Расмдан кўринадики, хизмат қилиш муддати 10 йилдан ошмайдиган,
коррозия тезлиги 0,05 мм/йил дан ошмайдиган ҳолларда лок-бўёқ
қопламаларини қўллаш мақсадга мувофиқдир. Коррозия тезлиги 0,5–1,0
мм/йил бўлганда буюмларнинг хизмат муддатини комбинацияли металлаш-
тирилган лок-бўёқ қопламаларини қўллаш орқали узайтириш мумкин.
Масалан, иссиқлик орқали рухлаш плюс лок-бўёқ қопламалари, қўлда
металлаш плюс лок-бўёқ қопламалари ва ҳ.к. Бундай ҳимоя усулларни қўллаш
орқали хизмат муддатини 30 йил ва ундан ортиқроққа узайтириши мумкин.
Атмосфера шароитида кўпгина металлар оксид плёнкалари билан
қопланган бўлади. Бироқ бу плёнкалар ҳамма вақт ҳам буюмни коррозиядан
тўлиқ ҳимоялай олмайди.
Кимёвий ва электрокимёвий ишлов бериш орқали металл сиртида юқори
адсорбцион имкониятга, электроизоляция хоссаларига, юқори мустаҳкамлик-
ка эга бўлган ва ейилмайдиган фосфат ёки оксид қопламаларини ҳосил қилиш
мумкин. Пассивлаштирувчи эритмалар, мойловчи ёки лок-бўёқ материаллари
билан қўшимча ишлов бериш орқали металлар ва қотишмалар-нинг
коррозиябардошлигини янада ошириш мумкин.
Фосфатлаш.
Фосфатлаш жараёнининг технологияси оддий.
Фосфатлаш
қора ва рангли металлар учун қўлланилади ва у темир, марганец ёки рухнинг
кам эрийдиган фосфатларини ҳосил қолишдан иборат. Бу
метод фосфор
кислотаси тузларининг хоссаларига асосланган. Фосфор кислотаси – Н
3
РО
4
уч
турдаги тузларни ҳосил қилиши мумкин:
•
бир алмашинган – дигидрофосфатлар Ме(Н
2
РО
4
)
2
•
икки алмашинган – моногидрофосфатлар МеНРО
4
•
уч алмашинган – фосфатлар Ме
3
(РО
4
)
2
(бунда Me – икки валентли металл).
Сувда фақат аммоний ва ишқорли металларнинг фосфатлари эрийди. Темир,
марганец ва рухнинг бир ва икки алмашинган фосфатлари кам эрувчан. Демак,
уларнинг ҳосил бўлиши учун шароит яратилса,
улар металлнинг сиртида
қолаверади.
Металл
фосфор
кислотаси
билан
таъсирлашганда
дастлаб
дигидрофосфатлар ҳосил бўлади:
Me + 2Н
3
РО
4
= Ме(Н
2
РО)
2
+ Н
2
Фосфор кислотасининг концентрациясини камайтирсак унинг иккиламчи
ва учламчи тузлари ҳосил бўлади:
Ме(Н
2
РО
4
)
2
↔ МеНРО
4
+ Н
3
РО
4
ЗМе(Н
2
РО
4
)
2
↔Ме
3
(РО
4
)
2
+ 4Н
3
РО
4
Фосфат плёнкасининг ҳосил бўлишида фосфор кислотаси билан металл
ўзаро таъсирлашганда ҳосил бўладиган маҳсулот ва фосфатлаш учун олинган
эритма таркибидаги модда қатнашади.
Фосфат плёнкасининг ҳосил бўлишидан олдин темирнинг ионланиш
Fe ↔ Fe
2+
+ 2e
ва водороднинг
ажралиш реакцияси
2Н
+
+ 2е ↔ Н
2
↑
боради деб таъкидлаш мумкин.
Эритмага ўтадиган темир фосфор кислотасини боғлайди ва реакциянинг
мувозанати ўнг томонга силжийди. Чўкмага тушадиган ди- ва трифосфатлар
кристалланиб, пўлат буюм сиртида зич кристалл плёнка ҳосил қилади.
Бутун сирт яхлит плёнка билан қопланиб, водород ажралиши тўхтагач,
фосфатлаш тугатилади. Фосфат плёнкаси яхши адгезияга ҳамда юқори
ривожланган ғадир-будурликка эга. Улар лок-бўёқ қопламалари ва сингувчи
мойламалар учун яхши грунт вазифасини ўтайди.
Денгиз сувларида, тропик районларда ишлатиладиган жиҳозларда
фосфатлаш яхши самара беради. Хизмат муддатининг қисқалиги,
мустаҳкамлиги ва эластиклигининг пастлиги
уларнинг асосий камчилиги
ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: