www.ziyouz.com кутубхонаси
14
Шу тоб Шаҳодат хола яна бир коса мошхўрда олиб кирди. Қоладими, деб қўрқиб турувдим,
йўқ, тез чиқиб кета қолди.
— Ича қолинглар. Бирам ширин бўптики! — деди кетаётиб.
Мавлон бирданига овқатга ёпишди.
— Бугун тузук, — деди у оғзини тўлдириб. — Иккита касал кўрдим. Иккалови ҳам грипп.
Биттаси оғирроқ. Биласизми ким?
— Йўқ, — дедим мен.
— Раиснинг қизи. Ойпопук.
— Ойпопук?
— Ҳа, — деди Мавлон парвосизлик билан. — Нима, унинг касал бўлиши мумкин эмасми?
— Ахир, кеча... — дедим мен ҳайрон бўлиб, лекин гапим оғзимда қолди. Дарё лабидаги
учрашувни айтгим келмади.
— Ҳа, худди кеча шамоллаб қолибди, — деди Мавлон. — Кечаси билан иситмалаб чиқибди.
Ҳозир ҳам температураси қирқ. Усмон аканинг ваҳми учиб кетибди. Битта қиз-да. Арзанда.
Шаҳарга юбормоқчи эди, керакмас дедим; наҳотки оддий гриппни шу ерда тузатиб бўлмаса!
Рози бўлди. Ичсангиз-чи, овқат совиб қолди.
— Нима қилиб шамоллабди? Мавлон кулди.
— Чўмилибди дарёда. Янгича сузишни ўрганмоқчи бўлибди. Кечқурун шамол турди-ю,
ўшанда ҳам дарёда экан.
Мен тилимни тишладим.
— Ётибдими?
— Ётибди. Анча ётади. Ҳамма касалнинг асосий давоси — қимирламай ётиш. Бу қонун. Ун
кунча ётади. Ҳа, ўйланиб қолдингиз? Ичинг.
Бир-икки қошиқ ичиб, жойимга бориб ётдим. Лекин уйқу келмади. «Бу қанақаси бўлди? —
дердим ўзимча. — У мендан кулмаган экан-да. Кулса, мендақа сузишни ўрганмоқчи
бўлармиди? Шунақа сузиш нега керак бўлиб қолди унга? Наҳотки, мени ёқтириб қолган бўлса?
Йўқ, бундай бўлиши мумкин эмас. Мени билмайди-ку! Балки, шундай, ўзича ўрганмоқчи
бўлгандир?»
— Доктор, — дедим фикрим чалғиб кетганини сезиб.
— Лаббай? — Мавлон мен томонга ўгирилди.
— Ойпопук қанақа қиз?
— Яхши қиз, — деди у ҳайрон бўлиб. — Нима эди?
— Сизга ёқадими?
— Йўқ.
Нега?
— Меъёр йўқ унда. Бир қарасангиз, чарақлаган кун, бир қарасангиз, қовоғидан қор ёғилади.
Бунақалар менга ёқмайди. Мана, Фарида бошқа гап, — деди доктор тамшаниб. Секретарь
қизнинг исми Фарида эди. — Жаҳли қирқ даражага чиқиб кетса ҳам илжайиб тураверади. Ҳа,
айтмоқчи, нима эди?
— Ўзим, шундай, — дедим хаёл суриб.
— Бир гап борга ўхшайди. Яширманг, — деди доктор ёнбошлаб олиб. — Врачлар сир
сақлашни билади. Айтинг.
— Йўқ, ҳеч гап йўқ, — дедим аввалгидай хаёлчанлик билан.
— Сизга ёқадими?
— Билмадим, — дедим мен.
Ростини айтган эдим. Шундай бўлса ҳам докторнинг саволидан негадир юрагим жизиллаб
кетди. Ойпопук ёқармиди менга? Бунга жавоб бериш қийин эди.
Эрталаб идорага чиқдим. Усмон ака иккаламиз қирга бориб келадиган эдик. Беш гектар
Ўлмас Умарбеков. Севгим-севгилим… (қисса)
Do'stlaringiz bilan baham: |