органик ва минерал ўғитларни меъёрий миқдор ва нисбатларда
белгиланган муддатларда қўллаш тадбирларини амалга ошириш натижасида
ҳосилдорликнинг ўсиши билан боғлиқлигини ҳам эътироф этиш лозим.
Шунингдек, 3-жадвалда келтирилган регрессия коэффициенти (R2) ялпи
маҳсулот ўсишининг 70%дан ошиғи бевосита жадвалда келтирилган омиллар
ҳисобига эканлигини ифодалайди.
Қишлоқ хўжалигида олиб борилаётган ислоҳотлар жараёнида фермер
хўжаликларида маҳсулот ишлаб чиқариш ва ер-сув ресурсларидан фойдала-
ниш самардорлигини ошириш мақсадида, жумладан, кооперация шакл ва му-
носабатларини ташкил этиш ва ривожлантириш муҳим ташкилий-таркибий
омиллардан бири эканлиги асосланган.
Шу
нуқтаи назардан, диссертацияда
Самарқанд вилояти ва Қозоғистоннинг Туркистон вилоятлари мисолида
сувдан фойдаланиш ва қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштиришда ўзаро
ҳамкорлик қилиш, яъни, кооперацияни ривожлантиришга таъсир кўрсатувчи
омиллар қиёсий таҳлил қилинди. Бунда бевосита Германиянинг Фолксваген
фондининг «AGRICHANGE
25
-Марказий Осиёнинг суғориладиган ерларида ер
ва меҳнат унумдорлигини яхшилашни рағбатлантириш» амалий лойиҳаси
доирасида 450 та (жами 900 та) фермер хўжаликларида ўтказилган сўровнома
маълумотларидан фойдаланилди (4-жадвал).
25
Institutional change in land and labour relations of Central Asia’s irrigated agriculture (AGRICHANGE).
Project duration 1 July 2015 – 30 June 2018
21
Do'stlaringiz bilan baham: |