Биоген моддалар
– тирик моддалар томонидан яратиладиган ва қайта
ишланадиган моддалар. Узоқ йиллик ҳаѐти мобайнида тирик организмлар ўз
аъзо, тўқима, ҳужайра, қонлари орқали кўплаб сув, ҳаво ва бошқа минерал
моддаларни ўтказганлар.
Суяк моддалар
– ташкил этилишида ҳаѐт иштирок этмайдиган, қаттиқ,
суюқ ва газсимон шаклдаги моддалар.
Биосуяк моддалар
– бир вақтнинг ўзида тирик моддалар ва қотиб қолган
жараѐнлар таъсирида юзага келади (тупроқ ва б.қ.) ва ҳ.к.
Биосферада моддалар айланиши икки хил бўлади: геологик (катта)
айланиш ва биологик (кичик) айланиш.
1.
Геологик модда айланиши
– табиатда сув ва ҳавонинг айланишида
намоѐн бўлади. Ҳар йили қуѐшдан ерга катта миқдорда энергия етиб келади. Бу
миқдор ўрта кенгликларнинг ҳар гектарига йилида 9 млрд. калорияга тенг
бўлиб, бу энергиянинг тенг ярми ердан сув буғланишига сарф бўлади. Сув
табиатда ер билан ҳаво ўртасидаги катта доирада айланиб туради. Сув
буғлари қуруқлик ва сувлик юзасидан ҳавога кўтарилиб, ѐмғинлар сифатида
яна қайтиб тушади. Бу миқдор йилига қарийб 520 минг км3 тенгдир.
Соддароқ қилиб айтганда, шунча сув билан ер шари сиртини 10 метр
қалинликда қоплаш мумкин. Сувнинг геологик доира бўйлаб айланишида у
билан бирга унда эриган минерал моддалар ҳам айланиб, шамол ѐрдамида
57
бир минтақадан бошқа минтақаларга кўчиб юради.
2.
Биологик модда айланиш
– моддаларнинг тирик организмлар ҳамда
улар билан абиотик муҳит ўртасида айланишидир. Биологик айланиш геологик
айланишдан кескин фарқ қилади. Геологик айланишда моддалар бир
жойдан бошқа жойга шунчаки кўчиб юрсалар, биологик айланишда улар
кўчиш билан бирга синтезланиб парчаланиб турадилар. Бир-бирига қарама-
қарши бўлган бу икки жараѐн тириклик асосини ташкил қилади. Яна шуни
айтиш жоизки, геологик айланиш жуда катта миқдордаги энергияни талаб
қилса, биологик айланишда энергия сарфи жуда кам. Бунинг учун қуѐшдан
етиб келадиган энергиянинг 0,1-0,3% кифоядир. Бу фотосинтез учун
сарфланадиган энергия бўлиб, биологик модда айланиш ана шу жараѐндан
бошланади. Биологик модда айланишда қуѐш энергияси нафақат сарф
бўлади, балки шу билан бирга у ҳосил бўладиган органик моддалар
таркибида боғланиб ҳам қолади. Тошкўмир ѐки ѐғочни ѐндирганда ажралиб
чиқадиган иссиқлик ва ѐруғлик ана ўша боғланиб қолган энергиянинг эркин
ҳолда чиқиб кетишидир.
Биосферада микроорганизмлар фаолияти натижасида оксидланиш ва
қайтарилиш жараѐнлари узлуксиз давом этади. Қайтарувчи
микроорганизмлар гетеротроф бактериялар бўлиб, улар оксидлар
таркибидаги азот ва олтингугуртни ажратиб чиқарадилар. Оксидловчи
микроорганизмлар автотроф ва гетеротроф бактериялар бўлиб, автотроф
организмлар ўз тўқималарида олтингугурт, азот, темир, марганец ва бошқа
моддаларни тўплайдилар. Уларнинг ўликлари тўпланиб қолиб, аэроб шароитда
темир ва темир-марганец рудаларини, анаэроб шароитида эса металл
сульфидларини ҳосил қилади. Гетеротроф микроорганизмлар ва замбуруғлар
эса ўлган организмлар таркибидаги органик моддаларни оддий минералларга
парчалайди. Бу минераллар ўз навбатида яна автотроф организмлар томонидан
органик моддаларга синтезланади, яъни биологик модда айланиш занжирига
қайтарилади.
Эркин кислород атмосферада асосан фотосинтез жараѐнида ҳосил бўлади.
Бундан ташқари озроқ миқдордаги эркин кислород атмосферадаги сув буғи
молекулаларининг қуѐш нури таъсирида атомларгача парчаланишидан ҳам
ҳосил бўлади. Айнан ана шу кислород дастлабки яшил ўсимликларнинг пайдо
бўлишида муҳим роль ўйнаган. Табиатдаги эркин кислороднинг қарийб
барчаси оксидланиш жараѐнига сарф бўлади ва факат жуда оз миқдори озон
қатламини ҳосил қилишда иштирок этади.
Нафас олиш ва ѐниш жараѐнида ҳосил бўладиган углерод оксидлари яшил
ўсимликлар томонидан парчаланиб, атмосферага эркин кислород
чиқарилади. Бу жараѐн узлуксиз циклда давом этади. Автотроф
организмларда кислород ва карбонат ангидридининг бундай айланиб туриши
тирик организмларни кислород ва озуқа билан муттасил таъминлаб туради.
Карбонат ангидриди атмосферага организмларнинг нафас олишида
ажралиб чиқади. Бир қисм карбонат ангидриди вулқонлар отилишида ер
қаъридан чиқади. У шунингдек ер қатламининг ѐриқларидан ҳам доимо
Do'stlaringiz bilan baham: |