Ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ
Ер қаъридан фойдаланувчиларнинг капитал харажатларини ҳисобга
олган ҳолда янги конларда нефт, табиий газ, газ конденсати, қимматбаҳо,
рангли, нодир ва радиоактив металларни қазиб олиш (ажратиб олиш)ни
амалга оширувчи ер қаъридан фойдаланувчилар учун рента даромади
солиғи жорий этилмоқда;
Рента даромад солиғи инвестиция киритилганда, металлар ёки
углеводород хомашёсини реализация қилишдан олинган даромад ва
уларни қазиб олиш (ажратиб олиш) билан бевосита боғлиқ бўлган
харажатлар чегирилган ҳолда (уч йилдан кейин) тўланади;
Янги нефт ва газ қудуқлари, саноат усулида фойдаланишга
топширилган ойдан бошлаб, дастлабки икки йил давомида мол-мулк
солиғи тўлашдан озод қилинади, кейинги уч йилда ушбу солиқ учун
белгиланган солиқ ставкасининг 50 фоизига камайтирилган ставка
қўлланади;
Ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ ставкаларини нефт ва
табиий газ бўйича 10 фоизгача (амалда нефт 20 фоиз, табиий газ 30 фоиз),
олтин ва мис учун 7 фоизгача (амалда олтин 10 фоиз, мис 10 фоиз),
волфрам концентрати учун 2,7 фоизгача (амалда 10,4 фоиз) ва уран учун 8
фоизгача (амалда 10 фоиз) камайтирилмоқда (Бунда, давлат улушига эга
14
корхоналар НКМК, ОКМК ва Ўзбекнефтгаз учун амалдаги солиқ
ставкалари сақлаб қолиниши кўзда тутилмоқда);
2022 йил 1 январдан бошлаб цемент ишлаб чиқаришга мўлжалланган
1 тонна оҳактош учун ер қаъридан фойдаланганлик учун 14 солиқнинг
ставкасини икки бараварга камайтирган ҳолда 22 500 сўм/тн (амалда 45
000 сўм/тн) миқдорида белгиланмоқда.
Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ
. Ушбу солиқ (қишлоқ
хўжалиги ерларини суғориш учун белгиланган ставкалардан ташқари)
ставкаларини инфляция даражасида 1,1 бараварга иқтисодиётнинг барча
тармоқлари корхоналари (саноат корхоналари, электр станциялари ва
коммунал хўжалиги бундан мустасно) ва якка тартибдаги тадбиркорлар
учун эса 1,3 бараварга индексация қилинмоқда;
Қишлоқ хўжалиги ерларини суғориш учун белгиланган сув
ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкаси 40 сўм, шу жумладан
солиқ ставкасига сув етказиб берувчилар томонидан етказиб берилган сув
ҳажми харажатларини қоплаш учун 1,05 коэффициент қўллаш тартиби
сақлаб қолинмоқда;
Мол-мулк солиғи
Юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ ставкаси
амалдаги 2 фоиздан 1,5 фоизга камайтирилмоқда;
Юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган пасайтирилган
солиқ ставкаси 0,4 фоиздан 0,5 фоизга ўзгартирилмоқда;
Солиқ солиш мақсадида бинолар бўйича солиқ базаси қуйидаги
миқдорларда 1 кв метр учун мутлақ қийматда белгиланган минимал
қийматдан паст бўлиши мумкин эмаслиги жорий этилмоқда:
Тошкент шаҳрида – икки миллион беш юз минг сўм
15
Нукус шаҳри ва вилоят марказларида – бир миллион беш юз минг
сўм;
қолган ҳудудларда – бир миллион сўм этиб белгиланмоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: |