Қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш


- мавзу: Тўгарак аъзоларини касб-ҳунарга тўғри йўналтириш



Download 7,64 Mb.
Pdf ko'rish
bet59/176
Sana03.07.2022
Hajmi7,64 Mb.
#737986
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   176
Bog'liq
4.2-BABM-badiy

 
7- мавзу: Тўгарак аъзоларини касб-ҳунарга тўғри йўналтириш 
асослари ва уларни мустақил ҳаѐтга тайѐрлаш йўллари.(2соат назарий) 
Р е ж а 
1.
 
Ўқувчи - ѐшларни касб-ҳунарга йўналтиришда фанларнинг ўрни ва роли.
2. Касбларнинг асосий типлари. 
 
3. Оммавий ахборот воситалари ва информацион технологияларнинг
ўқувчиларга касбий ахборотлар беришдаги аҳамияти.
4. Касб – ҳунар таълимининг асосий вазифалари ва касбий
тайѐрлаш сифатига таъсир кўрсатадиган омиллар. 
4.
Ўкувчи - ѐшларни касб-ҳунарга йўналтиришга таъсир қилувчи омиллар.
Таянч иборалар:
Касб-ҳунарга йўналтириш, касб типлари, касбий 
ахборотлар, касб – ҳунар таълимининг вазифалари, касбий мослашув
1. Ўқувчи ѐшларни касб-ҳунарга йўналтиришда фанларнинг ўрни ва 
роли
Дунѐда касб-ҳунарлар хилма - хил бўлиб, бугунги кунда уларнинг 
турлари 40 мингдан зиѐддир. 
Меҳнат инсоннинг шахсий ҳаѐтида унинг барча талаблари, эҳтиѐжларини 
қондирувчи ва руѐбга чиқарувчи манба, асосий восита бўлганлиги учун ҳам 
меҳнат тарбияси тарбиянинг бошқа ҳамма турларидан аввал пайдо бўлган. 
Меҳнат табияси - тарбиянинг муҳим тури, шахсни шакллантиришнинг 
зарур шартларидан бири бўлган педагогик жараѐн ҳисобланади. Меҳнат 
тарбияси кишидан ижтимоий фойдали меҳнатга ички эҳтиѐж, интизом, 
батартиблик, ташкилотчилик, ташаббускорлик, ишчанлик, ишнинг кўзини 
билиш сингари сифатларни карор топтиришга хизмат қилади. Меҳнат тарбияси 
ғоят кенг фалсафий-педагогик категория бўлиб, "меҳнат Таълими", "касбга 
йўналтириш", "политехник таълим", "касб таълими" сингари тушунчаларни ўз 
ичига олади. Бу тарбия аввало оилада, бола ўзини англай бошлаши биланоқ 
амалга оширила боради. Жумладан, чақалоқ гўдаклик босқичига ўтиши 
биланоқ, уларга дастлабки меҳнат тарбияси берилади. Масалан, ўзимиз билиб-
билмаган ҳолда олдига турли ўйинчоқларни ташлаб, уни олишга ундаймиз, 
қўлтиғидан кўтариб, қадам ташлашга мажбур қиламиз, қўлига қошиқ тутқазиб, 


88 
 
овқатни қандай ейишни машқ қилдирамиз, ва.ҳ.к. Шундай қилинмаса, бола 
фақат истэмолчига айланиб қолади. Натижада у ношуд ва ялқовгина эмас, 
маънавияти кемтик шахс ҳам бўлиб шаклланиши мумкин. 
Болаларга меҳнат тарбиясини беришда оиладан ташқари мактабгача 
таълим муассасалари (боғча), мактаб сингари педагогик муассасалар катта 
ўрин тутади. Чунки, бу муассасаларда меҳнат тарбияси илмий асосда тегишли 
мутахассислар томонидан уюштирилади ва олиб борилади. 
Меҳнат тарбиясини ташкил этишдаги асосий жиҳат шундаки, у 
болаларнинг ѐш хусусиятлари, руҳий, ақлий ва жисмоний имкониятларига мос 
бўлиши лозим.
Меҳнат тарбиясида, аввал айтилганидек, меҳнат таълими ва касбга 
йўналтириш жараѐнларининг ҳам ўрни катта. Чунки, бу жараѐнларда ўқувчилар 
бевосита тегишли меҳнат кўникмаларини эгаллаш ва уларни мустақил қўллаш 
босқичини ўтайдилар. Шунингдек, улар бу аснода қайси бир меҳнат йўналиши 
ўзига мувофиқроқ эканлигини билиб оладилар. Шунинг учун ҳам меҳнат 
Таълими имкон қадар хилма-хил бўлиши ҳамда ўқувчиларнинг ақлий, 
жисмоний имкониятлари ва жинсий ҳусусиятларига мувофиқ келиши зарур. 

Download 7,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   176




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish