Ш. З. Умарованинг таҳрири остида


Бўлимлардан дори воситаларини талабномалар асосида бериш



Download 5,21 Mb.
Pdf ko'rish
bet154/283
Sana05.07.2022
Hajmi5,21 Mb.
#743039
1   ...   150   151   152   153   154   155   156   157   ...   283
Bog'liq
2 5258338278788043020

 
11.3.Бўлимлардан дори воситаларини талабномалар асосида бериш 
тартиби 
Дорихона иш фаолиятини Ўзбекистон Республикаси қонунлари, 
Президент Фармонлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, Соғлиқни 
сақлаш вазирлигининг буйруқ ва фармойишларига ҳамда бошқа амалдаги 
меъёрий ҳужжатлар талаблари асосида олиб боради. Дорихонада миқдорий
ҳисобга олинадиган дори воситаларининг рўйхати Соғлиқни сақлаш 
вазирлигининг амалдаги буйруқлари асосида тасдиқланади ва уларнинг 
ҳисоби белгиланган тартибда расмийлаштирилган.махсус журналларда олиб 
борилади. Ушбу журналлар тўлгандан сўнг амалдаги меъёрий ҳужжатлар 
талаблари асосида сақланади ва сақлаш муддати тугагандан сўнг белгиланган 
тартибда йўқ қилинади.
 
Даволаш-профилактика муассасаларининг бўлимлари дори воситалари 
ва тиббий буюмларни талабнома асосида дорихонадан олади. Талабномада 
муассасанинг штампи, муҳри босилган бўлиши шарт ва у раҳбар ёки даволаш 
ишлари бўйича раҳбар муовинининг имзоси билан тасдиқланади. 
Талабномада дори воситасининг номи, дозаси, тури (таблетка, ампула, 
суртма, қаламча ва бошқалар), умумий миқдори ва ўрам тури(қути, флакон ва 
бошқалар) кўрсатилади. 
Талабномада дори воситасининг номи лотин тилида ёзилади ва қўллаш 
усули кўрсатилади (ичиш учун, инексия учун, сиртқи, кўз томчиси ва 
бошқалар). Агар талабнома (дори воситаси) маълум бир бемор учун ёзилса, 
унда беморнинг фамилияси, исми, шарифи, касаллик варақа рақами 
кўрсатилади. Дорихонадан дори воситалари масъул ходим томонидан 


424 
даволаш-профилактика муассаса бўлими ҳамширасига талабнома асосида 
берилади. Талабнома икки нусхада тўлдирилади, биттаси дорихонада 
ҳисобот учун олиб қолинади, иккинчиси берилган товар билан бўлимга 
қайтариб берилади. 
Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг сақлаш, 
бериш, сотиш, тақсимлаш ва ҳисобга олиш шартлари тўғрисидаги Низомга 
ўзгартириш киритиш ҳақидаги ЎЗ. Р. Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2007-
йил 3 августдаги 103-сонли буйруғининг тегишли бандлари талабларига 
мувофиқ олиб борилади. 
Этил спиртининг ҳисобини олиб бориш, бўлимларга бериш, сақлаш 
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 1999-йил 26-июлдаги 462-сонли 
буйруғининг талабларига мувофиқ олиб борилади. 
Гиёҳвандлик, психотроп воситалари, прекурсорларга ҳамда заҳарли 
моддалар ва этил спиртига алоҳида-алоҳида талабномалар ёзилади. 
Талабномада даволаш-профилактика муассасанинг штампи, юмалоқ муҳри 
босилган бўлиши ҳамда бош шифокор ёки даволаш ишлари бўйича 
муовинининг имзоси билан тасдиқланади. Ушбу дори воситалари бир 
марталик ишончнома асосида берилади.
Даволаш-профилактика муассаса бўлимлари томонидан талабномалар ёзиш 
ва тўлдириш Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2002-йил 26-июндаги 297-
сонли буйруғининг «Дорихона муассасаларидан дори воситаларини бериш 
тартиби»нинг тегишли бандларига мувофиқ расмийлаштирилади. 

Download 5,21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   150   151   152   153   154   155   156   157   ...   283




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish