«Биохилма-хилликни сақлаш ва ривожлантириш» Республика онлайн илмий-амалий анжумани
Гулистон 2020 й. 17-18 апрель
145
оиласига мансуб
Salvia officinalisL.-
доривор мармаракдир.
Ўзбекистон флорасидаLabiatae -лабгулдошлароиласига кирувчи Salvia L.
туркумига мансуб 5та тури мавжуд [1, б.244]. Бу туркумнинг
Salvia officinalisL.
турининг асл ватани Ўртаер денгизи бўйлари ҳисобланади ва юқори
дориворлик хусусиятига эга бўлганлиги сабабли Молдова, Украина, Қирим ва
Краснодар ўлкаларида экиб ўстирилади. Кўп йиллик бўйи 20-50 см га етадиган
кўп йилликўсимлик. Пояси кўп сонли, шохланган, сербарг, тўрт қиррали,
пастки қисми бир оз ёғочлашган.Барги оддий,узун бандли, поянинг энг юқори
қисмидагилари бандсиз бўлиб, пояда қарама-қарши ўрнашган. Гуллари қисқа
бандли, майда, поя ва шохларнинг юқори қисмида бошоқсимон доира
шаклидаги сохта тўпгул ҳосил қилади. Гуллари қийшиқ, гулкосачаси икки
лабли, сертук, гултожиси икки лабли, кўк бинафша рангда, оталиги иккита,
оналик тугуни тўрт бўлакли, юқорида жойлашган. Меваси - 4 та ёнғоқчадан
ташкил топган. Июнь - июль ойларида гуллайди.
Ўсимликнинг барча органларида эфир мойи сақлайди. Барги таркибида
0,5-2,5% эфир мойи, алкалоидлар, ошловчи моддалар, флавоноидлар,
урсолваолеанол кислаталар ҳамда бошқа бирикмалар бор. Эфир мойи
таркибида 15% гачасинеол, туён, пинен, борнеол, камфора, цедрен ва бошқа
бирикмалар бўлади.
Доривор
мармарак
баргининг
препаратлари
буруштирувчи,
дизинфектсияловчи ва юқори нафас йўллари яллиғланганда яллиғланишга
қарши таъсир этувчи дори сифатида, оғиз (
стоматит
ва
гингивит
) ва томоқни
чайқаш учун ишлатилади. Ўсимликдан тайёрланган дамлама- томоқ, кўкрак,
юқори нафас йўллари яллиғланиши, меъда касалликларида ва ич кетишига
қарши ишлатиладиган чойлар ҳамда бронхолетин препарати таркибига киради.
Мармарак баргларидан “сальвин” доривор препарати олинади. Унинг сувдаги
ёки натрий хлориднинг изатоник эритмасидаги 0,1 ва 0,25% ли эритмалари оғиз
бўшлиғидаги сурункали яллиғланиш кассаликлари (гингивит, стоматит,
пародонтоз)ни, йирингли тропик ва суякларнинг оқма яраларини даволашда
қўлланилади [2, б.161].
Мирзачўл шароитида
Salvia officinalisL.
нинг кўчатлари Ўзбекистон ФА
“Ботаника”илмий-ишлаб чиқариш марказининг акад. Ф.Н. Русанов номидаги
Ботаника боғида2019 йил апрель ойининг 16 куни ўтказилди. Олиб келинган
ўсимлик кўчатининг бўйи 14-19 см бўлиб,10-15 майда ўсимликнинг бўйи 35-40
см га, кунлик ўсиши эса 0,6±0,02 см га тенг бўлди. Ўсимликнинг жадал ўсиши
май ойида кузатилиб, ой охирида унинг баландлиги 40-45 см. га, кунлик ўсиши
эса 1,3±0,05 см га етди. Бу вақтда ўсимлик ғунчалаш фазасига ўтиб, бу давр 12-
17 кун давом этди. Ғунчалаш фазасининг 5-7 кунлари ўсимликнинг гуллаш
Do'stlaringiz bilan baham: |