Ш. З. Умарованинг таҳрири остида



Download 5,21 Mb.
Pdf ko'rish
bet26/283
Sana05.07.2022
Hajmi5,21 Mb.
#743039
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   283
Bog'liq
2 5258338278788043020

 
Назорат саволлари 
1.
Ибтидоий жамоа ва қуллик даврида фармацевтиканинг ривожланиши 
хақида айтиб беринг. 
2.
Ҳиндистонда фармацевтиканинг ривожланиши хақида айтиб беринг. 


40 
3.
Қадимги Мисрда фармацевтиканинг ривожланиши хақида айтиб 
беринг. 
4.
.Хитойда фармацевтиканинг ривожланиши хақида айтиб беринг. 
5.
Қадимги Юнонистонда фармацевтиканинг ривожланиши хақида айтиб 
беринг. 
6.
Қадимги Римда фармацевтиканинг ривожланиши хақида айтиб беринг. 
7.
Абу Али ибн Сино (Авиценна) хақида айтиб беринг. 
8.
Ўзбекистон Республикасида фармацевтиканинг ривожланиш тарихи 
хақида айтиб беринг. 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 


41 
2-боб. Фармацевтика бозори ва уни тартибга солиш бўйича халқаро 
амалий тажриба 
Режа: 
2.1. Соғлиқни сақлаш бўйича халқаро ҳуқуқий меъёрлар. 
2.2.
Дори воситалари таъминотини ташкил этишнинг асосий қоидалари: 
ЖССТ тавсиялари. 
2.3. Дори воситалари таъминотини ташкил этишда халқаро тажриба. 
2.4. Жаҳон фармацевтика соҳаси ва жаҳон фармацевтика бозорининг ўзига 
хос хусусиятлари ва асосий ривожланиш йўналишлари. 
2.5. Фармацевтика бозорини тартибга солишнинг қоидалари ва асосий 
йўналишлари, тартибга солувчи талабларни уйғунлаштириш жараёнлари. 
2.1. Соғлиқни сақлаш бўйича халқаро ҳуқуқий меъёрлар 
Ҳозирги кунда амалдаги соғлиқни сақлаш бўйича халқаро ҳуқуқий 
меъёрлар Иккинчи жаҳон урушидан сўнг Бирлашган Миллатлар ташкилоти 
(БМТ) томонидан қабул қилинган бир қатор халқаро ҳуқуқий актларга 
асосланади. Шулардан 1948 йил 10 декабрда БМТнинг Бош ассамблеясида 
қабул қилинган Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси жаҳон уруши 
даврида вахшийлик, инсон ҳуқуқларини поймол қилиш ва менсимасликка 
жавобан ишлаб чиқилган. Декларацияда инсоннинг хаётга, эркинликка, 
шахсий дахлсизликка ва бошқа бир қатор шу каби “табиий” ҳуқуқларга эга 
эканлиги таъкидланади. Жумладан, Декларациянинг 25-моддасида, хар бир 
одам ўзининг ва ўз оиласининг соғлиғи ва фаровонлигини таъминлаш учун 
зарур бўлган ва ўз ичига овқатланиш, кийиниш, яшаш жойи, тиббий ва 
ижтимоий хизматларни олган ҳаёт даражасида яшаш ҳуқуқига эга эканлиги 
белгиланган. Шунингдек, оналик ва гўдаклик алоҳида парвариш ва ҳимоя 
учун ҳуқуқ бериши белгиланган. 
Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси асосида 1966 йилда 
БМТнинг Бош ассамблеяси томонидан Иқтисодий, ижтимоий ва маданий 
ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро пакт ва Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар 


42 
тўғрисидаги халқаро пакт қабул қилинган. Мазкур ҳужжатларнинг барчаси 
биргаликда “Инсон ҳуқуқлари тўғрисидаги халқаро билль” деб номланиб, 
инсон ва фуқаронинг ҳуқуқи ва эркинлиги акс этган глобал мажмуа 
ҳисобланади ва БМТга аъзо давлатлар унинг таъминлаши мажбуриятини 
олган. Жумладан, Иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳуқуқлар тўғрисидаги 
халқаро пактнинг 12-моддасида давлатлар хар бир инсоннинг “жисмоний ва 
рухий соғлиқнинг етишиш мумкин бўлган энг катта даражаси” ҳуқуқини тан 
олишлари зарурлиги айтилган. Бу ерда сўз қандайдир аниқ натижаларга 
етишишни бирор-бир кафолатланиши ҳақида эмас, балки ҳукуматлар 
инсонлар соғлиғини сақлаш ва мустаҳкамлаш учун муносиб шароитлар 
яратиш ва йўналтирилган давлат сиёсатини юритиш зарурлиги 
таъкидланмоқда. Буни амалга ошириш учун, пактга асосан, ҳукуматлар 
дастлаб болалар ўлимини камайтиришга, боланинг соғлом вояга етишини 
таъминлашга, атроф-муҳит гигиенасининг ва ишлаб чиқаришдаги меҳнат 
шароитларининг турли жиҳатларини яхшилашга, эпидемик, эндемик, касб ва 
бошқа касалликларнинг олдини олишга ва даволашга, касаллик туфайли 
ёрдамга мухтож бўлган барчани тиббий ёрдам ва тиббий парвариш билан 
таъминлашга йўналтирилган чора-тадбирларниамалга оширишлари зарур. 
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) низомига асосан, “соғлик 
(саломатлик)” тушунчаси инсонда касаллик ва жисмоний нуқсонларнинг 
мавжуд эмаслиги билан эмас, балки унинг тўлиқ жисмоний, руҳий ва 
ижтимоий фаровонлиги ҳолатларини белгилайдиган тушунча ҳисобланади. 
Шунингдек, ЖССТ низомида соғлиқнинг етишиш мумкин бўлган энг катта 
даражасига эга бўлиш исталган инсоннинг асосий ҳуқуқларидан бири 
ҳисобланиши ва ҳукуматлар инсонлар соғлиғига жавобгар эканликлари ва 
уни таъминлаш учун муносиб чоралар кўришга мажбурликлари қайд этилган. 
Инсон ҳуқуқлари тўғрисидаги халқаро билль ва бошқа шу каби БМТ ва 
БМТ билан боғлиқ ҳалқаро ташкилотлар даражасида қабул қилинган 
ҳужжатлар (Ногиронлар ҳуқуқлари тўғрисидаги Декларация ва Конвенция, 
Ақли заиф шахслар ҳуқуқлари тўғрисидаги Декларация, Болалар ҳуқуқлари 


43 
тўғрисидаги Конвенция, ОИВ/ОИТСга қарши кураш ишига тарафдорлик 
тўғрисидаги Декларация ва б.) соғлиқни сақлаш соҳасидаги меъёрий ҳуқуқий 
ҳужжатларнинг универсал даражаси ҳисобланиб, аъзо мамлакатларни, 
уларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишидан қатъий назар, қабул 
қилинган мажбуриятларни минимал даражада (меъёрий-ҳуқуқий назорат 
ўрнатиш ва маъмурий чоралар кўриш орқали) таъминлашга чақиради. 
Соғлиқни сақлаш бўйича ҳалқаро меъёрлар мазкур универсал даражадаги 
ҳужжатлардан ташқари мамлакатлар бирлашмалари (Европа Кенгаши, 
Европа Иттифоқи (ЕИ), Панамерика соғлиқни сақлаш ташкилоти ва б.) 
томонидан қабул қилинган регионал даражадаги ҳужжатларда хам 
мустаҳкамланган. Масалан, Европа Кенгаши томонидан (1961 йилда) қабул 
қилинган Европа ижтимоий хартиясида инсонлар саломатлигини 
ёмонлашувига олиб келувчи сабабларни йўқотиш, эпидемик, эндемик ва 
бошқа касалликларни ривожланишини олдини олиш бўйича чоралар кўриш, 
саломатликни мустаҳкамлаш ва уни сақлаш борасида инсонларнинг шахсий 
масъулиятини ошириш каби масалалар бўйича аҳоли орасида маърифий 
фаолиятлар олиб бориш, ижтимоий ҳимояга мухтож аҳоли гуруҳларига 
тиббий ёрдам кўрсатиш каби европа давлатлари ҳукуматлари бажариши 
лозим бўлган талаблар мустаҳкамланган. 
1978 йилда Бирламчи тиббий-санитар ёрдам кўрсатиш бўйича халқаро 
конференцияда қабул қилинган “Олма-ота декларацияси”да ҳукуматлар, 
халқаро ташкилотлар ва умуман дунё ҳамжамиятининг асосий ижтимоий 
вазифаларидан бири – 2000 йилгача дунёдаги барча халқлар томонидан 
ижтимоий ва иқтисодий жиҳатдан унумли хаёт кечиришга имкон берадиган 
саломатлик даражасига эришиш лозимлиги қайд этилган. Декларацияда 
айтилишича, бу вазифани ечишнинг асосий иш қуроли бу – аҳолига 
бирламчи тиббий-санитар ёрдам кўрсатиш ҳисобланади. У энг кенг тарқалган 
касалликлар, заҳарланишлар, жароҳатлар ва бошқа шошилинч ҳолатларни 
даволашни, санитар, эпидемияга қарши, олдини олувчи тадбирларни 
(жумладан, асосий инфекцион касалликларга қарши иммунизациялашни) 


44 
ўтказишни, аҳолини гигиена, оналик, болалик, оилани ҳимоялаш 
масалаларида маърифий тадбирлар ўтказишни ўз ичига олади. “Олма-ота 
декларацияси”га асосан, асосий дори воситалари билан таъминлаш ҳам 
бирламчи тиббий-санитар ёрдам кўрсатишга киради. 
Соғлиқни сақлаш соҳасидаги ҳалқаро ҳуқуқлар бир томондан 
инсонларнинг (шу жумдалан, алоҳида гуруҳдаги шахсларнинг) соғлиғини 
сақлашга бўлган шахсий ҳуқуқларини, бошқа томондан давлатларнинг ушбу 
ҳуқуқларни амалга оширишни мустаҳкамлайди. Лекин, халқаро ҳуқуқий 
актлар индивиднинг ҳуқуқлари ва давлатнинг мажбуриятлари юзасидан аниқ 
хажмнибелгилаб 
бермайди. 
Натижада, 
халқаро 
келишувларни 
ратификациялаш ва турли давлатлар миллий қонунчилиги даражасида 
халқаро ҳуқуқ меъёрларини қабул қилиш ҳолатларида, бу меъёрлар 
мамлакатларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланганлик даражаси, уларнинг 
сиёсий тузилиши, маданий анъаналари ва бошқа шу каби бир қатор 
омилларга боғлиқ ҳолда интерпретация қилинади ва мазмунан тўлдирилади. 
Аҳоли соғлиғини белгиловчи омиллар орасида тиббий хизматларнинг 
ҳаммабоплигидан ташқари экологик, ижтимоий-иқтисодий омиллар ва аҳоли 
хаёт шароити ҳам ўта муҳим аҳамиятга эга. Шу омиллар билан боғлиқ 
бўлган, аҳоли соғлиғини яхшилашга йўналтирилган бирламчи чора-
тадбирлар ривожланаётган давлатларда сув таъминоти, санитария, лозим 
даражадаги овқатланиш ва яшаш шароитлари каби муаммоларнинг ечимига 
йўналтирилиши лозим. Чунки, бу масалаларни ечимасдан туриб тиббий 
хизматларни ривожлантириш самара бермайди. Шу билан бирга, хаёт 
даражаси юқори кўрсаткичларга эга ривожланган давлатларда биринчи 
ўринда чекиш, алкогол истеъмол қилиш, гиподинамия, мувозанатлашмаган 
овқатланиш, дори воситаларини кўп миқддорда истеъмол қилиш ва бошқа 
шу каби хаёт кечиришнинг салбий омилларига қарши кураш туради. 
Натижада, мазкур давлатлар ҳуқуматлари олдида тиббий ёрдам кўрсатишдан 
ташқари касалликларни профилактикаси ва соғлом хаёт кечиришга аҳоли 
иҳлосини ошириш бўйича жамият саломатлиги дастурларини амалга 


45 
ошириш масаласи кўндаланг туради. Шундай қилиб, турли мамлакатлар 
ҳукуматлари диққат марказида турадиган соғлиқни сақлаш соҳасида биринчи 
даражада аҳамиятга эга бўлган вазифалар мавжуд энг долзарб муаммоларни 
ечимига боғлиқ ҳолда ўзгаради. Бунда, жамият фойдасини ҳимоя қилишга 
йўналтирилган чоралар (биринчи навбатда чекишни ва алкогол истеъмол 
қилишни камайтиришга йўналтирилган чоралар) фуқароларнинг индивидуал 
ҳуқуқлари ва эркинликлари билан тўқнашиши мумкинлигини тушуниш 
муҳимдир. Замонавий жамият чеклашга интилаётган мазкур ҳуқуқлар, 
жамият фойдасидан келиб чиқади ва ўз соғлиғига салбий омилларнинг 
таъсирини камайтирётган инсонларнинг феъл атворини ўзгартиришга 
йўналтирилган. 
Соғлиқни сақлаш ҳуқуқи инсонлар ижтимоий ҳуқуқлари орасида 
марказий ўринни эгаллайди. Шу сабабли, янги минг йиллик бошланишида 
қабул қилинган БМТ ҳужжатларида соғлиқ масаласига бирламчи аҳамиятга 
молик масала сифатида эътироф этилган. БМТнинг “Минг йиллик 
Декларацияси”да (Бош Ассамблея резолюцияси билан 2000 йил 8 сентябрда 
қабул қилинган) 8 та глобал мақсадлар (қашшоқлик ва очликни 
ликвидациялаш, болалар ўлимини қисқартириш, оналикни ҳимоялашни 
яхшилаш, ОИТС/ОИВ, малярия ва бошқа касалликларга қарши курашиш, 
экологик барқарорликни таъминлаш кабиларнинг аниқ кўрсаткичлари)нинг 
ярмиси соғлиқни сақлашга тўғридан-тўғри тегишлидир. Янги минг йилликда 
БМТ Бош Ассамблеяси ва Инсон ҳуқуқлари бўйича Комиссияларининг 
резолюциялари, БМТнинг Иқтисодий ва ижтимоий кенгаши ва бошқа 
ташкилотлари қарорларининг катта қисми соғлиқни сақлаш масалаларига 
бағишланди. БМТ Бош ассамблеяси томонидан соғлиқни сақлаш соҳасида 
қабул қилинган сўнгги ҳужжатлар: “ОИВ ва ОИТС бўйича Сиёсий 
декларация: ОИВ ва ОИТСни йўқотиш бўйича бизнинг ҳаракатларимизни 
фаоллаштириш” (2011 йил 10 июнь) ва “Ноинфекцион касалликларни олдини 
олиш ва уларга қарши курашиш бўйича Бош ассамблеянинг юқори 


46 
даражадаги йиғилиши сиёсий декларацияси” (2011 йил 19 сентябрь) 
ҳисобланади. 
“Ноинфекцион касалликларни олдини олиш ва уларга қарши курашиш 
бўйича Бош ассамблеянинг юқори даражадаги йиғилиши сиёсий 
декларацияси”да, 
инфекцион 
касалликлар 
сингари, 
ноинфекцион 
касалликларга қарши курашишда хам асосий эътибор уларнинг олдини 
олишга йўналтирилган бўлиши зарурлиги таъкидланган. Тамаки истеъмоли, 
нотўғри овқатланиш, кам харакатлилик ва спиртли ичимликларнинг 
меъёрсиз истеъмоли каби типик ва ўзгартириш имкони бўлган хавфли 
омилларга нисбатан индивидлар ва аҳоли гуруҳларини мойиллигини 
камайтирувчи ва шу билан бирга соғлом турмуш тарзини тарғиб қилувчи 
чоралар энг муҳим чоралар сифатида тан олинади. 
Тамакига қарши курашиш ЖССТ доиравий конвенцияси (2003 й.), 
Овқат рациони, жисмоний фаоллик ва саломатлик соҳасида глобал стратегия 
(2004 й.), Спиртли ичимликлар зарарли истеъмолини камайтириш бўйича 
глобал стратегия (2010 й.) каби Жаҳон соғлиқни сақлаш ассамблеяси (ЖССТ 
олий органи) томонидан қабул қилинган келишувлар мазкур чораларни 
амалга оширишга йўналтиришган. Инфекцион касалликларни тарқалишига 
қарши курашиш мақсадида Жаҳон соғлиқни сақлаш ассамблеяси томонидан 
2005 йилда миллий, регионал ва халқаро даражада тиббий-санитар 
хавфсизликни кучайтиришга қаратилган Халқаро тиббий-санитария 
қоидалари қайта кўриб чиқилди. 
БМТ раҳбарлиги остида фаолият кўрсатувчи ЖССТ соғлиқни сақлаш 
соҳасига ихтисослашган ташкилот бўлиб, тиббиёт ва соғлиқни сақлаш 
соҳасида халқаро ҳамкорликнинг ташкилий-ҳуқуқий асосини ташкил этади. 
1981 йилдан бери ЖССТ “2000 йилга келиб барчанинг соғ бўлишига 
эришиш” деб таърифланган умумий стратегияга амал қилди. XXI асрда 
“барчанинг соғ бўлишига эришиш” мақсади сақланиб қолди. ЖССТ 
фаолияти мазкур ташкилотнинг қуйидаги умумий дастурлари, анъанавий 
йўналишларига мувофиқ ташкил этилади: (давлат жавобгарлиги, олдини 


