145
д) лицензия берилган сана ва тартиб рақами;
е) лицензиянинг амал қилиш муддати;
ж)
лицензияланадиган фаолият тури;
з) лицензияни қайта расмийлаштириш, амал қилиш муддатини узайтириш,
унинг амал қилиш муддатини тўхтатиб туриш ва тиклашнинг асослари ва
санаси;
к) лицензиянинг амал қилишини тўхтатишнинг
асослари ва санаси;
и) лицензияни бекор қилишнинг асослари ва санаси.
Лицензияловчи орган лицензиялар реестрини юритиш ваколатини
ишчи органга бериш ҳуқуқига эга.
Лицензиялар реестрида мавжуд бўлган маълумотлар лицензияловчи
органнинг
веб-сайтида
«Лицензия»
ахборот
тизими
комплексида
жойлаштирилади ва танишиш учун очиқ бўлади.
3.3.9. Манзиллар ва ходимлар реестри
Лицензияловчи орган қонун ҳужжатлари
талаблари бузилганлиги, шу
жумладан дори воситалари ва тиббий буюмларнинг нархини белгилаш
тартиби қўпол равишда бузилганлиги оқибатида лицензиянинг амал қилиши
тўхтатилган дорихона, дорихона филиалининг манзиллари реестри ва
ходимлари реестрини шакллантиради.
Лицензияловчи орган қонун ҳужжатлари
бузилганлиги, шу жумладан
дори воситалари ва тиббий буюмларнинг нархини белгилаш тартиби қўпол
равишда
бузилганлиги
оқибатида
лицензиясининг
амал
қилиши
тўхтатилганлиги тўғрисидаги суднинг қарорини олган кундан эътиборан бир
кун муддатда қонун ҳужжатларига риоя этилиши юзасидан тузилган
текширув далолатномаси асосида манзиллар реестри ва ходимлар реестрига
дорихона ва дорихона филиаллари манзиллари ва ходимлари ҳақидаги
маълумотларни киритади.
Манзиллар реестри ва ходимлар реестри лицензиялар реестрининг бир
қисми ҳисобланади ва қуйидаги маълумотларни ўз ичига олади:
146
а) ташкилотнинг тўлиқ номи ва унинг солиқ тўловчининг
идентификация рақами;
б) қонун ҳужжатлари талаблари бузилганлиги, шу
жумладан дори
воситалари ва тиббий буюмларнинг нархини белгилаш тартиби қўпол
равишда бузилганлиги аниқланган дорихона, дорихона филиалининг тўлиқ
манзили;
в) қонун ҳужжатлари талабларини бузган, шу жумладан дори
воситалари ва тиббий буюмларнинг нархини белгилаш тартибини қўпол
бузган
ходимларнинг фамилияси, исми, отасининг исми;
г) қонун ҳужжатлари талаблари бузилганлиги, шу жумладан дори
воситалари ва тиббий буюмларнинг нархини белгилаш тартиби қўпол
равишда бузилганлиги оқибатида лицензиянинг амал қилишини тўхтатиш
тўғрисида қарор қабул қилган суднинг номи, қарор қабул қилинган
сана ва
рўйхат рақами.
Лицензияловчи орган “Дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана
реализация қилишни лицензиялаш тартиби” тўғрисида мазкур Низомнинг
55-бандида кўзда тутилган манзиллар реестри ва ходимлар реестрига
киритилган маълумотларни улар киритилган вақтдан
эътиборан уч йил
ўтганидан сўнг реестрдан чиқариб ташлайди.
Манзиллар реестри ва ходимлар реестридаги маълумотлар танишиш
учун очиқ бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: