www.ziyouz.com кутубхонаси
17
— Нега ҳеч хат ёзмадингиз? Жудаям соғиндим, — деди қизча ўпкасини тутолмай.
Мен яна ҳайрон бўлиб қолдим. Қизча мени дадаси билан адаштираётган эди. Шу ерда мен
хато қилдим. Унинг саволига ёлғон бўлса ҳам бирон нарсани баҳона қилиб, жавоб беришим
керак эди. Мен бўлсам:
— Отинг нима? — деб юбордим.
— Отим? — қизча бақрайиб менга қараб қолди. Кейин ҳўнграб йиғлаб юборди-да, қочиб
кетди.
Шу пайт мени кўрсангиз эди! Оёқларим увишиб, рангимда ранг қолмаган... Ҳеч ким
бунчалик ачинарли аҳволга тушмаган бўлса керак. Болалар тарқалиб, ҳовлида битта мендан
бошқа ҳеч ким қолмади. Ҳаммаёқни аянчли жимлик қоплади. Кўзларим яна ёшланди. Ўпкам
тўлиб кетди. Қимирламай жойимда туриб қолдим. Қанча турдим, билмадим, орқамдан
кимнингдир йўталгани эшитилди. Ўгирилдим. Олтмишларга бориб қолган бир мўйсафид
ҳассага таяниб турарди.
— Ҳаммасини кўрдим, — деди у қалтироқ овозда. — Адашди. Сизни отам, деб ўйлади.
Отасининг ҳалок бўлганини оилмайди бечора.
У жим бўлиб қолди. Мен ҳам индамадим. Чунки, бу мудҳиш сукунатнинг маъноси
иккаламизга ҳам аён эди.
— Онаси ҳам йўқ, — деди у бир оздан сўнг. — Бир ёшлигида ўлган. Мана, йил бўлди, ўгай
она бизга ташлаб кетди.
— Кечирасиз, сиз ким бўласиз? — сўрадим ундан.
— Директорман. Асомиддин Қориев. — Мўйсафид салом бериб, қўлини узатди. — Сиз
кимсиз?
Танишдик.
— Энди нима қилиш керак, домла? — сўрадим маслаҳат солиб.
— Нима қилиб бўларди?! — деди у. — Ёш нарса куникиб кетади. Аммо қийин бўлди, анча
қийин бўлди. Эндигина отасини унута бошлаган эди. Сиз отасига ўхшаб кетасиз.
Адаштиргани
ҳам бежиз эмас. Қийин бўлди, жуда қийин бўлди. Ичикиб, соғлиғини йўқотиши ҳам мумкин.
— Олиб кетсам нима дейсиз? — бирданига миямга шу қарор келиб қолди. Асомиддин ака
ялт этиб менга қаради.
— Олиб кетсам? Бутунлайми?
— Ҳа, — дедим мен.
— Билмадим, билмадим, — деди у бош чайқаб. — Қарорингиз қатъийми?
— Қатъий! — дедим жиддий оҳангда ва қисқа қилиб сўнгги йиллардаги ҳаётимни гапириб
бердим, ёлғизлигимни айтдим.
— Ихтиёрингиз, — деди у ниҳоят. — Лекин эплай олармикансиз?
— Эплайман, беринг, — дедим мен.
— Бўлмаса, ўзидан сўранг. Кимлигингизни айтинг. Қизи тушмагур жуда зийрак. Беш-олти
марта уйингизга олиб боринг, ўргансин. Кейин олиб кетинг, майли.
Асомиддин ака шундай деб мени кабинетига бошлади. Кўп ўтмай, қизчани олиб киришди. У
мени кўриб, уялиб кетди. Бағримга босдим. Нималарнидир деб, юпатдим. Кўкрагимдаги
орденни олиб қўлига бердим. Анча ўзига келди.
— Дадамлардаям шунақа орден бор-а? — деди жилмайиб.
— Ҳа. Биттамас, иккита, — дедим. — Даданг жуда ботир одам.
Кейин:
— Юр, уйга олиб кетаман. Анча суратларим бор, кўриб келасан, — дедим.
— Хўп, — деди.
Уйда бор нарсаларни дастурхонга ташлаб, уни меҳмон қилдим. Лекин уруш йиллари, уйда
нима ҳам бўларди, дейсиз? Икки-уч бурда нон, уч-тўрт чақмоқ қанд. Менга инвалидлигим учун
Ўлмас Умарбеков. Севгим-севгилим… (қисса)
Do'stlaringiz bilan baham: |