Қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш


Бадиий йўналишдаги тўгараклар ва уларнинг туркумлари бўйича



Download 7,64 Mb.
Pdf ko'rish
bet27/176
Sana03.07.2022
Hajmi7,64 Mb.
#737986
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   176
Bog'liq
4.2-BABM-badiy

 
3.Бадиий йўналишдаги тўгараклар ва уларнинг туркумлари бўйича 
ташкил этиладиган машғулотларни йиллик иш режасини тузиш ҳамда 
уларнинг ҳужжатлари. 
 
 “Мунчоқли безак” тўгараги

Ушбу тўгаракни ташкил этиш мисолида кўриб чиқилади

Ўзбек халқ амалий безак санъатининг энг кенг тарқалган турларидан бири 
бадиий мунчоқ тикиш (бисер санъати) ҳисобланади. 
Мунчоқли безак санъатидан мисрликлар мунчоқ билан ҳар-хил буюмлар, 
кийим-кечаклар безатишган. Бадиий мунчоқ тикиш каштачиликнинг бир 
йўналиши бўлиб, буюм тикиш тарихида кашта тикиш билан бирга қадимги 
Вавилонда ўйлаб топилган. Мунчоқда тикишда ҳар-хил тошлардан, тешик 
тангалардан фойдаланилиб, кийимлар, бош кийим, оѐқ кийимлар, сумкалар, 
қўлқоплар безак билан безатилган. Археологик қазилмалар жараѐнида қадимги 


42 
 
қўрғонлар ўрнидан ҳар-хил тақинчоклар, шу жумладан қадимги мунчоқлар ҳам 
топилган. Ўша даврда мунчоқларни ҳайвон тишларидан, суяклардан, дарахт 
таѐқчалари, ўсимлик уруғларидан ясашган. 
Кейинчалик темирни кайта ишлаб, ялтирок металл парчаларидан ва кичик 
тошчалардан мунчоқ сифатида фойдаланишган. Қадимда Мисрлик фиравънлар 
кийимларини маржонлар ва тилладан ясалган мунчоқларда безашган. 
Римликлар эса Мисрликлардан шишани қайта ишлаб чикаришни 
ўзлаштиргандан кейин VI асрда аввал Византия, сўнг Венецияда мунчоқ билан 
безаш санъати ривожланган. 
Х асрга бориб мунчоқ ишлаб чиқариш савдогарлар томонидан европага 
ХI асрга келиб қадимги Русда, кейинчалик Ўрта Осиѐ мамлакатларига 
тарқалган. 
Мунчоқ билан тикишнинг бугунги кундаги аҳамияти тўғрисида 
тўхталадиган бўлсак, бу ҳунар тури халқ амалий санъати даражасида 
кўтарилиши бежиз эмас. Чунки, одатда шарқ мамлакатларида, хусусан 
марказий Осиѐда гўзалликка интилиш, яъни, яшаш жойларига, хоналарга, 
оддий буюмлар,кийимларга ҳам сайқал бериб безатиш анъанавий 
бўлган,айниқса, бугунги кунда бу жараѐн долзарб бўлиб келмоқда. 
Хусусан,аѐллар кийимлари ва буюмларига безак яратишда оддий ва 
қимматбаҳо тошлар ва мунчоқлардан фойдаланилади. Бу жараѐн замонавий 
тилда бисер тикиш деб аталади. Шу билан бирга санъат даражасида қабул 
қилинади. Аѐлларимиз, қизларимиз миллий кийимлар дуконларидан мунчоқ 
билан тикиш усулида безатилган кийим ва буюмларни харид қилишлари 
фикримизнинг ѐрқин далилидир.
Лекин, шундай бўлса-да доим ҳам дўконлардан ўзингиз истаган усуллар 
ва мунчоқлар асосида тайѐрланган буюмларни танлаш имкони бўлавермайди. 
Шу сабабли ҳам бу ҳунар турини ўрганиб,ундан фойдаланиш, биринчидан 
хотин-қизларимизни янада гўзал бўлишларини таъминласа, иккинчидан, оила 
бюджетига, шу билан бирга инсоннинг маънавий гўзаллашувига катта ѐрдам 
беради. 
Мунчоқли безак санъати, жуда ҳам фойдали ва ўқувчи диққатини жалб 
этувчи санъат турларидан бири ҳисобланади. Чунки бу санъат тури,ўқувчи -
ѐшларнинг бадиий диди, ихтирочилик қобилиятини ошириш билан бирга, 
диққатини жамлаш, хотирасини мустаҳкамлаш, ҳаракатчанлигини ошириш 
учун ҳам хизмат қилади. Бундан ташқари ўқувчи-ѐшларнинг меҳнат қилишга 
бўлган иштиѐқини оширади. Ўқувчи-ѐшлар томонидан тайѐрланган 
маҳсулотлар оддий бўлса-да, улар янгиликка интилувчанлиги, фантазияга 
бойлиги билан эътиборрга лойиқ дэсак, муболаға бўлмайди. 
Маълумки, мактабдан ташқари Таълим муассасаси, яъни жойларда 


43 
 
фаолият олиб бораѐтган ―Баркамол авлод‖ болалар марказларининг асосий 
мақсади ўқувчи-ѐшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, шу билан 
бирга уларни ўзлари севган касб ѐки ҳунарга бўлган қизиқишларини 
шакллантиришдан иборатдир. 
Лекин бу албатта ўқувчилардан ҳоҳиш истаклари,қолаверса бугунги кун 
талаблари асосидан келиб чиққан ҳолдаги иш режалар бўйича фаолият олиб 
боришни талаб этади. Табиийки, мактабларда олиб борилаѐтган меҳнат 
дарсларида ѐки дарслар жараѐнида ўқувчилар ўзлари севган касб ѐки ҳунарга 
оид билимларни эгалайдилар. Тўгаракларда эса ўша олган билимларни амалда 
синаб кўриш ѐки мукаммалроқ ўрганишни хохлайдилар. 
Уларнинг қизиқиш, истакларини ўрганиш мақсадида фаолият давомида 
тўгараклар ўқувчилари билан суҳбатлар ташкил этилиб, уларнинг қизиқишлари 
анкета саволлари асосида ўрганиб чиқилди. Анкета саволларидаги жавобларга 
қараганда ўқувчилар биринчидан, кўпроқ бугунги кун эҳтиѐжи учун зарур 
бўлган нарсаларни, (турли совғалар, ўйинчоқлар, тақинчоқлар ва ҳ.к) 
иккинчидан эса бадиий жиҳатдан ўқувчиларни шу йўналишга бўлган 
қизиқишини қаноатлантирувчи (дарахтлар,турли гуллар, қушлар,ҳайвонлар 
шакллари ва ҳ.к) буюмлар тайѐрлашга иштиѐқманд эканлиги аниқланди. Шу 
сабабли тажриба-синов сифатида ўқувчилар қизиқишига асосланган ҳолда 
―Мунчоқ билан безаш‖ тўгараги иш режасини қайта ишлаб чиқиб, фаолиятда 
қўллаб кўришга ҳаракат қилинди.

Download 7,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   176




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish