Ш. З. Умарованинг таҳрири остида



Download 5,21 Mb.
Pdf ko'rish
bet199/283
Sana05.07.2022
Hajmi5,21 Mb.
#743039
1   ...   195   196   197   198   199   200   201   202   ...   283
Bog'liq
2 5258338278788043020

Йўқ қилиш тартиби 
Қўллаш учун яроқсиз дори воситалари ва тиббий буюмларни йўқ 
қилиш «Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги тўғрисида», 
«Экологик назорат тўғрисида» ҳамда «Чиқиндилар тўғрисида»ги Ўзбекистон 
Республикаси қонун ҳужжатлари талабларига амал қилган ҳолда амалга 
оширилади. 
Қўллаш учун яроқсиз дори воситалари ва тиббий буюмларни йўқ 
қилиш учун уларнинг эгасининг, Ўзбекистон Республикаси Экология ва 
атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг ҳудудий органлари, 
туман (шаҳар) давлат санитария-эпидемиология назорати маркази вакиллари, 
шунингдек Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги қошидаги 
Агентликнинг вакиллари иштирокида беш кишидан кам бўлмаган таркибда 
йўқ қилиш комиссияси тузилади. Комиссия ишларини ташкил этиш 
қўллашга яроқсиз дори воситалари ва тиббий буюмларнинг эгаси томонидан 
амалга оширилади. Комиссия дори воситалари ва тиббий буюмларнинг атроф 
муҳит учун безарарлиги, уларнинг физик-кимёвий мутаносиблигини 
эътиборга олган ҳолда уларни йўқ қилиш санаси, усули ва жойини белгилаш 
ҳақида қарор чиқаради. Йўқ қилиниши лозим бўлган дори воситалари ва 
тиббий буюмларни йўқ қилингунга қадар сақлаш учун жавобгарлик қўллаш 
учун яроқсиз бўлган дори воситалари ва тиббий буюмлар эгаси ҳисобланган 
ташкилот зиммасига юкланади. Дори воситалари ва тиббий буюмларни эгаси 
ҳисобланган ташкилот раҳбарининг буйруғи билан моддий жавобгар шахс 
тайинланади, буйруқда жавобгар шахснинг лавозими, фамилияси, исми ва 
отасининг исми, сақлашга қолдирилган йўқ қилиниши лозим бўлган дори 
воситалари ҳамда тиббий буюмларнинг номлари ва сериялари, ўрамлари 
сони (миқдори) кўрсатилади. йўқ қилиш жараёни фото ёки видеосуратга 
олинади. 


513 
Қўллаш учун яроқсиз дори воситалари ва тиббий буюмлар 
белгиланган тартибда йўқ қилингандан сўнг Комиссия томонидан 
далолатнома тузилади. Далолатнома қуйидаги маълумотларни ўз ичига 
олиши керак: 
а) қўллаш учун яроқсиз дори воситалари ва тиббий буюмларни йўқ 
қилиш санаси, вақти ва жойи; 
б) қўллаш учун яроқсиз дори воситалари ва тиббий буюмлар номи 
(серия рақами, яроқлилик муддати, ўрамлари сони, миқдори (ишлаб 
чиқарувчининг номи кўрсатилган ҳолда); 
в) қўллаш учун яроқсиз дори воситалари ва тиббий буюмлар эгаси, 
моддий жавобгар шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми; 
г) Комиссиянинг йўқ қилиш тўғрисидаги қарори; 
д) йўқ қилиш усули; 
е) қўллаш учун яроқсиз дори воситалари ва тиббий буюмларни йўқ 
қилишда иштирок этган Комиссия аъзоларининг фамилияси, исми, отасининг 
исми, иш жойи ва лавозими. 
Комиссия аъзолари томонидан имзоланади, қўллаш учун яроқсиз дори 
воситалари ва тиббий буюмларнинг эгаси ҳисобланган ташкилот 
раҳбарининг имзоси ва муҳри (агар муҳр мавжуд бўлса) билан тасдиқланади. 
Далолатнома нусхалари дори воситалари ва тиббий буюмлар эгасига, 
Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бўйича ҳудудий органларига, 
Давлат санитария-эпидемиология назорати марказига, шунингдек Бош 
бошқарма вакилига, буйруқ ва Комиссия қарори нусхалари ҳамда фото ёки 
видеоматериаллар билан биргаликда тақдим этилади. 
Тергов ишлари ёки суд муҳокамаси учун дори воситалари ва тиббий 
буюм намуналари олинган тақдирда улар, сақлаш муддатидан қатъи назар, 
кўриб чиқиш охирига етмагунга қадар йўқ қилинмайди. 


514 

Download 5,21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   195   196   197   198   199   200   201   202   ...   283




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish