бутунлигини назорат килиш учун мўлжалланган. У атроф - мухит харорати -
25 дан + 35
о
С гача бўлган шароитларда ишлатилади.
Унинг техник кўрсаткичлари
Щупдаги максимал кучланиш, кВ ............36
Биринчи занжирдаги максимал ток, А ............2
Разрядник электродлар орасидаги оптимал
хаво бўшлиги,мм ....0,1
Ташки ўлчамлари, мм ..... 396 х 270 х 118
Массаси, кг:
дефектоскопники ..........13
Щуп кабели билан .........4
ДИ-64 асбоби икки бўлимидан (блокдан) иборат.
Биринчи блок ток манбаси бўлиб, унда батарейкалар, ўчириб ёкувчи
мосламалар ва бошкалар жойлашган. Иккинчи блок - нуксон кидирувчи щуп
ва электроддан иборат. Щуп ташки юзаси изоляция килинган металл
кувурчаси кўринишида бўлиб, унинг охирги кисмида юкори кучланишли ток
хосил килувчи индукция галтаги, хамда электрод
индикатор мосламаси ва
нуксон кидирувчи электрод ўрнатилган. Изоляция қопламаларининг сифатини
текшириш иш жараёнида амалга оширилади. Трасса шароитида
тайёрланадиган мастиканинг сифати, қурилиш ташкилотларини назорат пости
лабораторияларида текширилади. Бунда, ишлатиладиган компонентларнинг
техник кўрсаткичлари (нормага кўра) ва тайёрлаш технология режимларининг
давлат стандарти талабларига жавоб бериш ва бермасликлари назорат
қилинади.
Қувурларни тозалаш ва текислаш қаватининг сифати, ташқи кўзатиш
орқали текширилади. Ўралган изоляция қопламасининг
сифати эса, ташқи
кўзатиш ва физик асбоблар (нуқсонларни, қалинликни ва адгезияни
аниқловчи) ёрдамида текширилади. Ташқи кўзатиш орқали: қопламадаги
ёриқлар, ҳаво шарчалари, нотекисликлар ва эзилишлар аниқланади.
Мастика қопламасининг ҳимоя қилинаётган қувур юзасига бўлган
ёпишқоқлиги адгезометр асбоби ёки қопламани қўл билан 45 – 500 бурчак
остида тортиб, кучириш орқали аниқланади. Агар қопламани тортишда, у
кичик бурчаклар кўринишида узилса ва унинг маълум бир қисми қувур
юзасида қолса, қопламани қувур юзасига бўлган ёпишқоқлиги қониқарли
ҳисобланади. Адгезометр асбоби билан аниқлашда, ўраб турган ҳавонинг
ҳарорати 25 0С дан ва узишдаги қопламани қаршилиги 0,5
МПа дан кичик
бўлмаслиги керак. Қувурлардаги қопламанинг адгезия кўрсаткичи, унинг
узунлигини ҳар 100 м оралиғида буюртмачининг талабига кўра танлаб
аниқланади.
Қопламадаги нуқсонлар (жарохатлар)– нуқсон қидирувчи асбоблар
ёрдамида (ИП–74,ДП-64; ДИ-74) аниқланади.
Қўйида уларнинг техник характеристикалари келтирилган.
ИП – 74
туридаги асбоб, қувурларни қуриш ва фойдаланиш
жараёнларида, зовурни очмасдан қувур юзасидаги изоляция қопламаларининг
нуқсонларини аниқлашга мўлжалланган. ДИ туридаги нуқсон қидирувчилар
эса, қувурларни қуриш ва таъмирлашда изоляция қопламаларининг
бутунлигини назорат қилиш учун мўлжалланганлар. Қопламадаги
нуқсонларни аниқлаш, қувур узунлигини ҳар 500 м оралиғида амалга
оширилади.
Қалинликни ўлчовчи асбоблар, қувурларни қуриш ва
таъмирлаш
жараёнида уларнинг юзасидаги қоплама қалинлигини назорат қилиш учун
мўлжалланганлар.
Қоплама қалинлигини ўлчаш, қувур узунлигини ҳар 100 м оралиғида
амалга оширилади. Ҳамма асбобларда ўлчаш хатолиги 5 фоизни ташкил
қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: