Ш. З. Умарованинг таҳрири остида



Download 5,21 Mb.
Pdf ko'rish
bet252/283
Sana05.07.2022
Hajmi5,21 Mb.
#743039
1   ...   248   249   250   251   252   253   254   255   ...   283
Bog'liq
2 5258338278788043020

Шартноманинг мазмуни. 
Шартноманинг мазмунини унинг бандлари 
(шартлари, реквизитлари) ташкил этади. ФКнинг 364-моддасига мувофик, 
агар тарафлар ўртасида шартноманинг барча муҳим шартлари юзасидан 
шундай ҳолларда талаб қилинадиган шаклда келишувга эришилган 


626 
бўлса,шартнома тузилган ҳисобланади.Шартнома шартлари (бандлари) 
муҳим, одатдаги ва тасодифий шартларга бўлинади. Шартноманинг нарсаси 
туғрисидаги шартлар конун ҳужжатларида бундай турдаги шартномалар 
учун муҳим ёки зарур деб ҳисобланган шартлар, шунингдек, тарафлардан 
бирининг аризасига кўра келишиб олиниши зарур бўлган ҳамма шартлар 
муҳим шартлар ҳисобланади. Баъзи шартномалар учун хос муҳим бандлар 
қонун билан белгиланган. Чунончи, махсулотлар етказиб бериш 
тўғгрисидаги Низомнинг 25-бандида айтилганидек, агар шартномада унинг 
нарсаси (етказиб бериладиган махсулот номи, микдори ва сифати) 
тугрисидаги шартлар булмаса, шартнома тузилмаган хисобланади.Айрим 
бандлар (шартлар)нинг мухим булиш-булмаслиги шартноманинг 
характерига караб хам белгиланади. Чунончи, олиш-сотиш шартномасини 
тузилган деб хисоблаш учун унинг икки шарти: кандай нарсанинг сотилиши 
ва бунинг учун канча пул туланиши тугрисида келишилган булиши талаб 
килинади.Одатда шартлар муайян мажбуриятга оид муносабатни тартибга 
соладиган дипозитив нормалар билан белгиланадиган шартлар хисобланади. 
Бундай шартлар отадагидек назарда тутилади. Масалан, мулк ижараси 
шартномасида мулкни майда (жорий) таъмирлаш шарт килиб курсатилган 
булса хам, курсатилмаган булса хам булади, чунки бу шарт тугрисида ФКда
(дипозитив характердаги) курсатма берилган.Тасодифий шартлар умумий 
хукук меъёрлари билан тартибга солинмаган масалалар буйича узаро 
келишув булиб курилади. Чунончи, ижарага олинган мулкни таъмирлаш 
муддати 
тугрисидаги 
масала 
тасодифий 
шартлардан 
бири 
хисобланади.Шартномада унинг айрим шартлари тегишли турдаг 
шартномалар учун ишлаб чикилган намунавий шартлар билан белгиланиши 
назарда тутилиши мумкин. Шартномада намунавий шартларга хавола 
килинмаган холларда бундай намунавий шартлар тарафларнинг 
муносабатларига иш муомаласи одатлари сифатида кулланилади (ФКнинг 
359-моддаси). 


627 
Бир томонлама шартнома иштирок этаётган тарафларнинг бирижа 
факат хукук булиб, хеч кандай мажбурият булмайди, иккинчи тарафда эса, 
факат мажбурият булади. Масалан, карз шартномасида карздор олган пул 
суммасини уз вактида карз берувчига кайтаришга мажбур булса, карз 
берувчи карзга берган пул суммасини талаб килиш хукукига эга. Икки 
томонлама шартномада эса хар икки тараф хам хукукка, хам мажбуриятга 
эга буладилар. Бундай шартномага олиш-сотиш шартномасини мисол килиб 
келтириш мумкин. Бу шартнома буйича сотувчи сотилган ашёнинг бахосини 
талаб килиш хукукига эга булиб, сотилган ашёни олувчига топширишга 
мадбур, олувчи эса -олаётган ашёнинг бахосини тулаши зарур булиб, сотиб 
олинган ашёни талаб килиб олишга хакли.Фукаролик оборотида тузиладиган 
шартномаларнинг купчилиги икки томонлама булиб, юкорида курсатилган 
олиш-сотиш шартномасидан ташкари махсулот етказиб бериш, мулк 
ижараси, пудрат ва бошка шартномалардан иборат.Шартномалар хак 
бараварига ва текинга тузиладиган шартномаларга булинади. Хак бараварига 
тузиладиган шартномаларда бир тараф топширган мулки, килган хизмати 
эвазига пул ёки мулк билан хак олади. Масалан, бир тараф вактинча 
фойдаланиш учун ижара хаки тулашга мажбур булади. Бундай хак 
бараварига тузиладиган шартномаларга олиш-сотиш, махсулот етказиб 
бериш, айрибошлаш, пудрат ва бошка шартномаларни мисол килиб курсатиш 
мумкин. Агар конун хужжатларидан бошкача коида келиб чикмаса, 
шартноманинг мазмуни мохиятидан узгача хол англашилмаса, шартнома хак 
эвазига тузилган шартнома деб хисобланади. 
Текинга тузиладиган шартномага эга бир тараф бошка бир тараф 
фойдасига хак олмай бирон-бир мулкини топшириши, бирон ишни 
бажариши мумкин. Масалан, хадя шартномаси буйича мулк эгаси уз мулкини 
бошка бир шахсга текинга беради. Мулкдан бепул фойдаланиш, фоизсиз карз 
шартномалари хам бепул тузиладиган шартномалар гурухига киради. 
Консенсуал шартномалар буйича хукук ва мажбуриятлар тарафларнинг 
келишганлари ва шартномани конун билан талаб килинган шаклда 


628 
расмийлаштирганлари билан талаб килинган шаклда расмийлаштирганлари 
захоти пайдо булади. "Консенсуал" сузи лотинча "консенсус" сузидан 
олинган булиб, "келишув" маъносини билдиради. Консенсуал шартномага 
мисол килиб олиш-сотиш, махсулот етказиб бериш, пудрат, мулкни ижарага 
бериш каби шартномаларни курсатса булади. Фукаролик хукукида аксарият 
шартномалар консенсуал шартномалар гурухига киради.Учинчи шахс 
фойдасига тузиладиган шартномалар умумий кода буйича шартномадан 
келиб чикадиган хукук ва мажбуриятлар шартнома тузишда катнашган 
тарафлар учун пайдо булади. Айрим холларда шартнома учинчи шахс 
фойдасига каратилиб хам тузилиши мумкин. Учинчи шахс фойдасига 
тузилган шартномага мисол килиб сугурта шартномасини курсатиш мумкин. 
Учинчи шартномада алохида тараф булиб хисобланмайди. Бирок ФКнинг 
362-моддасида курсатилганидек, агар конун хужжатларда ёки шартномада
узгача тартиб назарда тутилган булмаса, учинчи шахс шартнома буйича уз 
хукукидан фойдаланиш ниятини карздорга билдирган пайтдан бошлаб 
тарафлар узлари тузган шартномани учинчи шахснинг розилигисиз бекор 
килишлари ёки узгартиришлари мумкин эмас.Шартнома тузган шахс 
шартномадан келиб чиккан мажбуриятнинг учинчи шахсга нисбатан 
бажарилишини шарт килган булса, бу хакда шартномада бошкача хол 
курсатилмаган булса, мажбуриятнинг бажарилишини шартномани тузган 
шахс хам, фойдасига мажбуриятнинг бажарилиши курсатилган учинчи шахс 
хам талаб килиши мумкин.Агар учинчи шахс узига шартнома буйича 
берилган хукукдан воз кечса, шартнома тузган шахс, агар шартноманинг 
мазмунига 
хилоф 
келмаса, 
бу 
хукукдан 
узи 
фойдаланиши 
мумкин.Шартномалар, шунингдек, очик шартнома, кушилиш шартномаси. ва 
дастлабки шартнома (ахднома) каби турларга хам булинади.Ташкилот 
томонидан тузилган хамда унинг бадиий ташкилот уз фаолияти хусусиятига 
кура узига мурожаат киладиган хар бир шахсга нисбатан амалга ошириши 
шарт булган товарлар сотиш, ишлар бажариш ёки хизматлар курсатиш 
сохасидаги вазифаларини (чакана савдо, умумий фойдаланишдаги 


629 
транспортда йуловчи ташиш, алока хизмати, электр куввати билан 
таъминлаш, алока хизмати энергия билан таъминлаш, тиббий хизмат
мехмонхона хизмати ва бошкаларни) белгилаб куядиган шартнома тузишда 
бир шахсни бошка шахсга нисбатан афзал куришга хакли эмас (конун 
хужжатларида назарда тутилган холлардан ташкари).Товарлар, ишлар, 
хизматларнинг бахоси, шунингдек оммавий шартноманинг бошка шартлари 
хамма истеъмолчилар учун бир хил килиб белгиланади. Ташкилотнинг 
истеъмолчига тегишли товарларни бериши, хизматлар курсатиши, унинг
учун тегишли ишларни бажариш имконияти була туриб оммавий шартнома 
тузишдан бош тортишга йул куйилмайди. Ташкилот оммавий шартнома 
тузишдан асоссиз бош тортганида харидор (мижоз) уни суд оркали 
шартнома тузишга мажбур килиш имкониятига эга (ФКнинг 358-моддаси). 
Шартномаларни тарафлардан бири формулярлар ёки бошка стандарт 
шаклларда таърифлаган хамда иккинчи тараф факат таклиф килинган 
шартномага бутунлай кушилиши йули билан кабул килиши мумкин булган 
шартнома кушилиш шартномаси дейилади. бундай шартномага мисол килиб 
хаво ва темир йул транспортида юк ва йуловчилар ташиш шартномаларини 
курсатиш мумкин. Одатда, бундай шартномалар мазмуни хамма учун деярли 
бир хил булиб, олдиндан белгилаб куйилади ва бинобарин, мижоз унинг 
шартларини бошкача тузишни таклиф этиш имкониятига эга эмас. Бирок 
кушилиш шартномаси мижознинг уз ихтиёри, эрки ва иродаси билан 
шартномага кушилишини билдиради. Бундай шартномаларни асло бир 
томонлама битим деб хисоблаш мумкин эмас.Кушилиш шартномасини бекор 
килиш ёки шартномаларни узгартириш асослари ФКнинг 360-моддасида 
назарда тутилган.Дастлабки шартнома буйича тарафлар келгусида мол-мулк 
бериш, ишлар бажариш ёки хизматлар курсатиш хакида дастлабки 
шартномада назарда тутилган шартлар асосида шартнома тузиш (асосий 
шартнома) мажбуриятларини оладилар. 
Дастлабки шартнома асосий шартнома учун белгиланган шаклда, 
борди-ю, асосий шартноманинг шакли аникланмаган булса, ёзма шаклда 


630 
тузилади. Дастлабки шартноманинг шакли тугрисидаги коидаларига риоя 
килмаслик унинг хакикий саналмаслигига сабаб булади. Дастлабки 
шартномада асосий шартноманинг нарсасини, шунингдек бошка мухим 
шартларини белгилаш куйиш имконини берадиган шартлар булиши керак. 
Дастлабки шартномада тарафлар канча муддатда асосий шартномани тузиш 
мажбуриятини олиши курсатилади. Агар дастлабки шартномада бундай 
муддат белгилаб куйилган булмаса, асосий шартнома дастлабки шартнома 
тузилган пайтдан бошлаб бир йил ичида тузилиши шарт (ФКнинг 361-
моддаси).Тасодифий шартлар умумий хукук меъёрлари билан тартибга 
солинмаган масалалар буйича узаро келишув булиб курилади. Чунончи, 
ижарага олинган мулкни таъмирлаш муддати тугрисидаги масала тасодифий 
шартлардан бири хисобланади. 


631 

Download 5,21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   248   249   250   251   252   253   254   255   ...   283




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish