Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги


Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига баҳолар тизими



Download 3,39 Mb.
Pdf ko'rish
bet108/189
Sana06.07.2022
Hajmi3,39 Mb.
#745070
1   ...   104   105   106   107   108   109   110   111   ...   189
Bog'liq
Q.x.iqtisodiyoti darslik Murtazayev

 
2.Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига баҳолар тизими 
 
Қишлоқ хўжалигида бозор иқтисодиёти шароитида баҳонинг кўпгина 
турлари қўлланилади. Бу баҳолар тизими орқали товар ишлаб 
чиқарувчилар билан истеъмолчилар ўртасида иқтисодий муносабатлар 
ўрнатилади. 
Ушбу баҳолар тизимига қуйидагиларни киритиш мумкин: 

эркин ёки шартномали; 

тартибга солинадиган ёки бошқариладиган; 

улгуржи; 

чакана; 

таққослама; 

харид. 


262 
Эркин баҳолар – бу бозорда, товарни сотишда ҳосил бўладиган баҳо. 
Эркин баҳони шартномали баҳо ҳам дейиш мумкин. Чунки иккови ҳам 
ўртада, яъни сотувчи билан харидор манфаатларини кўзлаган ҳолда 
шаклланади. Бозорда эркин баҳонинг даражаси талаб ва таклиф 
қонунлари талабига асосан аниқланади. Лекин ҳозирги кунда бизда бу 
жараён жуда қийинчилик билан кечмоқда. 
Тартибга солинадиган ёки бошқариладиган баҳолар – бу баҳо 
даражаси, тартиби давлат томонидан тартибга солинадиган ёки 
бошқариладиган баҳодир. Бу баҳода давлат асосан асосий озиқ-овқат 
товарларини ва қишлоқ хўжалик хом-ашёларини тартибга солади.
Баҳоларни тартибга солишнинг асосий усули озиқ-овқат товарларига 
савдо қўшимчаларининг аниқ миқдорини ўрнатиш ёки айрим 
маҳсулотларнинг 
чекланган 
рентабеллик 
даражасини 
аниқлаш 
ҳисобланади. Шунингдек, баҳони тартибга солиш алоҳида тармоқ ва 
ишлаб чиқаришга дотация бериш орқали ҳам амалга оширилади. 
Улгуржи 
баҳолар–бу 
маҳсулот 
тайёрловчи 
корхоналарнинг 
маҳсулотларини буюртмачи корхоналарга, шунингдек, товарларни 
улгуржи сотадиган ташкилотларга сотишда амалга ошириладиган баҳо. 
Бундан ташқари, улгуржи фирмаларнинг йирик партиядаги товарларни 
чакана савдо корхона ва ташкилотларига сотадиган баҳодир. 
Улгуржи баҳонинг шаклланиши ишлаб чиқариш ҳаражатлари ва 
маҳсулот бирлигига тўғри келган коммерция ҳаражатлари миқдорини 
ўрнатади. Бозор иқтисодиёти шароитида улгуржи баҳоларни ўрнатишда 
тўсқинлик қилувчи омил бу рақобатдир. Рақобат бўлмаган шароитда 
улгуржи баҳоларнинг шаклланиши бўйича вазифани маълум бир пайтда 
давлат бажариши керак. Бу энг аввало, энергия ресурсларига, транспорт 
хизматига ва алоқага таалуқлидир. 
Чакана баҳолар – бу баҳо товарлар чакана савдода сотилганда 
шаклланадиган баҳо. Бу баҳонинг асосида улгуржи баҳолар, шунингдек, 
корхона ва ташкилотларнинг товарларни чакана савдода сотиб олгандаги 
баҳолари ётади. Корхоналар чакана савдода улгуржи баҳоларга, муомала 
ҳаражатларини қоплашни ва маълум бир миқдорда фойда олишни 
таъминлайдиган савдо устамаларини қўшадилар.Савдо устамаси 
таркибига қўшилган киймат солиғи ва махсус солиқлар киритилади.
Таққослама баҳолар – бу баҳо маҳсулот ҳажми, товарооборот, меҳнат 
унумдорлиги ва бошқа кўрсаткичлар динамикасини ўлчаш учун 
фойдаланилади. 
Таққослама 
баҳолар 
таққосланаётган 
қиймат 
кўрсаткичларнинг динамикасига баҳолар ўзгаришининг таъсирини 
камайтиради. Таққослама баҳоларни қўллаш, инфляция ва баҳоларнинг 
ўсиши шароитида ижтимоий ишлаб чиқаришни, савдони ривожлантириш, 
реал иш ҳақи, товарлар истеъмоли тўғрисида аниқ тасаввурга эга бўлиш 
учун имкон беради. 
Харид баҳолар–бу баҳода давлат қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини 
сотиб олади. Бу давлат буюртмаси шаклида амалга оширилади, масалан, 
пахта, ғалла, пилла ва ҳоказоларга. Бу баҳолар иқтисодий жиҳатдан 


263 
асосланган бўлиши керак. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига иқтисодий 
асосланган харид баҳолари деганда, давлат ва товар ишлаб чиқарувчилар 
манфаатларини уйғунлаштирадиган ва қишлоқ хўжалиги ишлаб 
чиқариши иқтисодий самарадорлигини оширишга имкон берадиган 
баҳолар тушунилади. 
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига баҳоларнинг шаклланиш жараёни, 
тармоқнинг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда, ўз 
хусусиятларига эга бўлиб, у кўп жиҳатдан табиий иқлим шароити 
таъсирини бошидан ўтказади. Бозор иқтисодиёти шароитида қишлоқ 
хўжалигида мулк ва хўжалик юритиш шаклларининг ривожланиш 
этапида ер унумдорлиги ва ҳайвонлар маҳсулдорлигида, ишлаб чиқариш 
ҳаражатларида тафовутлар сақланиб қолади. Бу тафовутлар бир томондан 
табиий шароитлардан ва иккинчи томондан, иқтисодий шароитлардан 
келиб чиқади. Шунинг учун қишлоқ хўжалигида баҳоларнинг 
шаклланишида албатта юқоридаги иккита: табиий ва иқтисодий 
шароитларни ҳисобга олиш зарурияти келиб чиқади. 
Харид баҳоларнинг иқтисодий асосланган асосий тамойиллари 
(принциплари)қилиб қуйидагиларни кўрсатиш мумкин: 
1.Маҳсулот ишлаб чиқариш ҳаражатларини қоплашни таъминлаш 
зарурияти. Давлат буюртмаси ҳисобига сотиладиган барча маҳсулот 
турлари баҳоси барча зоналарда меъёрдаги шароитда хўжалик 
юритадиган барча қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларининг 
маҳсулот ишлаб чиқариш ҳаражтларини қоплаши зарур. Харид баҳолар 
энг аввало меҳнатга ҳақ тўлаш харажатларини ва истеъмол қилинган 
ишлаб чиқариш ресурслари қийматини қоплаш имкониятини таъминлаши 
керак. 
2.Кенгайтирилган такрор ишлаб чиқаришни ва иқтисодий 
рағбатлантиришни таъминлаш учун жамғарма яратиш зарурияти. Фақат 
ишлаб чиқариш ҳаражатларининг қопланиши ҳар қандай товар ишлаб 
чиқарувчи учун оддий такрор ишлаб чиқаришни таъминлайди. Шунинг 
учун харид баҳолари фақат ишлаб чиқариш ҳаражатларини қоплаш билан 
чекланмасдан, балки кенгайтирилган такрор ишлаб чиқаришни етарли 
фойда билан таъминлашлари ва қишлоқ хўжалигида яратилган соф 
даромаднинг бир қисмини давлатнинг марказлашган фондига ўтказишда 
восита бўлиб хизмат қилиши керак. Унинг учун баҳолар маҳсулот 
таннархидан юқори ва бир вақтнинг ўзида маҳсулот қийматидан 
ошмаслиги керак. Агар баҳо маҳсулот таннархига тенг бўлса, у ҳолда 
товар ишлаб чиқарувчи фойда олмайди, зарар ҳам кўрмайди. Яратилган 
соф даромаднинг ҳаммаси марказлашган давлат фондига ўтади. Ундай 
ҳолатда моддий рағбатлантириш қоидаси бузилади. Баҳо қийматга тенг 
бўлса, унда соф даромад фондга юборилмасдан, товар ишлаб 
чиқарувчида қолади. Баҳонинг асосида қиймат ётади, лекин уни аниқлаш 
ўта мураккаб шунинг учун харид баҳоларини ҳисоблаш пайтида асос 
қилиб меъёрий (норматив) таннарх ва моддий рағбатлантириш ва 


264 
кенгайтирилган такрор ишлаб чиқаришни таъминлайдиган фойданинг 
бир қисми қабул қилинади. 
3.Баҳоларнинг зоналар бўйича табақаланиши. Республикамизда 
қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш учун турли табиий 
иқлим шароитлари мавжуд. Бу эса маҳсулотни ишлаб чиқариш 
ҳаражатларининг нотекислигини келтириб чиқаради. Буни пахта, ғалла ва 
бошқа қишлоқ хўжалиги экинлари мисолида кўриш мумкин. Шунинг 
учун ёмон табиий иқлим шароитидаги зоналарда анча юқори баҳо, яхши 
шароитдагиларда эса паст баҳо бўлиши керак. Баҳоларнинг зоналар 
бўйича табақаланиши товар ишлаб чиқарувчилар ўртасида даромадларни 
анча тенг, иқтисодий асосланган ҳолда тақсимланишини таъминлайди, 
уларнинг маҳсулот ишлаб чиқаришни кўпайтиришдаги моддий 
қизиқишини кучайтиради. Амалиётда ундан фойдаланиш талабга жавоб 
бермайди. 
4.Маҳсулот сифатига қараб баҳоларнинг табақаланаши. Сифат 
товарнинг баҳосида албатта ўз аксини топади. Шунинг учун сифати яхши 
бўлган товарлар тез харид қилинади. Давлат баҳо воситасида товар ишлаб 
чиқарувчиларни маҳсулот сифатини яхшилашга қизиқтиради. 
5.Маҳсулотни сотиш муддатларига қараб баҳоларнинг табақаланиши. 
Эртаги сабзавот экинлари ва иссиқхоналардаги сабзавотлар ва кўкатлар, 
кеч етиштириладиганларига нисбатан анча юқори баҳоларда сотилади. Бу 
анча қийин шароитда маҳсулот етиштирувчиларнинг қўшимча 
ҳаражатларини қоплаш имкониятини беради. 
6.Қишлоқ хўжалиги ва саноат ўртасида доимий равишда 
айирбошлаш амалга ошади. Маълумки, қишлоқ хўжалиги товар ишлаб 
чиқарувчилари маҳсулотларининг кўпгина қисмини давлат буюртмаси 
ҳисобига давлатга сотадилар, давлат (саноат) ҳам ўз навбатида қишлоқ 
хўжалигига машиналар, ускуналар, жиҳозлар, ёқилғи, электр энергияси, 
қурилиш ва таъмирлаш материаллари, минерал ўғитлар сотади. 
Буларнинг қиймати қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари таннархига қисман 
ёки тўлиқ қўшилади. Бу эса, яъни қишлоқ хўжалигида қўлланиладиган 
саноат товарларининг қиймати қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб 
чиқариш учун қилинадиган ҳаражатларни қисқартиради ёки оширади 
дегани. 
Агар саноат товарларининг баҳоси уларнинг қийматидан юқори 
бўлиб, қишлоқ хўжалигида харид баҳолари ҳақиқий ишлаб чиқариш 
ҳаражатларидан паст бўлса ёки тенг бўлса, унда ноэквивалент 
айирбошлаш содир бўлади, яъни қишлоқ хўжалиги товар ишлаб 
чиқарувчилари ўзлари яратган қийматнинг бир қисмини саноатга бериб 
юборадилар. 
Агар аксинча, харид баҳолари қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари 
ишлаб чиқаришнинг ҳақиқий ҳаражатларидан анча юқори бўлиб, саноат 
товарлари баҳоси уларнинг ишлаб чиқариш ҳаражатларини қопламаса 
ёки тенг бўлса, унда яна ноэквивалент айирбошлаш содир бўлади. 


265 
Фақат қатъий тартиб қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини саноат 
товарларига эквивалент айирбошлашгина, яъни саноатдаги меҳнат 
миқдорига қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига сарфланадиган меҳнат 
миқдори тенг бўлгандагина, саноат ва қишлоқ хўжалигини мутаносиб 
(пропорционал) ривожлантиришни таъминлаш имконияти бўлади. 
7.Харид баҳоларнинг барқарорлиги ва ҳаракатчанлиги. Қишлоқ 
хўжалиги маҳсулотларининг харид баҳолари нисбатан барқарор бўлиши 
керак, яъни маълум бир давр мобайнида ўзгармайдиган бўлиши керак. 
Барқарор баҳолар товар ишлаб чиқарувчиларда сотилган маҳсулот 
учун маълум бир миқдорда пул даромадини олишга ишонч пайдо қилади. 
Харид баҳоларининг узоқ муддатда барқарор бўлиб туриши ҳам баъзи об-
ҳаво ноқулай келган йилларда ижобий ҳисобланмайди, чунки маҳсулот 
сотиш ҳажмининг камайиши барқарор баҳоларда даромаднинг 
камайишига ва товар ишлаб чиқарувчиларнинг иқтисодий ҳолатининг 
барқарорликдан чиқишига олиб келади. 
Харид баҳоларнинг ҳаракатчанлиги уларнинг маҳсулотни ишлаб 
чиқариш учун сарфланадиган ижтимоий зарурий ҳаражатлари 
ўзгаришини билдиради. 
8.Мамлакат ичида бозор конъюктурасини ва жаҳон баҳоси 
даражасини ҳисобга олиш. Иқтисодий асосланган ҳарид баҳолариқишлоқ 
хўжалиги маҳсулотлари таклифини, унга бўлган талаб ҳолатини, мос 
равишда ички бозордаги шаклланадиган баҳолар даражасини ҳисобга 
олиши керак. 
Бошқа томондан, харид баҳоларининг миқдори жаҳон баҳолари 
даражасига мос келиши ёки унга яқинлашиши керак. Айнан қишлоқ 
хўжалиги маҳсулотларига жаҳон баҳоси даражаси ҳозирги даврда 
ҳаражатлар ва самарадорликнинг, маҳсулот сифатининг ижтимоий 
зарурий даражасига ҳаққоний ўлчов бўлиши мумкин 

Download 3,39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   104   105   106   107   108   109   110   111   ...   189




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish