1906 йилдаги Тошкент шаҳридаги дорихоналар, ходимлари ва улар
товар айланмаси тўғрисида маълумот
Дорихона номи
Доришунос
лар сони
Дорихона
ўқувчилар
сони
Пуллик
рецептлар
сони
Улардан
тушади-
ган
тушум
Қўлда
сотил-
гандан
тушган
тушум
Рубль, тийин
Тошкент шаҳри
жамоат
бошқармаси
дорихонаси
8
4
50427
32077,44 40921,28
Провизор Г.Ф.
Каплан
дорихонаси
8
3
19001
12052,01 12939,28
И.И. Краузе
дорихонаси
5
2
19374
12815,19 5503,96
Кобильницкий
дорихонаси
5
2
10890
1993,41
6310,37
Циперсон
дорихонаси
2
2
3072
2014,65
2820,75
Головач
дорихонаси
3
1
10009
5856,16
3388,61
Веркуцкий
дорихонаси
2
2
5285
3188,99
4662,10
Морголин
дорихонаси
2
1
3535
2141,89
2618,07
Шелигран
3
1
5178
3197,19
1984,96
35
дорихонаси
Ляшевский
дорихонаси
2
2
7174
3685,23
4037,78
Мовшович
дорихонаси
2
2
6570
3900,01
2554,92
Гольдберг
дорихонаси
2
1
541
382,21
2500
Фарғона вилоятида 13 та дорихона бўлиб, шулардан 9 таси шаҳарларда:
Қўқонда – 2 та, Андижонда – 2 та, Наманганда – 2 та, Фарғонада – 1 та,
Марғилонда – 1 та, Ўшда – 1 та, 4 таси эса Чуст, Асака, Шаҳрихон,
Жалолобод қишлоқларида жойлашган эди.
Самарқанд вилоятида 10 та дорихона бор эди, шулардан 4 та дорихона
шаҳарларда, 6 таси қишлоқларда жойлашган эди.
Бухоро шаҳрида – 3 та, Сурхондарё вилоятида – 1 та, Қашқадарё
вилояти Бекбуди шаҳрида – 1 та дорихона бўлган.”
“1920 йилнинг сентябрь ойидан бошлаб, шаҳарнинг марказий
дорихонаси дори-дармон сақланадиган омборхона вазифасини ҳам бажарган.
Барча турдаги дорилар ва бошқа тиббиёт моллари шу марказий дорихонада
мужассамланган эди. Бошқа ҳамма дорихоналар дори ва бошқа молларни
фармация бўлинмаси руҳмсати билан шу ердан олишган.
Ўлкадаги иқтисодий тангликлар ва мамлакатнинг “Янги иқтисодий
сиёсат” (НЭП)га ўтиши муносабати билан дорихоналар ишини янгича
ташкил қилишни тақозо қилар эди.
1922 йил 1 августда Тошкент шаҳрида Туркистон АССРнинг Соғлиқни
сақлаш ҳалқ комиссарияти қошида дорихона бошқармаси ташкил этилди.
1924 йил 27 октябрь ойида Ўзбекистон ССР ташкил топди, 1925
йилнинг февралида эса Соғлиқни сақлаш халқ комиссарияти қошида
Дорихона бошқармаси очилди. Унга хўжалик ҳисобидаги 34 дорихона,
марказий дорихона омборхонаси, назорат-таҳлил лаборатория ва гален-
қадоқлаш лабораторияси кирар эди.
36
Дорихоналар тизими тараққий этиши натижасида 1938 йили Дорихона
бошқармаси Ўзбекистоннинг Бош дорихона бошқармасига айлантирилди.
Дори-дармон
хизматини
аҳолига
яқинлаштириш
мақсадида,
Ўзбекистонда, қишлоқ тиббиёт муассасалари қошида 1938 йилдан бошлаб
дорихона пунктлари ташкил қилинди. 1940 йилга келиб дорихоналар сони
172 га етди. 1940 йилнинг охирида Ўзбекистонда 172 дорихона, 398 дорихона
пунктлари, 20 дорихона дўконлари, 76 дорихона киосклари, 5 омборхона, 6
назорат-таҳлил лабораторияси ва битта гален-қадоқлаш лабораторияси
мавжуд эди.”
“1942 йилнинг охирида Ўзбекистонда 113 та эвакуация госпитали
жойлашган эди.
Урушнинг дастлабки кунлариданоқ Ўзбекистон Дорихоналари бош
бошқармаси ўз ишини харбий ҳолатга мослаштирди. Урушгача Ўзбекистонда
кимё-фармацевтика саноати бўлмаган эди. Зудлик билан маҳаллий
ресурслардан дори-дармонлар ишлаб чиқариш зарур бўлиб қолди. Тез
фурсатда кимёгар олимлар кам учрайдиган материаллар ўрнини босувчи ва
турли чиқинди материалларидан қимматбаҳо маҳсулотлар ишлаб чиқариш
усулларини топдилар. Дорихоналар бошқармаси корхоналарида турли хил
саноат чиқиндилари, ярим тайёр маҳсулотлар ва ўсимликлар хом ашёсидан
бир қатор дори воситалари ва тиббиёт буюмлари ишлаб чиқаришни йўлга
қўйди.
Дори-дармон ишлаб чиқариш соҳасидаги ишлар муҳим аҳамиятга эга
бўлди. Уруш йиллари харакатдаги ҳарбий қисмларга 392,7 тонна наркоз учун
эфир, 18,7 минг тонна гипс, 166,7 минг тонна хўжалик совуни, 46,6 минг
санитария палаткалари, 9630 дезинфекция воситалари ва бошқалар етказиб
турилди. Ушбу тиббий ёрдамга Ўзбекистон фармацевт-олимлари ҳам ўз
улушларини қўшишди. Ҳусусан, 1942 йилнинг бошида Тошкентда
дезинфекция воситалари ишлаб чиқарувчи завод ишга тушди. Сўнгра гален
фармацевтик лаборатория асосида Тошкент кимё-фармацевтика заводи
ташкил этилди, унда наркоз учун эфир, хлорид кальций, кофеин-бензоат
37
натрий, фитин, глюкоза порошоги, кейинчалик холосас, астматол, қора қанд
(барбарис) экстракти ишлаб чиқраиш йўлга қўйилди. Махаллий саноатда
гипс, шина, қўлтиқтаёқ, санитария замбиллари ишлаб чиқарилди.
Ўрта Осий университетининг кимё факультетида уруш даври тиббиёти
учун зарур бўлган наркоз эфири, хлорли кальций, кофеин, стрептоцид,
сульфицин, никотин кислотаси ишлаб чиқариш йўлга қўйилди.
Самарқанд вилоятида йоднинг спиртли эритмаси, ялпиз, валериана,
эвкалипт, эрмон настойкалари, наўатир анис томчиси, камфора, ихтиол ва
Вилькинсон суртмаси, рухли, борли, скипидарли малҳамлар, камфоранинг
мойли эритмаси, хантал, чумоли, совун спиртлари ва лакричний кукун
дорилари ва бошқалар ишлаб чиқарилди.
Уруш йиллари Республика дорихоналар Бош бошқармаси аоссий
эътиборни ҳарбий эвакогоспиталлар, болаларни даволаш муассасалари ва
саноат корхоналарининг тиббиёт-санитария бўлимларида очилган дорихона
ва унинг шаҳобчаларини дориларга бўлган эҳтиёжини тўлароқ қондиришга
қаратди.
1942 йил 28 августда “Правда Востока” газетаси Тошкент
фармацевтика институтининг ходимлари маҳаллий хом ашёдан 15 та янги
дори препаратларини ишлаб чиқаришга топширдилар, деб ёзган эди.
Уруш йиллари кимё-фармацевтика воситаларининг танқислигини
инобатга олиб Иттифоқ Соғлиқни сақлаш вазирлиги уни ўсимликлар хом
ашёси билан тўлдиришни маъқул деб топди.
Республика Фанлар Академияси академиги С.Ю. Юнусов раҳбарлигида
ўзбекистон алколоидли ўсимликларнинг ҳусусиятларини ўрганиш юзасидан
катта ишлар олиб борилди.
Республика
ботаниклари
ёввойи
тарзда
ўсадиган
каучукли
ўсимликларнинг бой чангалзорларини топдилар, бедадан ва шолининг
тозалаш саноати чиқиндиларидан витаминлар олиш усулларини ишлаб
чиқдилар. Енгил саноатни ривожлантириш учун кенг имкониятлар очиб
берадиган ўсимликлар хом ашёси бўйича маълумотларни умумлаштирдилар.
38
“Урушдан кейинги йилларда Ўзбекистонда дорихоналар тизими тез
суръатлар билан ривожлана бошлади. Фақт 1959-1975 йиллар мобайнида
республикамизда 888 та янги дорихоналар очилди, улардан 652 таси қишлоқ
жойларда эди.”
Янги дорихоналар асосан намунали лойиҳалар асосида қурилиб, 1971
йилдан 1977 йилгача Республикамизда 140 намунали дорихона қурилиб
фойдаланишга топширилган, 130 дорихона янгитдан таъмирланган
биноларга кўчирилди.
1981 йил бошларида, Соғлиқни сақлаш вазирлиги қошидаги
дорихоналар Бош бошқармаси тизимида 1500 дорихона (улардан 1016
дорихона қишлоқ жойларда), 25 дорихона дўконлари, 14 дорихона
омборхоналари ва 14 назора-таҳлил лабораториялари мавжуд бўлган [6].
Дорихона тармоқларини янада ривожлантириш ва дори-дармон
ёрдамининг сиқатини оширишда, фармацевт кадрларни тайёрлаб бериш хал
қилувчи аҳамиятга эга бўлди. Чунончи, 1958 йилда Республика долрихона
тизимида 1490 фармацевт фаолият олиб борди. Улардан 553 нафари олий
маълумотли фармацевт эди.
1981 йилга келиб, Ўзбекистонда 3150 олий маълумотли ва 2970 ўрта
маълумотли фармацевтлар аҳолига дори-дармон ёрдамини кўрсатганлар.
1984 йилдан бошлаб ҳар бир районда марказий район долрихонаси
ташкил қилинди. Шу жумладан, Тошкентда 9 та Марказий район
дорихоналари барпо этилди.
1987 йили республикамизда 1995 ҳўжалик ҳисобидаги дорихона. Шу
жумладан 1333 қишлоқ жойларида ва 6477 дорихона филиаллари мавжуд
бўлган.
1988 йил Республиканинг Бош дорихона бошқармаси “Фармация”
Республика ишлаб чиқариш бирлашмасига ўзгартирилди.
Ўзбекистон мустақилликни қўлга киритганидан кейин, дорихона
корхоналарининг иш фаолияти тубдан ўзгара бошлади. Дорихона
фаолиятини тартибга солувчи, Ўзбекистон Республикасининг “Дори
39
воситалари ва фармацевтик фаолият тўғрисида”ги Қонун қабул қилинди. Бу
қонунга биноан, ҳукумат томонидан, дори-дармонлар муомаласини тартибга
солувчи ва дорихона фаолиятини бир тизимга келтирувчи, бир қатор
фармонлар қабул қилинди.
1994 йил 11 мартда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси
томонидан, “Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлигига
қарашли
дорихоналарни
давлат
тассаруфидан
чиқариш
ва
хусуссийлаштириш тўғрисида”ги 139-сонли қарори қабул қилинди.
Хусусийлаштиришнинг
бошида
Ўзбекистонда
2552
давлат
дорихоналари фаолият кўрсатган. 1994 йилнинг охирида, шулар асосида, 352
касалхона ичидаги дорихоналар, 239 очиқ акциядорлик жамияти, 290 жамоа
дорихоналари ва 1059 хусусий дорихоналар ташкил қилинди. 1995 йили
Ўзбекистонда 2571 фармацевт фаолият олиб борган. 1996 йилга келиб,
уларнинг сони 3980 дан ошиб кетди.
1992 йили Ўзбекистонда фармакология ва фармакопея қўмиталари
ташкил қилинди. Уларнинг фаолияти тиббиётга зарур бўлган ускуналарни
ишлаб чиқаришга йўналтирилган. 1993 йили “Ўзфармсаноат” концерни
ташкил этилди.
1996 йилга келиб Республикамизда 2200 дорихона ҳусусийлаштирилди,
839 дорихона акционерлик жамиятига айлантирилди.
2002 йилга келиб, фармацевтик фаолият билан шуғулланиш учун, 3945
юридик шахсларда лицензия бўлган. Шу жумладан, 61 ишлаб чиқариш
корхоналари, улгуржи муассасалар 171, 3712 дорихона ва 1286 дорихона
филиаллари.” (Фармацевтика журнали, №1, 2009 йил).
Do'stlaringiz bilan baham: |