1-расм. Самарқанд вилоятида жами экин майдони таркибида пахта ва
ғалла экин майдонлари улушининг ўзгариш тенденцияси
21
Юқоридаги таҳлил натижалари ва хулосаларга таянган ҳолда таъкидлаш
жоизки, ер-сув ислоҳотларининг қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб
чиқариш ҳажмига таъсирини иқтисодий баҳолашда статистик ва панел
маълумотларини қўллаш соҳадаги реал ишлаб чиқариш имкониятларни
аниқлаш, олинган натижаларнинг ишончлилик даражасини, ишлаб чиқилган
хулоса-тавсияларнинг асосланганлигини таъминлаш нуқтаи назардан муҳим
21
Расм статистик йиғма маълумотлар асосида муаллиф ишланмаси.
0.0%
10.0%
20.0%
30.0%
40.0%
50.0%
1991
1995
1999
2003
2007
2011
2015
2019
Пахта
Буғдой
16
услубий-амалий аҳамият касб этади. Чунки, ислоҳотлар таъсирини қишлоқ
хўжалигида илмий асосланган тарзда баҳолаш бир неча йиллик кўрсаткичлар
динамикасидан фойдаланишни, бу эса ўз ўзидан панел маълумотларини
қўллашни тақозо этади. Натижада ушбу маълумотлардан фойдаланган ҳолда
ўзгармас таъсир моделидан фойдаланиш самарали деган хулосага келинди ва
бу бўйича тегишли услубий-амалий тавсиялар ишлаб чиқилди.
Диссертация ишининг “Ер ва сув ислоҳотларининг маҳсулот ишлаб
чиқаришга таъсирини баҳолаш ва фермер хўжаликлари ўртасидаги
кооперацияни ривожлантириш йўллари” деб номланган учинчи бобида
тадқиқотнинг илмий-услубий, амалий ишланма ва натижалари асосида аграр
ислоҳотларнинг қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмига
таъсири ҳамда фермер хўжаликларининг ўзаро кооперация муносабатларини
ташкил қилиш ва ривожлантириш муаммолари тадқиқ қилинган.
Авваломбор таъкидлаш жоизки, қишлоқ хўжалигида сув ресурсларидан
фойдаланиш, фермер хўжаликларини ташкил этиш, улар фаолиятини
оптималлаштириш ва диверсификациялаш йўналишларида кенг қамровли
тадбирлар амалга оширилаёганлигига қарамасдан, фикримизча, соҳада
кооперация шакл ва муносабатларини ривожлантириш, уларнинг ислоҳотлар
самарадорлигига таъсир қилувчи муҳим омиллардан эканлигини илмий-
амалий жиҳатдан асослашга бағишланган тадқиқот ишлари етарли даражада
эмас. Шу сабабдан ҳам, диссертацияда сув истеъмолчиларининг суғориш
каналлари бўйлаб турли масофаларда жойлашуви оқибатида улар ўртасида
номутаносиб сув тақсимотининг вужудга келиши, СИУларнинг роли, суғориш
каналига нисбатан узоқ ва яқинда жойлашган сув истеъмолчилари ўртасида,
шунингдек, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқаришда фермер
хўжаликлари фаолиятида ўзаро ҳамкорликни ташкил қилиш ва ривожлан-
тиришда кооперация ташкилий омил сифатида муҳим рол ўйнаши илмий-
амалий нуқтаи назардан таҳлил қилинган ва асослаб берилган.
Умуман, тадқиқот ишида ер ва сув ислоҳотларининг маҳсулот ишлаб
чиқариш ҳажмига таъсирини баҳолашда қуйидаги кўрсаткичлардан фойдала-
ниш асослаб берилган ва тавсия этилган (2-жадвал).
Диссертацияда 2-жадвал маълумотларидан фойдаланган ҳолда ўзгармас
таъсир (fixed effect) модели ёрдамида тадқиқот олдига қўйилган мақсад ва
вазифаларнинг илмий-услубий ечимларини асослашда қуйидаги Кобб-Дуглас
ишлаб чиқариш функциясига асосланган логарифмик-чизиқли модел ва унда
эрксиз ўзгарувчи ва айрим эркли ўзгарувчилар логарифмли, қолган эркли
ўзгарувчилар эса чизиқли ҳолда қўлланилди, яъни:
𝑙𝑛𝑌
𝑖𝑡
= 𝛼
𝑖
+ 𝛽
1
𝑙𝑛𝑥
1,𝑖𝑡
+ ⋯ + 𝛽
𝑘
𝑥
𝑘,𝑖𝑡
+ 𝑢
𝑖𝑡
(1)
Бу ерда:
LnY – эрксиз ўзгарувчи, бизнинг моделда ўсимликчилик тармоғида олинган
ялпи маҳсулот қиймати (млн.сўм);
X
k
– (k=1…n) эркли ўзгарувчилар;
Lnx
1
= суғориш мавсумида сарфланган жами сув миқдори (июн-август
ойида сарфланган сув миқдори олинди)
17
Do'stlaringiz bilan baham: |