47 
олиш, аҳолини жалб қилиш, фан ютуқларидан фойдаланиш ва бошқа шу каби 
принциплар асосида)миллий соғлиқни сақлаш тизимларини ривожлантириш; 
бирламчи тиббий-санитар ёрдамни ривожлантириш; тиббиёт ходимларини 
тайёрлаш ва малакасини ошириш; аҳолининг маълум гуруҳлари соғлиғини 
сақлаш; атроф-мухитни ҳимоя қилиш; инфекцион ва паразитар 
касалликларга қарши курашиш, эпидемик касалликларга нисбатан 
иммунизациялаш ва вакцинациялаш; рухий соғлиқни ҳимоялаш ва 
мустаҳкамлаш; аҳолини соғлиқни сақлаш бўйича маълумотлар билан 
таъминлаш; давлатларга консультатив ва техник ёрдам кўрсатишнинг 
долзарб йўналишлари бўйича илмий тиббий тадқиқотлар дастурларини 
қўллаб-қувватлаш. XXI асрда инфекцион касалликларга қарши курашишдан 
ташқари (улар орасида ОИВ/ОИТС марказий ўрин эгаллайди) ЖССТ энг 
аҳамиятли чоралардан бири бўлган – критик хавф омилларига таъсир этиш 
орқали ноинфекцион касалликларнинг олдини олишга эътибор қаратди. 
Сўнгги даврларда ЖССТ “2006-2015 йилларга мўлжалланган 
ЖССТнинг Ўн биринчи умумий дастури”га мувофиқ фаолият кўрсатди. Бу 
дастурга асосан соғлиқни сақлаш соҳасида глобал кун тартиби 
“қашшоқликка қарши курашиш мақсадида саломатликни инвестициялаш”га 
сезиларли даражада қаратилди. Қашшоқлик ва очликни йўқотиш БМТнинг 
янги минг йилликдаги асосий мақсади сифатида эътироф этилади. Барча 
мамлакатларда қашшоқлик юқори даражадаги болалар ва оналар ўлими, 
инфекцион касалликларнинг тарқалиши билан боғлиқ ҳолда талқин 
қилинади. Бу саволларни ечишда марказий ўрин турли давлатларнинг 
ҳукуматларига ажратилиб, улар аҳолининг қашшоқ қатламига тиббий-
санитар хизматларнинг хаммабоплигини кўтарадиган ва шу билан бирга 
соғлиқни сақлаш соҳасида улар учун имкони бўлмаган ҳаражатларни тўлаш 
орқали янада қашшоқлашишини олдини олувчи турли хилдаги ижтимоий 
ҳимоя дастурларни таклиф этишлари зарур. Қашшоқликка қарши 
курашишдан ташқари, бундай дастурлар асосий тиббий-ижтимоий хизматлар 


48 
билан аҳоли қамровини кенгайтириш ва инсонлар соғлиғини сақлаш 
ҳуқуқини таъминлаш учун имконият яратади. 

Download 5,21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   283




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish