1- жадвал
Самарқанд вилоятидаги барча тоифадаги хўжаликларда1 ц.
маҳсулотларнинг сотиш баҳоси (2008-2014 йй.)*
№ Маҳсулот
Лар
Йиллар
2014 йил 2008
йилга нисбатан
ўзгариш
2008
2009
2010
2011
2012
2013
2014
+,–
%
1.
Ғалла
23300
22200
24200
34600
36400
41100
48400
25100
2,1 м
2.
Пахта
44900
51600
63500
73800
83700
96300 103300
58400
2,3 м
3.
Тамаки
162200 190000 317900 318500 318500 347800 325000 162800
2,0 м
4.
Сабзавот
13360
12680
16900
22400
26400
34800
48400
35040
3,6 м
5.
Картошка
40000
35700
36600
41900
64200
73500
98200
58200
2,5 м
6.
Полиз
13000
15200
17000
25000
26000
35900
50000
37000
3,8 м
7.
Мева
18000
27600
27300
35900
53300
80800
94900
76900
5,3 м
8.
Узум
25000
35000
35000
42200
60400 110300
96900
71900
3,9 м
9.
Гўшт
265000 347700 528400 628600 638200 851200 798800 533800
3,0 м
10. Сут
50000
51800
73000
88800
86600 105000
88000
38000
1,8 м
11. Тухум
19000
18000
22000
28000
28000
35000
34100
15100
1,8 м
12. Пилла
139100 133700 165700 299000 400000 473400 481500 342400
3,5 м
266
*
Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси. Йиллик статистик тўплам. Тошкент 2013 йил
ва Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги. Тошкент 2015 тўплам материаллари.
Таҳлил этилаётган даврда, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг
баҳолари турли даражада ўзгариб борган. Бунда энг юқори ўсиш суръати
мева, узум ва полизда бўлиб, улар мос равишда5,3; 3,9 ва 3,8 мартани
ташкил этган. Шунингдек, бу кўрсаткич - гўшт ва пиллада – 3,0-3,5
мартани, ғалла, пахта, тамаки, сабзавот, картошкада – 2,0 дан 3,6 гача
ошган бўлса, сут соғиш ва тухум етиштиришда – 1,8 мартани ташкил
этган.
Демак, 2014 йилда 2008 йилга нисбатан маҳсулотларнинг ўртача
сотиш баҳолари кескин кўтарилган. Аммо қишлоқ хўжалиги корхоналари
маҳсулотларининг ўртача сотиш баҳолари эркин, ички ва жаҳон бозори
баҳоларига нисбатан анчагина пастдир. Бу ҳолат айниқса, давлат
буюртмаси
асосида
сотиладиган
пахта
хом-ашёси
ва
ғалла
маҳсулотларига тааллуқлидир.
Қишлоқ
хўжалиги
маҳсулотларига
гарантияланган
баҳолар
маҳсулотларни давлат фондига сотиб олганда қўлланилади.
Булардан ташқари бозор иқтисодиётида қуйидаги баҳолар ҳам кенг
қўлланилади:
Жаҳон
Базис
Маълумот
Трансферт
Гаров
Жаҳонбаҳолари
-товарларни импорт ёки экспорт шароитида сотиш
учун фойдаланилади. Улар жаҳонда етакчи товар ишлаб чиқарувчилар ва
маҳсулот етказиб берувчилар баҳосига қараб аниқланади.
Базис
- олдиндан тузилган битимларда бошланғич баҳо сифатида
қўлланилади ва қўшимча ҳамда олиб ташлашлар ёрдамида тузатишлар
киритилиши мумкин.
Маълумот
– ўтган давр учун ҳақиқатда тузилган битимлар бўйича
ёки шу маҳсулотни бошқа етказиб берувчилар бўйича баҳо даражасини
акс эттиради.
Трансферт
– бу турли хил баҳолар бўлиб, у халқаро бирлашмалар,
фирмалар, компаниялар ва трансмиллий компаниялар доирасида товар ва
хизматларни етказиб бериш учун ҳисоб-китобларда қўлланилади.
Гаров
- маҳсулотлар гаровга сотиб олинганда қўйиладиган баҳолар.
Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришининг хусусиятларидан келиб
чиқиб шуни таъкидлаш лозимки, айрим деҳқончилик маҳсулотлари турли
даврларда маълум бир талаб ва таклиф асосида сотилиб, унинг баҳосида
кескин тафовутлар пайдо бўлади. Бу эса баҳонинг мавсумий
харакатидир. Айрим маҳсулотлар ҳам ишлаб чиқарилган пайтда ҳам
маълум бир давр сақланиб, кейин сотилади. Шунга қараб, уларнинг
баҳоси кўтарилиб ёки пасайиб туради.
267
Қишлоқ хўжалигида баҳоларининг тебраниб туриши бозор
конъюктурасидан келиб чиқади. Бу эса табиий шароитга боғлиқ.
Do'stlaringiz bilan baham: |