“Иқтисодиёт назарияси" фани
Ўқув-услубий мажмуа
147
-
таркибий ўзгартиришларни чуқурлаштириш ва қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини
изчил
ривожлантириш, мамлакат озиқ-овқат хавфсизлигини янада мустаҳкамлаш, экологик
тоза маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш, аграр секторнинг экспорт салоҳиятини
сезиларли даражадаошириш;
-
пахта ва бошоқли дон экиладиган майдонларни қисқартириш, бўшаган ерларга
картошка, сабзавот, озуқа ва ёғ олинадиган экинларни экиш, шунингдек, янги интенсив боғ
ва узумзорларни жойлаштириш ҳисобига экин майдонларини янадаоптималлаштириш;
-
фермер хўжаликлари, энг аввало, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш
билан бир қаторда, қайта ишлаш, тайёрлаш, сақлаш, сотиш, қурилиш ишлари ва хизматлар
кўрсатиш билан шуғулланаётган кўп тармоқли фермер хўжаликларини рағбатлантириш ва
ривожлантириш учун қулай шарт-шароитларяратиш;
-
қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини чуқур қайта ишлаш, ярим тайёр ва тайёр озиқ-
овқат ҳамда қадоқлаш маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича энг замонавий юқори
технологик асбоб-ускуналар билан жиҳозланган янги қайта ишлаш корхоналарини қуриш,
мавжудларини реконструкция ва модернизация қилиш бўйича инвестиция лойиҳаларини
амалгаошириш;
-
қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлаш, ташиш ва сотиш, агрокимё, молиявий ва
бошқа замонавий бозор хизматлари кўрсатиш инфратузилмасини янадакенгайтириш;
-
суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини
янада яхшилаш, мелиорация ва
ирригация объектлари тармоқларини ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариш
соҳасига
интенсив усулларни, энг аввало, сув ва ресурсларни тежайдиган замонавий
агротехнологияларни
жорий этиш, унумдорлиги юқори бўлган қишлоқ хўжалиги
техникасиданфойдаланиш;
-
касаллик ва зараркунандаларга чидамли, маҳаллий ер-иқлим ва экологик шароитларга
мослашган қишлоқ хўжалиги экинларининг янги селекция навларини ҳамда юқори
маҳсулдорликка эга ҳайвонот зотларини яратиш ва ишлаб чиқаришга жорий этиш бўйича
илмий-тадқиқот ишлариникенгайтириш;
-
глобал иқлим ўзгаришлари ва Орол денгизи қуришининг қишлоқ хўжалиги
ривожланиши ҳамда аҳолининг ҳаёт фаолиятига салбий таъсирини юмшатиш бўйича
тизимли чора-тадбирлар кўриш.
Ушбу ҳаракатлар стратегиясига кўра, Ер ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш
мақсадида қишлоқ хўжалиги экин майдонларини мақбуллаштириш лозим бўлади, бунда:
пахта экин майдонларини 49 минг гектарга ва ғалла майдонларини 10
минг гектарга
қисқартириш; қисқартирилган экин майдонларига бошқа қишлоқ хўжалиги экинларини
жойлаштириш, жумладан, картошка — 8,1
минг гектар, сабзавот — 27,2 минг гектар,
интенсив боғ — 5,9 минг гектар, токзор — 2,9 минг гектар, озуқа экинлари — 10,9 минг
гектар ва мойли экинлар — 4 минг гектар.
2
Бундан ташқари, Ўзбекистонда янги «Ўзагроэкспортбанк» акциядорлик тижорат банки
ташкил этилади. Банк экспорт қилувчи ташкилотларни молиявий қўллаб-қувватлаш,
мева-
сабзавот
маҳсулотларининг
экспорт
имкониятларини
самарали
ва
барқарор
ривожлантиришни таъминлаш, агросаноат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилар ва аҳоли учун
янада қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида ташкил этилмоқда.
Юқорида таъкидланган аграр ислоҳотларни амалга ошириш ва уни янада
чуқурлаштиришнинг барча йўналишлари республиканинг хусусиятлари ва бозор
иқтисодиёти талабларидан келиб чиқади.
1
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги “Ўзбекистон Республикасини янада
ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги, ПФ-4947-сонли Фармони. 1-илова,3.3-банди.
2
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги “Ўзбекистон Республикасини янада
ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги, ПФ-4947-сонли Фармони. 8-илова, 161қатор.