Ш. З. Умарованинг таҳрири остида


тиббиёт муассасаларида трамадол дори воситасини сақлаш, ҳисобини олиб



Download 5,21 Mb.
Pdf ko'rish
bet148/283
Sana05.07.2022
Hajmi5,21 Mb.
#743039
1   ...   144   145   146   147   148   149   150   151   ...   283
Bog'liq
2 5258338278788043020

тиббиёт муассасаларида трамадол дори воситасини сақлаш, ҳисобини олиб 
бориш ва бериш қоидалари тўғрисида»ги буйруққа ўзгартиришлар 
киритиш ҳақидаги” 2017 йил 3 августдаги 104-сонли буйруқлари асосида 
фаолият олиб борилади. 
Ушбу дори воситалари сақланадиган хоналар ёруғлик ёки товуш 
сигнализацияси билан таъминланади.
Гиёҳвандлик 
воситалари, 
психотроп 
моддалар, 
прекурсорлар 
сақланадиган сейфларнинг иккитадан калити бўлиши лозим. Уларнинг бири 
жавобгар шахсда, иккинчиси эса мудирда бўлади. Гиёҳванд дори воситалари 
сақланадиган сейфларда уларни ўлчаш учун қўл тарозилари, дори воситаларини 
тайёрлаш учун ховонча, цилиндр, воронка бўлиши шарт. 
Прекурсорлар сақланадиган хоналарда табиий вентиляция бўлиши лозим. 
Прекурсорлар сақланганда чанг билан ифлосланмаслик ва бошқа 
чораларни кўриш керак, акс ҳолда портлаш ходисаси рўй бериши мумкин. Этил 
спирти аланга олувчи препаратлар қаторига киргани учун, уни оғзи маҳкам 
ёпиладиган идишларда ёруғликдан ҳимоя қилинган ҳолда, салқин жойларда, 
алоҳида хоналарда сақланиши керак. 
Смена тугагач, юқорида қайд этилган моддалар сақланадиган хоналар 
ёпилиб, муҳрланади ёки пломбаланади.
Заҳиралар бўлимида бажарилган лаборатория ва қадоқлаш ишлари 
“Лаборатория ва қадоқлаш ишларини ҳисобга олиш дафтари”да қайд этилади. 
Бу дафтарда лаборатория иши учун берилган дори воситаларнинг номи, ўлчов 
бирлиги, миқдори, баҳоси, умумий нарҳи билан биргаликда тайёрлаб, қадоқлаб 
топширилган маҳсулотларнинг серияси, ўлчов бирлиги, номи, миқдори, баҳоси, 
умумий нарҳи, хом ашё ва тайёр маҳсулотларнинг нарҳлари орасидаги фарқлар 


409 
акс эттирилади, ҳамда ишни бажариб сифатини текшириб, қабул қилиб олган 
шахсларнинг имзолари қўйилади. 
Дорихоналарда ходимларнинг иш фаолиятини енгиллаштириш учун 
олдиндан концентратлар, яримфабрикатлар тайёрланади:
50% ли глюкоза, 20% ли натрий бромид, 20% ли магний сульфат, 10% ли 
калий йодид, димедролнинг 1% ли, бор кислотасининг 2% ли, натрий 
тиосульфатнинг 60% ли, натрий хлориднинг 0,9% ли эритмалари ва ҳоказо.
Тайёр дори воситалари бўлими ҳар хил секцияли шкафлар, столлар ва 
пештахталар билан жиҳозланади, ундан ташқари термолабил дори воситалари 
учун музлатгичлар, заҳарли, гиёҳвандлик воситалари учун эса қулфланадиган 
темир сейфлар бўлади. Бўлимни мудир ва унинг ўринбосарлари – олий 
маълумотли фармацевтлар бошқаради. 
Дорихонадаги дори воситаларини ва бошқа тиббий буюмларни рецептсиз 
берадиган бўлим ҳам кутиш залига жойлаштирилади. У ҳар хил тўсиқлар билан 
ажратилган бўлади. Рецептсиз савдо бўлимини эса ўрта махсус маълумотли 
фармацевт – ассистенти бошқариши мумкин. Бу бўлимнинг вазифаси аҳолига 
шифокор рецептисиз беришга руҳсат этилган дори воситалари, гигиена 
буюмлари ҳамда бошқа тиббиёт ва беморлар парваришида ишлатиладиган 
буюмлар билан савдо қилишдан иборат. 

Download 5,21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   144   145   146   147   148   149   150   151   ...   283




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish