Мавзу бўйича назорат саволлари:
1.Кўрик танловларнинг мақсад ва вазифалари нималардан иборат?
2 . ―Варраклар‖ мусобақаси неча босқичда ўтказилади?
3. Мусобақа қатнашчиларига қандай талаблар қўйилган?
4. Гурух рахбари маданият комиссиясига қандай хужжатларни тақдим
этишлари лозим?
5. ―Сехрли ѐғду‖ Шахар кино – фото кўрик танлови мақсад ва вазифалари
хақида гапириб беринг.
Фойдаланилган ва тавсия этиладиган адабиѐтлар рўйхати:
1. Каримов И.А. Жамиятимиз мафкураси халқни-халқ, миллатни-миллат
қилишга хизмат этсин. –Т. ―Ўзбекистон‖, 1998й.
2. Каримов И.А. Истиқлол ва маънавият. –Т ―Ўзбекистон‖, 1994й.
3. Каримов И.А. ―Юксак маънавият-енгилмас куч‖. –Т ―Маънавият‖, 2008й.
4. ―Баркамол авлод – Ўзбекистон тараққиѐтининг пойдевори‖. –Т
―Шарқ‖,1997й.
5. Имомназаров М. Миллий маънавиятимиз назариясига чизгилар. –Т ―Шарқ‖,
1998й.
144
6.Ўқувчи ѐшлар ўртасида шаҳар миқѐсида ўтказиладиган ―варраклар‖
байрамининг мақсад ва вазифалари ҳамда уни ўтказиш тартиби.
7.―Автомодел‖ мусобақасининг шаҳар биринчилиги Низомининг мазмун-
моҳияти ва уни ўтказиш тартиби
8. ―Сехрли ѐғду‖ Шахар кино – фото кўрик танлови низоми
9.Зокирова. Х.,Асланова М.Тўхтаева. Л ,Шамсиева. А ―‖Баркамол авлод‖
болалар марказларида маънавий – маърифий ишлар самарадорлигини ошириш
ва тарбиявий ишларни олиб бориш масалалари бўйича методик қўлланма‖.
Тошкент. 2012 йил.
10-мавзу:Дизайн туркумига кирувчи тўгаракларни ташкил этиш ва улар
фаолиятини режалаштириш йўллари. (2 соат амалий)
Режа:
1. Либосларнинг келиб чиқиш тарихи.
2. Ранглар ва уларнинг уйғунлиги.
3. Либос элементлари
4. Мавсумий либослар
Таянч иборалар
: Либосларнинг турлари, Ранглар уйғунлиги,
л
ибос
элементлари.
Либосларнинг инсоният ҳаѐтининг турли жиҳатлари билан боғлиқ
ҳолатда юзага келади. Табиат жараѐнларининг тез-тез ўзгариб туриши турли
либослар пайдо бўлишига сабаб бўлган. Морфологик ўзгариш тамойили турли
мақсадлар учун мўлжалланган замонавий либослар шаклида асосий ўрин
тутади.
Либосларнинг замонавий кўриниши, уларнинг истиқболини аниқлаш
учун тарихга мурожаат қилиниб, либоснинг ретроспектив таҳлили амалга
оширилади. Бадиий адабиѐтлар, архив ва музей материалларини ўрганиш
натижасида олинган маълумотлар таҳлили либосдаги ўзгаришлар хилма-
хиллиги хақида тасаввур уйғотади ҳамда либоснинг тузилиши ва унга
ишлатиладиган матолар ўзгариши билан боғлиқ тараққиѐт босқичларини
кўрсатиш имконини беради. Бир неча аср давомида либослар ва унинг
қисмларида ўзгаришлар юз бериб, уларнинг конструктив-технологик ва
композицион ечимларида маълум усуллар юзага келган.
Эрамиздан аввалги XI минг йилликларгача бўлган давр либослар учун
фақат табиий материаллар (ҳайвонлар териси, дарахт пўстлоғи) ѐрдамида
кишилар ўз баданини ўраб олишган. Кишилар об-ҳавога қараб ҳамда ўз
145
ижтимоий аҳволидан келиб чиққан ҳолда тўғри тўртбурчак, эллипс шаклидаги
мато либослар кийиб юришган. Шу тарзда мато-либосларнинг ҳимоя ва
ижтимоий вазифаси кенгайиб, ўзгариб борган.
Қадимги юнонларнинг ―хитон‖, ―гимотий‖ ва ―хладима‖ каби либослари,
қадимги римликлар кийган ―стол‖ ва ―палла‖ кийимлари, қадимги Ҳиндистон
либослари ҳозирги пайтгача деярли ўзгаришсиз қолган. Белга ўраладиган
эркаклар ―дхоти‖ (2-5 м, узунликдаги яхлит мато билан оѐқ ва бел қисми турли
усуллар билан) ва 20 дан ортиқ усулда ўраладиган, турли шаклда букланадиган
―ниви‖, букланиш шакллари, ―сари‖ каби учлари боғлаб қўйиладиган
анъанавий аѐллар либослари қадимий либослардир. Бош кийими ―салла‖ ҳам
ўраладиган қадимий либослардан биридир. Мато ўрашнинг турли-туман ва
мураккаб усуллари кишилардан уни ўрганиш, ўзлаштиришни тақозо етган.
Бундай либосларда ҳозирги боғич, қайиш ва илгаклар қўлланган.
Кишилар асрлар давомида либосларни эркин ҳаракатланиш учун
қулайлаштиришга, уларнинг эластик хусусиятларини оширишга ҳаракат
қилишган. Қадимги Мисрда калазирис, готика ва уйғониш даврида пайпоқ
трико, ҳозирги трикотаж кабилар кашф этилиши мисол бўлади. Тананинг
егиладиган жойларида матонинг бадан ҳолатига мувофиқ шаклини сақлаб
қолиш хусусиятлари (плисировка, буклам) мисрликлар кийими (схенти),
хитойликлар ―плахта‖ си (плиссэланган ѐнлари) ҳинд юбкалари, арабларнинг
буклами узун юбкалари, японларнинг ―хакама‖си, ―жюстокора‖ ѐн чокларида,
―ватто‖ буклами либосларининг қат-қат бурмаларида ўз аксини топди.
Тараққиѐтнинг кейинги босқичларида либослар шаклида турли
ўзгаришлар юз берган. Бу босқичда либослар алоҳида қисмларга ажралган.
Узоқ даврлар мобайнида либосларнинг энглари, ѐқаси, шимларнинг чап ва ўнг
қисмлари, бошқа қисмлари алоҳида қисмлар сифатида вужудга келган ва улар
бир-бирига турли усулларда бириктирилган. Тикувчилар кийимларининг
қисмларига бўлинишини рицарлар анжомлари ихтирочиларидан олишган,
деган тахмин бор. Думолоқ-маржон ѐқалар қадимги Мисрда мавжуд
бўлганлиги маълум. Ажратиладиган ѐқа ғояси ҳозирги кунларимизгача етиб
келган. Бу хил ѐқалар ўрта асрлар (фреза-ѐқа), уйғониш даври (Мария Мэдичи
ва раф ѐқалари) либосларида кенг фойдаланилган.
Дастлаб Самарқанд либослари оддий бўлган, Сидирға матодан тикилган
чопонларга ҳам кашта тикилмаган. ХIII асрга келиб бутун Темурийлар
империясига мўйна билан қопланган (сирланган) чопон паранжи кийим русум
бўлган. ХIV асрдан бошлаб Самарқандда ҳам Бухоро чопонларига ўхшаган
либослар кийишган, фақат улар сидирға матодан безаксиз тикилган. Ёши ўтган
аѐллар либоси тўпиққача узунлиги ва кенг лозими, устки кийимининг бели
боғланганлиги билан фарқланган. Кейинчалик кашта билан безатиш ҳам урф
146
бўла бошлаган. Белига сал ѐпишиб турадиган астарли чопон (румча)ни кияр
эдилар.
Самарқандда мурсакни (мунисак) дейишган. Мунисакни энгини тор
қилиб, кафтгача узун қилиб тикишган. Енглари ҳам кенг, кафтни беркитиб
турадиган узун бўлган. Баъзан енглари бошқа қимматбаҳо матодан тикилиб
кашта билан безатилган. Кўйлакни қаватлаб кийишган. Аѐллар қўлини кўксига
қўйганда энгининг ҳашамдорлиги ва кўйлаклар сони тўлиқ қўринган.
Маржон, бозбанд, тумор, зирак, узук, тиллақош, зебигардон, сочпопук,
осма безак тақишган. Сочлари олдига тушмаслиги учун рўмол остидан бошга
сочпопук (кулюта) ѐки чочкат кийишган. Оѐқ кийимлари етик (чакма), ниметик
(нимчакма) ва маҳси-кавуш бўлган.
Хоразмда аѐлларнинг ички кийими узун энгли оқ кўйлак (курта) бўлган.
Унинг устидан бошқа рангли кўйлак (пираҳан)ни кийишган. Пираган бошига
(жегеде) ѐпишган. Матосининг рангига ўхшаган ипакда гуллар тикилган ипак
рўмол-фаранг рўмол, бурчакларига гулдаста ва қоқ ўртасига лентали гулбезак
солинган чоргул рўмол, гулнақшли кашмири-шол рўмоллар ўрашган.
Жанубий Хоразмда лачак ўраш усули ўзига хос бўлган. Тақиядўзи, мўйна
билан чеккаси безатилган дўпписимон қалпоқлар кийган, пешабанд тўқишган.
Зеб-зийнатлари хилма-хил бўлиб, соч, бош, пешона, чакка, қулоқ, бурун, бўйин,
кўкрак, билак, бармоқ, белга тақишган.
Сурхондарѐлик
аѐлларнинг кўйлаги тўғри бичиқли, баЪзан этаги
кенгайган бўлиб, узунлиги тўпиққача тушган. Қизлар кўйлагининг ѐқа ўмизи
кўндаланг тикилиб, четлари бошқа рангдаги мато ѐки тасма билан тикиб
чиқилган.
Турмушга чиқққан аѐллар кўйлаги бола эмизишга қулай бўлиши учун
ѐқа ўмизи тик қилиб тикилган. Бошига салла (бош)ни лачак устидан ўрашган.
Бошига желагига ўхшаган култани ташлаб юришган.
ХIХ аср охирида тўғри бичиқдан ташқари улама кўкрак, бурмали
либослар пайдо бўлди. Бундай бичиқлар хозирги пайтда ҳам миллий
кийимларнинг асосий шакллари ҳисобланади.
147
Do'stlaringiz bilan baham: |