«Биохилма-хилликни сақлаш ва ривожлантириш» Республика онлайн илмий-амалий анжумани
Гулистон 2020 й. 17-18 апрель
85
маҳаллий хом-ашё билан таъминлаш ва доривор воситалар ишлаб чиқариш
мустақиллик йилларида долзарб вазифалардан бири бўлиб давлат сиёсати
даражасига кўтарилди.Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 3
майдаги ПФ-5032 сонли фармони билан “Нукус- фарм, Зомин - фарм, Косонсой
- фарм, Сирдарё - фарм, Бойсун – фарм, Паркет – фарм ва Бўстонлиқ - фарм ”
Республикамизда 7 та фармацевтика соҳасидаги эркин иқтисодий
ҳудудларининг ташкил этилди [1].
Ҳозирги вақтда бутун дунёда бўлгани каби мамлакатимизда ҳам
фармацевтика саноъатида ишлаб чиқариладиган
доривор воситаларни
табиийлаштириш, яъни инсон соғлиги учун фойдаланишда доривор
воситалардан, субстанцияларининг доривор ўсимликлардан
олиш ва бу
муаммони ечиш глобал долзарб вазифаси хисобланади. Шу сабабли: 1.Табиий
флорада мавжуд бўлган доривор ўсимликларни муҳофаза қилиш, ўз табиий
ареалида қайта тиклаш; 2.Табиий флорада йўқолиб кетаётган ёки ноёб
хисобланган доривор ўсимликларни плантацияларини ташкил этиш ва ўзга
ҳудудларга мансуб бўлган доривор ўсимликларни интродукция қилиш ҳамда
истиқболли турларини кенг масштабли майдонларда
плантацияларини барпо
этиш. Юқорида келтирилган муаммоларни ечишнинг илмий жиҳатдан
исботланган йўлидир [2,3].
Илмий изланишларимизда режалаштирилган тадиқотлар доривор ингичка
баргли лаванда (
Lavandula angustifolia
Mill.)нинг водий иқлим ва тупроқ
шароитида интродукцияси ва иқлимлаштирилиши
ушбу доривор, озиқ овқат,
пафюмерия ва нектарбоп ўсимликни маҳаллий шароитда катта масштабда
плантацияларини ташкил этиш ва хом-ашё базасини яратиш мақсад қилинган.
Демак, доривор ингичка баргли лаванда (
Lavandula angustifolia
Mill.) нинг
қаламчаларидан кўпайтириш энг аввало танлаб олинган юқори хосил берувчи
навларнинг вегетатив усулда кўпайтирилиши
уларнинг хосилдорлига ва
албатта шу нав ирсий хусусиятлари кўрсаткичларининг ўзгармаслиги билан
ахамиятли хисобланади. Тажриба олиб бориш учун биз Фарғона
водийсининг
турли иқлим ва тупроқ шароити турлича бўлган худудларни танлаб олиш учун
Фарғона водийси иқлим шароитини ўргандик.
Географик жойлашиши бўйича Фарғона водийсида тоғ тизмалари деярли
туташган бўлиб, шимоли-ғарбий томондан Қурама ва Чотқол, шимоли-шарқий
томони Фарғона тоғ тизмалари, жанубий томондан
эса Туркистон ва Олой
тизмалари билан туташган. Фарқатгина ғарб томондан ингичка очиқ қисми
бўлиб, Қайрақум сув омбори жойлашган. Ўз навбатида сув омбори очиқ чўл
минтақасига туташади. Водийнинг ер устки қисми асосан текисликлардан
иборат бўлиб, унинг асосий қисмини Сирдарёнинг баланд-пастликлари ва Олой