Қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш


ОММАВИЙ-ТАРБИЯВИЙ ТАДБИРЛАРНИ ТАШКИЛ ЭТИШ



Download 7,64 Mb.
Pdf ko'rish
bet92/176
Sana03.07.2022
Hajmi7,64 Mb.
#737986
1   ...   88   89   90   91   92   93   94   95   ...   176
Bog'liq
4.2-BABM-badiy

3.ОММАВИЙ-ТАРБИЯВИЙ ТАДБИРЛАРНИ ТАШКИЛ ЭТИШ.
―Баркамол авлод‖ болалар марказларида ўқувчи-ѐшларга касб-ҳунар 
сирларини ўргатиш билан бирга, манавий-маданий тарбиясига ҳам алоҳида 
эътиборр қаратилмоқда. Шу боис оммавий-тарбиявий тадбирлар ўқувчи 
кундалик ҳаѐтининг таркибий қисмига айланиб бормоғи даркор. Бундай 
тадбирлар ўқувчилар Таълим жараѐнида олган билим, малака ва 
кўникмаларини мустаҳкамлаш, қўшимча маълумотлар олиш, уларнинг 
маънавий меросга қизиқишини ўстириш мақсадида ташкил этилади. Бунда 
мактабда олинадиган билим такрорланмайди. Аксинча, ўқувчининг қизиқиши, 
майли, интилиши, тарбиявий эҳтиѐжи асосида тадбирлар уюштирилади. Хар 
қандай тарбиявий тадбир қизиқарли шакл, ўзига хос белгиларни, тарбиявий 
характерни, ижодий меҳнатни талаб этади. Бунинг асосий сабабларини 
қуйидагича изоҳлаш мумкин: 
1. Тарбиявий тадбирлар асосан муҳим саналарга бағишланади. Бошқа 
пайт ўқувчиларда тадбир ўтказишга эҳтиѐж кучли бўлмайди.
2. Тадбирларни бир хил шаклда ўтказиш керак эмас. Чунки бундай 
тадбир ўқувчиларни зериктиради. Масалан, Алишер Навоий таваллуди 
муносабати билан адабий-бадиий кеча ѐки ғазалхонлик танловини феврал ойи 
мобайнида ташкил этган маъқул. Ўқув йили давомида фақат Навоий ижоди ва 
фаолиятига бағишлаб тадбир ўтказиш кўзланган мақсадни бермайди. 
3. Ҳар қандай тарбиявий тадбирни ихтиѐрийлик, қизиқиш эхтиѐж асосида 
ўтказиш керак.
4. Маънавий қадриятларни ўрганишга бағишланган тадбирлар мазмуни 
ижтимоий, иқтисодий, маданий ҳаѐтимиз моҳияти билан ҳамо-ҳанг бўлиши 
керак. Тадбир мазмуни маълум композицион кўриниш шаклига келтирилиш 
учун ундаги баѐн этиш ва таъсирчан воситалар бир-бири билан 
уйғунлаштирилади. Акс ҳолда тадбир мазмуни таъсирсиз, шакли самарасиз 


141 
 
бўлиб қолади. Ҳар бир тадбир Таълимий-тарбиявий характерга эга бўлиш 
билан бирга, халқимиз томонидан асрлар давомида яратилган маданий-
маърифий 
манбаларни 
оммалаштиришда 
тарғибот-ташвиқот 
қилиш 
характерига ҳам эга. Тадбирларни мазмунан бойитиш, турли воситалардан 
унумли фойдаланиш тадбирларнинг таъсирчанлигини, самарадорлигини 
оширади. Шу йўсинда таъсир кучи юқори бўлган маънавий-эстетик тарғибот-
ташвиқот вужудга келади.
5. Ҳар қандай тадбирда ўқувчилар бевосита ѐки билвосита иштирок 
этадилар. Яъни тадбирни тайѐрлашда кўмаклашадилар, қатнашадилар, томоша 
қиладилар, жонли мулоқотга киришади. Тадбирда бериладиган илмий, тарихий, 
маънавий, адабий-бадиий маълумотлар тасирчан воситалар орқали (шеърий 
чиқишлар, прозаик монологлар, қўшиқ ва рақслар, техник воситалар ѐрдамида 
намойиш этиладиган лавҳалар) тадбир иштирокчиларига етказилган тақдирда у 
ўқувчининг маънавий дунѐсига кучли таъсир қилади.
Юқоридаги фикрларимизни жамлаган ҳолда тарбиявий тадбирларни 
уюштиришда қуйидаги педагогик тамойилларга асосланишимиз керак, деган 
ҳулосага келамиз: 
- ихтиѐрийлик; 
- оммавийлик; 
- мазмун миллийлиги; 
- илмийлик; 
- шакл ранг-баранглиги; 
- ўқувчи маънавий дунѐсини бойитишга йўналтирилганлиги;
- бадиийлик; 
- эстетик таъсирчанлик; 
- мазмун ҳаққонийлиги;
- назарий маълумотларнинг амалий тажриба билан алоқаси. 
Мактабдан ташқари Таълим муассасаларида асосан икки кўринишдаги 
тадбирлар ўтказилади:
1. Оммавий турдаги тадбирлар. Қуйидаги байрамлар муносабати билан 
ўтказилади: 
- Мустақиллик байрами; 
- хотин-қизлар байрами; 
- Наврўз айѐми; 
- ҳосил байрами; 
- қадимий миллий халқ ўйинлари байрами; 
- алломаларимиз таваллуд кунлари; 
- варраклар сайли ва ҳоказо.
Оммавий 
тарзда 
ўтказиладиган 
тадбирлар 
миллий 
ғурурни 


142 
 
шакллантиришга таъсир этади. Масалан, Наврўзга бағишланган тадбирнинг 
негизида миллий характерни шакллантириш асосий ўринга қўйилади, миллий 
урф-одатлар ва анъаналарни ривожлантиришга эътибор кучайтирилади. Шу 
билан бирга, байрам муносабати билан умумхалқ ҳашарлари уюштирилади. 
Ушбу тадбирлар негизида миллий ғурурга даъват ғояси ѐтганлигини англаб 
етган болада она-Ватанга муҳаббат, инсонпарварлик, меҳр-муҳаббат ўтмиш 
меросини ўрганишга эҳтиѐж ҳисси шаклланиб боради. 
2. Гуруҳлар билан ўтказиладиган тадбирлар: 
- тўгараклараро кўрик-танловлар; 
- спорт мусобақалари; 
- ўлка тарихини ўрганиш бўйича саѐҳатлар;
- маданий-маърифий даргоҳларга саѐҳатлар; 
- кўргазмалар; 
- учрашувлар; 
- давра суҳбатлари;
- семинар-тренинглар; 
- адабий-бадиий кечалар ва ҳоказо. 
Бундай тадбирлар ҳам ўзига хос хусусиятга эга бўлиб, мактабда 
ўзлаштирилган билимларни мустаҳкамлаш, тўлдиришга хизмат қилади, 
болаларнинг қизиқишига кўра ташкил этилади. Оммавий тадбирлардан фарқли, 
бунда ғолиб ва мағлуб аниқланади. Тадбир жараѐнида ҳар бир боланинг 
маънавий дунѐқараши, қобилияти, маънавий меросга муносабати намоѐн 
бўлади. 
Иккала турдаги тадбирларни уюштиришда қуйидагиларга эътиборр 
бериш керак: 

ўқувчи-ѐшларнинг 
қизиқишлари, 
маънавий 
маданиятининг 
шаклланганлик даражасини ўрганиш; 
- тадбирнинг ўзига хос хусусиятини, мазмуни (режа, дастур, тартиби)ни 
аниқлаш;
- тадбир мақсадини белгилаш;
- тадбирнинг долзарблиги, мақсад-вазифаларнинг аниқлиги ва заруратини 
ўқувчиларга бевосита ва билвосита асослаб бериш;
- ўқувчи–ѐшлар маънавий маданиятига ижобий таъсир этувчи омиллар 
усул ва воситаларни аниқлаш. 
Тарбиявий тадбирлар таъсирчанлигини ошириш мақсадида турли 
воситалардан фойдаланиш мумкин. Мақсад - тадбир моҳиятини бола кўз ўнгида 
кўргазмали гавдалантириш, маънавий меросимиз нақадар бойлиги ҳақидаги 
ўқувчилар тасаввурини бойитиш, жонли ва қизиқарли ҳолатни вужудга 
келтиришдир. 


143 
 
Таъсир воситаларига қуйидагилар киради;
- алломалар суратлари;
- уларнинг асарларига чизилган миниатюралар; 
- халқ амалий санъати намуналари;
- адабий-бадиий ва тасвирий санъат асарлари; 
- миллий кийимлар ва безаклар;
- мусиқа асбоблари; 
- маънавий пойдеворимиз намуналари ҳақида бадиий ва ҳужжатли филмлардан 
намуналар; 
- оммавий ахборот воситалари материллари; 
- жадвал ва плакатлар. 
Хуллас, ўқувчи-ѐшларнинг маънавияти, маданияти, илмий-маърифий 
дунѐқарашини шакллантириш мақсадида ўтказиладиган тадбирлар жараѐнида 
болаларимиз турли ишларни амалга оширадилар. Мустақил ўқийдилар, ѐд 
оладилар, ѐзадилар, таҳлил қиладилар, изланадилар, хулоса чиқарадилар, 
тадбир режаси ва ссенарийси устида иш олиб борадилар, дўстлари билан 
муҳокама қиладилар ва ҳоказо. Мана шу жараѐннинг барча босқичлари 
замирига ўқувчи-ѐшларда миллий ғурурни шакллантириш ғояси сингдирилган.
Қуйида ўқув йили давомида ўтказиладиган оммавий-тарбиявий 
тадбирлар ташкил этиш юзасидан тавсиялар ҳамда байрам сценарийлари тавсия 
сифатида келтирилади.

Download 7,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   88   89   90   91   92   93   94   95   ...   176




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish