Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги


  2.Картошкачиликнинг ривожланиши, ҳозирги



Download 3,39 Mb.
Pdf ko'rish
bet132/189
Sana06.07.2022
Hajmi3,39 Mb.
#745070
1   ...   128   129   130   131   132   133   134   135   ...   189
Bog'liq
Q.x.iqtisodiyoti darslik Murtazayev

 


299 
2.Картошкачиликнинг ривожланиши, ҳозирги 
аҳволи ва истиқболи 
Ўзбекистонда картошкачиликни ривожлантириш тарихи тахминан 
130 йилга тенг, унинг уруғи Лотин Америкаси мамлакатларидан 
Россияга, Россиядан Ўзбекистонга келтирилган. 
Картошка биологик хусусиятига кўра ўртача иқлим +20 дан ошмаган 
иссиқликда самарали ривожлантирилади. Ўзбекистон иқлими кескин 
континентал ва қурғоқчил минтақадир. Ҳаво ва тупроқнинг ўта иссиқлиги 
картошка ўстириш учун ноқулайлик туғдиради. Бундай шароит 
фотосинтезни секинлаштиради, оқибатда картошканинг тугиш ва илдиз 
системасининг ривожланишига ва ниҳоят, унинг ҳосилдорлигига ва 
сифатига салбий таъсир қилади. Ёз ойларида меъёрдан ортиқча қуёш
нури ҳосил тўпланишига салбий таъсир кўрсатади. 
Республика олимлари суғориладиган майдонларда картошкадан 
юқори ҳосил олишнинг комплекс технологик, селексия ва уруғчилик ва 
бошқа масалаларининг назарий ва услубий асосларини, бинобарин 
тармоқнинг самарадорлигини ошириш учун шароит яратдилар. 
Тахлиллар шуни кўрсатадики картошкачиликнинг ривожланиш 
даражаси айрим йилларда кескин тафовут қилади(1-жадвал). 
1-жадвал 
Ўзбекистонда картошкачиликни ривожлантиришнинг
асосий ишлаб чиқариш кўрсаткичлари (2005-2014 йй.)*
 
Йиллар Экин майдони, 
минг га.
Ялпи картошка 
ҳосили, 
минг 
тонна 
Гектаридан 
ҳосилдорлик, 
ц/га 
Аҳоли 
жон 
бошига, 
кг 
2005 
49,8 
848,1 
170,3 
32 
2006 
52,6 
921,5 
175,2 
35 
2007 
55,6 
1023,6 
184,1 
38 
2008 
59,9 
1162,7 
194.1 
42 
2009 
62,8 
1245,9 
198,4 
44 
2010 
70,7 
1377,9 
194,9 
47 
2011 
73,6 
1440,3 
195.7 
49 
2012 
76,1 
2057,1 
203,7 
68 
2013 
78,3 
2250,4 
210,7 
74 
2014 
80,3 
2452,4 
213,6 
79 
*
Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси. Йиллик статистик тўплам. Тошкент 2013 йил 
ва Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги. Тошкент 2015 тўплам материаллари. 
Аҳоли жон бошига ишлаб чиқарилган картошка 1990 йилда 
аҳолининг ҳақиқий истеъмол қилган ҳамда уруғлик учун фойдаланилган
картошканинг ярмидан кўпроғи иттифоқ умумдавлат фонди ҳисобига 
таъминланган. Ўзбекистоннинг мустақил ривожланиш йилларида 


300 
картошкачиликни тезроқ ривожлантириш мақсадида унинг экин майдони 
кенгайтирилди ва ҳосилдорлиги оширилди. 2000 йилда 1990 йилга 
нисбатан картошка ялпи ҳосили қарийб 2,2 марта кўпайди, мос равишда 
унинг майдони 24,4 фоизга кенгайтирилди, ҳосилдорлик эса 47,5 фоизга 
ошди. Аҳоли жон бошига картошка ишлаб чиқариш 2000 йилда 1990 
йилга нисбатан қарийб 83 фоизга кўпайди. Аммо жон бошига товар ҳамда 
уруғлик картошка етказиш минимум меъёрий талабга нисбатан 2 марта 
кам бўлган. 
Демак ўша йили республикада жон бошига 50 кг товар ҳамда 10 кг 
уруғлик зарур бўлган. Жаҳон бозорларидан аҳоли истемоли учун 
картошка сотиб олиш тармоқнинг самарадорлигини оширмасди. Чунки 
транспорт харажатлари ҳамда маҳсулотнинг нобуд бўлиши кўпайди. 
Иссиқ иқлим шароитида картошка биологик хусусиятларининг қисқа 
муддатларда кескин пасайиши ва алмаштиришнинг зарурлигини ҳисобга 
олиб жаҳон бозорларидан суперэлита ва элита навли уруғлар сотиб олиб 
келинмоқда. 
Картошкачиликнинг жадал ривожланиши асосан уруғликка кўп 
жиҳатдан боғлиқ эканлигини инобатга олиб, республиканинг табиий 
иқлим ҳамда тупроқ ҳолатини ўзига ҳосилдорли хусусиятларини 
инобатга олиб юқори сифатли уруғ етиштириб берадиган махсус 
уруғчилик хўжаликларини ташкил этиш ва уларни тўла қонли 
ривожланиши учун давлат томонидан имтиёзлар берилишини тақозо 
этади. 
Бу мақсадга эришиш учун қўшимча сарфланган маблағ ҳисобига 
картошка ҳосилдорлигининг ошиши ҳамда сифатининг сақланишимухим 
ҳисобланади. Буни селекционер олимларнинг тажрибаси кўрсатмоқда. 
Шу боис 2014 йилда аҳоли жон бошига картошка ишлаб чиқариш 79 кг.га 
етди. 2014 йилда картошка ишлаб чиқариш 2005 йилга нисбатан 1604,3 
минг тоннага ёки 2,9 мартага ошди. Шу давр ичида ҳам экстенсив, ҳам 
интенсив омиллар таъсирида шу натижага эришилди. Бу ерда нисбатан 
экин майдонларининг 61,2 % га кўпайиши ижобий таъсир этган. 
Ҳосилдорлик эса 43,3 ц/га.га ёки 25,4 % га ошган. 

Download 3,39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   128   129   130   131   132   133   134   135   ...   189




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish