Қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш



Download 7,64 Mb.
Pdf ko'rish
bet86/176
Sana03.07.2022
Hajmi7,64 Mb.
#737986
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   176
Bog'liq
4.2-BABM-badiy

Умумпсихологик таҳлил -
ушбу таҳлилда қуйидагиларга эътиборр 
берилади:
-
дарс машғулотларининг аниқ мақсад ва вазифаларига боғлиқ равишда 
тузилишига психологик баҳо бериш; 
-
болаларнинг ѐши ва шахсий- психологик ҳусусиятларини ҳисобга 
олииниши; 
-
жамоадаги 
дўстона 
муҳит, 
тўгарак 
йўналишига 
бўлган 
қизиқишларини;
-
машғулот жараѐнида маънавий қадриятларнинг сингдирилиши; 
-
болаларнинг янги ва аввалги материалларни есда сақлашлари, 
ҳозиржавоблилиги, сезгир ва топқирлиги, уларнинг идроки; 
-
болаларнинг ўз олдиларида турган маъсулиятларига нисбатан иродали 
ва иродасизлиги; 
-
машғулот 
жараѐнида 
тўгарак 
раҳбарининг 
мураккаб 
ўқув 
материалларини мазкур ѐшдаги ўқувчиларнинг идрок этиши учун қулай, 
тушунарли ва қизиқарли, оддий ҳамда ѐрқин мисоллар билан ҳаѐтга боғлаб 
олиб бориши; 
-
тўгарак жараѐнида барча босқичларида ўқувчиларда диққатни ташкил 
эта олиши; 
-
тўгарак машғулоти жараѐнида болалар билим фаолиятини наоѐн 
бўлиши ва уни психологик жиҳатдан тўғри бошқара олиши; 
-
болалар хотирасини фаоллаштириши ва уни ривожлантириш ҳолатига 
эътиборр берилади.
―Баркамол авлод‖ болалар марказларида тўгаракларнинг йўналишларини 
ўзига ҳос ҳусусиятлари ҳам ҳисобга олган ҳолда таҳлил қилиш мақсадга 


129 
 
мувофиқдир. 
 
2. ОЧИҚ ТЎГАРАК МАШҒУЛОТЛАРИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ВА 
ТАҲЛИЛ ҚИЛИШ ТАРТИБИ

Муайян тўгарак машғулоти бўйича ўқув дастуридаги мавзуни тўгарак 
аъзолари, шунингдек, ушбу мавзуга қизиқиш билдирган ва махсус таклиф 
этилган педагоглар иштирокида турли шаклда ўтказиладиган машғулотлар 
очиқ тўгарак машғулотлари
деб аталади. 
Очиқ тўгарак машғулотларини ташкил этишдан мақсад иш юзасидан 
тажриба алмашиш, таълим беришнинг илғор методларини ѐйиш, 
камчиликларни бартараф етиб, уни тузатишга ѐрдам бериш шунингдек, таълим 
муассасаси педагогларининг фан, техника ва технологиялар соҳалари бўйича 
жаҳонда эришилган ютуқ ва янгиликлардан ҳабардор бўлишларига эришиш ва 
улар 
асосида 
замонавий 
педагогик 
ва 
ахборот 
коммуникацион 
технологиялардан самарали фойдаланган ҳолда тўгарак машғулотини 
тайѐрлаш, ўтказиш ва шу тариқа таълим сифатини ошириш ҳамда 
тайѐрланаѐтган кадрларнинг рақобатбардошлигини таъминлашдан иборатдир. 
Очиқ тўгарак машғулотларини ўтказиш вазифаларига қуйидагилар киради: 

тўгарак аъзоларига соҳадаги сўнгги ютуқ ва янгиликларни етказиш; 

таълим сифатини бошқаришда фан, ишлаб чиқариш ва жамоатчилик 
иштирокини таъминлаш; 

илмий-услубий жиҳатдан етук тўгарак машғулоти материалларини 
тарғибот этиш; 

ѐш педагог кадрларнинг касб маҳоратини ошириш; 

юқори савиядаги очиқ машғулот муаллифларини моддий ва маънавий 
рағбатлантириш. 
Очиқ тўгарак машғулотлар одатда, ўз соҳаси бўйича таниқли ѐки илмий 
даража ва унвонларга эга бўлган тажрибали тўгарак раҳбарлари томонидан 
ўтказилади. Лекин ҳозирги кунда эса талаб ѐш мутахассисларга ҳам бирдай 
қўйилмоқда. Ёш мутахассислар томонидан ташкил этилаѐтган очиқ 
машғулотлардан кўп йиллик тажрибага эга бўлган устозлар ҳам ўзлари учун 
керакли маълумотлар олмоқдалар. 
Ҳар бир очиқ машғулотга талаб даражасида тайѐрланиб, тўгарак 
машғулотининг барча босқичлари ва вақтнинг тақсимланиши пухта ўйланиши, 
машғулот кўргазмали ўқув қуроллари, техник воситалари, Таълим метод ва 
Таълим шакллари билан тўғри танланган бўлиши керак. 
Очиқ тўгарак машғулотларини ташкил этиш тартиби.
Мактабдан 
ташқари Таълим муассасаларида очиқ тўгарак машғулотлари ўқув режадаги 
барча тўгарак машғулотларида ўтказилиши мумкин. Очиқ тўгарак 


130 
 
машғулотларини ўтказиш режаси ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари 
томонидан ишлаб чиқилади ва тасдиқланади. 
Очиқ тўгарак машғулотини ўтишдан аввал кенгайтирилган режа тузиб, унда 
машғулотдан кўзда тутилган ўқув тарбиявий ишлар мақсади, уни амалга 
ошириш босқичлари кўрсатилади. 
Машғулот мавзуси, услуби, қўлланиладиган техник воситалар тўгарак 
раҳбари томонидан ихтиѐрий танланади. 
Очиқ тўгарак машғулотларининг сифатли ўтилиши тўгарак раҳбарининг 
машғулотга қай даражада тайѐрланганлигига боғлик. 
Тўгарак раҳбари биринчи навбатда очиқ тўгарак машғулоти режасини пухта 
ишлаб чиқиш керак, очиқ тўгарак машғулоти режасида машғулотнинг мавзуси 
(мавзучалар), машғулотнинг мақсади, мазмунини тўлиқ очиб берадиган 
саволлар, машғулот давомида зарур бўладиган кўргазмали қуроллар, техника 
воситалари ва тўгарак аъзолари билимларини назорат қилиш учун саволлар 
ҳамда тўгарак машғулотини ўтиш элементлари (методлари)дан фойдалана 
олиши керак. 
Очиқ тўгарак машғулоти вақтидан мазмунли фойдаланиш учун олдиндан 
тўгарак машғулоти режасига, аниқ тушинарли саволларни киритиш керак. 
Ҳар бир тўгарак машғулотининг мавзусини 2-3 та режага ажратиб, 
машғулот мавзуси юзасидан саволлар тайѐрлаб доскага ѐзиб қўйилса мақсадга 
мувофиқ бўлади. 
Бу машғулот вақтини тежаб қолади ва тўгарак аъзоларининг диққатини бир 
жойга жамлайди. Машғулот вақти камлигини инобатга олган ҳолда мавзунинг 
керакли, қизиқарли томонларини танлаб олади. 
Тўгарак аъзоларининг тўгарак машғулотларни ўзлаштириши машғулотни 
тўғри ташкил этилишига боғлиқ. Лекин машғулот схемаси бир қолипда 
ўтказилиши шарт эмас. Режа структурасидаги бўлимларни тўгарак раҳбари 
ижодий ѐндошиб кетма-кетлигини ўзгартириши мумкин. Тўгарак аъзоларининг 
мавзуни ўзлаштиришларига қараб қўшимча элементлардан фойдаланиши 
мумкин. 

Download 7,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   176




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish