РЕЦЕПТЛАРНИ ТАКСИРОВКАСИ, РЎЙХАТГА ОЛИШ ВА
БЕРИШ ТАРТИБИ
Тўғри ёзилган рецепт таксировка қилинади – унинг чакана нарҳи
аниқланади. Дори воситасини чакана нарҳи дорининг таркибига кирган
моддалар нарҳи, дорихона идишининг нарҳи, дори тайёрлаш учун белгиланган
тарифлар асосида шаклланади.
399
Қабул қилинган тариф дорихона ёки акционер бирлашма буйруғи асосида
тасдиқланган бўлади.
Тарификация асосига қуйидагилар киради:
-
ишлаб чиқариш, назорат, қадоқлаш ва экстемпорал дори формалари, ички
дорихонани тайёрлаш, дори воситаси қадоқлаш учун вақт ҳаражатларининг
меъёрлари.
-
бир минимал иш вақтининг қиймати (ўртача иш ҳақи эътиборга олинади,
аммо бу қиймат доимий эмас, ўзгариб туриши мумкин).
Мисол.
180,0
Rp:
Euphyllini 0.01
30,0
Sacchari 0.2
29,0
M., ut fiat pulvis
15,0
D.t.d №15
254,0
S. 1 та порошокдан 2 маҳал
Дори модданинг нарҳи (180+30) га тайёрлаш учун тариф 29 сўм ва 10
тадан кейинги ҳар бир порошок учун 3 сўм (3х5) олинади.
180+30+29+15=254
Якка тартибда тайёрланадиган дори турлари ҳар хил усуллар билан
рўйхатга олинади. Квитанция билан рецептни рўйхатга олиш усули – энг кўп
қўлланиладиган усулдир. Квитанция бир нусхада тўлдирилади. Квитанция 3
қисмдан иборат.
Биринчи қисмда рецепт номери, касал ФИШ, қиймати ва дори тури
белгиланади. Бу қисм дорихонада қолади. У рецепт бўйича ишлаб чиқарган
ҳисоб учун асосдир. Уларнинг миқдори бўйича иш куни охирида қабул
қилинган рецептлари ва унинг умумий қиймати ҳисобланади. Корешоклар
дорихонада сақланади ва улар 50 ва 100 та дан жамланади.
400
Иккинчи қисмда рецепт номери, дори турининг шакли, унинг қиймати,
касал фамилияси, дори ишлаб чиқариш вақти белгиланади. Бу қисм
буюртмачига берилади.
Учинчи қисмида 2 та бир хил номерлардан иборат – “тайёрладим”,
“текширдим”, “юбордим” ёзилади ва уни рецептга ёпиштирилади.
Дорихоналарда якка тартибда дори тайёрлаш учун рецептлар рецептура
журналида рўйхатга олинади. Бунда сана, рецепт номери, касалнинг ФИШ, дори
тури, дори нарҳи ёзилади. Иш куни бошидан бошлаб рецепт номери ёзилади.
Кун охирида графалар бўйича жами санаб чиқилади. Алоҳида дистилланган сув
қийматини ва дори ишлаб чиқариш бўйича тариф ҳисобланади. Дори олиш учун
касалга жетон ёки квитанция берилади.
Айрим дорихоналарда дорини тайёрлаш учун буюртма чекли усулда олиб
борилади. Дорини таксировка қилиниб нархи тўлангандан сўнг рецепт
фармацевтга тайёрлаш учун берилади.
Шифокор рецепти бўйича дори воситасини беришда дорихона мутахассис
ходими қуйидаги қоидаларга қатъий риоя қилиши керак.
Агар рецептда тайёрланадиган дори воситаси таркибида бошқа
ингредиентлар билан биргаликда гиёҳвандлик воситалари, психотроп,
моддалар, заҳарли, кучли таъсир қилувчи, апоморфин гидрохлорид, атропин
сульфат, гоматропин гидробромид, дикаин, кумуш нитрат, пахикарпин
гидройодид, анаболик гармонлар бўлса, уларни алоҳида бериш ман қилинади.
аҳоли жойлардаги дорихоналарга гиёҳванд ва психотроп моддаларни даволаш-
профилактика муассасаси рецептлари бўйича берилади.
Ветеринария даволаш муассасалари рецептлари билан гиёҳвандлик
воситалари ва психотроп моддаларни бериш қатъиян ман қилинади.
Гиёҳвандлик воситалари психотроп моддалар, кучли таъсир қилувчи,
заҳарли дори воситалари сақлаган якка тартибда тайёрланган дори воситасини
401
беришда беморларга рецепт ўрнида тепаси сариқ чизиғи бўлган ва қора
шрифтли “Сигнатура” ёзуви бўлган сигнатура берилади.
Айрим ҳолларда дорихонада кўрсатилган дори бўлмаса, у ҳолда дори
воситаларини синоними берилиши мумкин.
Дорихона муассасаларига сотилган ёки берилган дори воситаларини
қайтариб олиш ман этилади. Ундан ташқари профилактика ва уй шароитида
даволаш учун ишлатиладиган буюмлар, тиббиёт асбоб ва ускуналарини,
болаларни парваришлаш буюмларни, шахсий гигиена воситалари, парфюмерия-
косметик воситалар қайтариб олинмайди ва алмаштириб берилмайди. Махсус
бланкаларга ёзилган дори воситалари бланкалари дорихонада қолдирилади.
Рецептларни сақлаш. Рецептлар маҳсус сейфларда ёки металл шкафларда
сақланади. Ишлатилган гиёҳвандлик воситалари учун берилган рецептлар қайд
қилинган, печатланган ой ва йил бўйича шнурланган маҳсус сейфларда
сақланиши керак
Рецептларни сақланиш муддатлари:
Имтиёзли берилган дори воситалари -3 йил.
Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар учун – 5 йил.
Кучли таъсир қилувчи ва заҳарли дори воситалари – апоморфин гидрохлорид,
атропин сульфат, гоматропин гидробромид, дикаин, кумуш нитрат, пахикарпин
гидройодид, этил спирти, анаболик гармонлар учун –1 йил.
Сақланиш муддатлари тугаган рецептларни комиссия томонидан
далолатнома асосида йўқ қилинади.
Анаболик таъсирга эга гармонлар шу жумладан стероид гармонлар,
транквилизаторлар, антидепрессив моддалар, нейролептиклар, 8-оксихинолин
сақлаган дори воситалари ва антигистамин воситаларга берилган рецептлар
“Дори берилган” штампи билан босилади. Уларни яна қайтадан олиш учун янги
рецепт лозим бўлади.
402
Дорихоналардан бепул ёки имтиёзли дори воситаларини рецепт асосида
амбулатория шароитида даволанувчи фуқарони фақат давлат тасарруфидаги
даволаш-профилактика муассасаси шифокори бериши мумкин.
Яна имтиёзли дори воситаларини мустақил бериш ҳуқуқи қуйидаги
шифокорларга берилган:
-
амбулатория поликлиника шифокорларига;
-
Соғлиқни сақлаш территориал орган бошқармаси билан келишувга асосан
амалиётдаги шифокорларга;
-
мустақил қабул қилувчи фельдшер ёки акушерларга;
-
қишлоқ даволаш-профилактика муассасасида шифокор бўлмаганда;
-
мустақил қабул қилувчи тиш шифокорларига.
Имтиёзли рецептлар даволовчи шифокор томонидан қуйидаги дори
воситаларига ёзилади:
-
психотроп, кучли таъсир этувчи, заҳарли, анаболик гармонларга;
-
онкологик ёки гематологик касал бўлган беморларга гиёҳвандлик
воситалари;
Миқдорий ҳисобда турувчи ёки имтиёзли дори воситалари рецепт
бланкасида битта турдаги дори воситалари ёзилади.
Рецепт бланкасини тўлдириш вақтида шифокор дори воситаси учун тўлов
турини кўрсатиши керак.
Рецептда даволовчи шифокорнинг телефон рақами бўлиши шарт, чунки
рецептда кўрсатилган дори воситалари дорихонада мавжуд бўлмаса, у ҳолда
дорихона ходими шифокор билан телефон орқали маслаҳатлашиб кўрсатилган
дори воситасидан бошқа синонимини таклиф қилиши мумкин бўлади.
Агар керакли имтиёзли дори воситалари ёки уларнинг синоними
дорихонада бўлмаса, у ҳолда беморлар (инвалидлар ва уруш қатнашчилари, 80
ёшдан ошган кекса фуқаролар ва қийин қўзғалиб юрувчи одамлар)га телефон
орқали ёки почта орқали хабар берилади.
403
Бу ҳақда имтиёзли дори оладиган беморнинг имтиёзли дори бериш
картасида белги қўйилади. Имтиёзли рецептнинг таъсир муддати – 30 кун;
гиёҳванд ва психотроп дориларга – 10 кун, кучли таъсир қилувчи ва заҳарли
моддалар, дори моддалари: апоморфин гидрохлорид, кумуш нитрат, атропин
сульфат, гоматропин гидробромид, дикаин, пахикарпин гидройодид, анаболик
гармонларга – 10 кун белгиланган.
Do'stlaringiz bilan baham: |