Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон миллий



Download 5,51 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/84
Sana03.07.2022
Hajmi5,51 Mb.
#737399
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   84
Bog'liq
ФИЗИОЛОГИЯ ФАНИДАН ЛАБОРАТОРИЯ

 
 
 



1-ЛАБОРАТОРИЯ ИШИ. Ички органлар топографияси 
 
Ишнинг мақсади: 
Одам ва ҳайвонларнинг кўкрак ва қорин бўшлиғидаги аъзолари 
топографиясини ўрганиш. 
Ишнинг режаси:
1. Кўкрак бўшлиғида жойлашган аъзоларнинг расмини чизиш. 
2. Қорин бўшлиғида жойлашган аъзоларнинг расмини чизиш. 
Керакли жиҳозлар:
Одам ва ҳайвонларнинг кўкрак ва қорин бўшлиғи 
аъзоларига оид схемалар, муляжлар, намуналар ва жадваллар. 
Кўкрак қафасининг шакли эллипс асосли, учи кесик конусга ўхшайди. 
У 12 жуфт қобирғалардан тузилган бўлиб, олдидан тўш суягига, орқа 
томондан кўкрак умуртқа поғонасига ѐпишган. Қовурғааро бўшлиқда 
қовурғааро мушаклар жойлашган. Кўкрак қафасининг юқори бўйин қисмида 
кекирдак, қизилўнгач, қон ва лимфа томирлари, асаб толалари, мушаклар 
жойлашган. 
Тўш суяги орқасида, ўпкалар оралиғида юрак жойлашган (1-расмлар). 
Унинг шакли конусга ўхшаш, унинг асоси ва учи фарқланади. Одамнинг 
юраги узунасига 12-13 см, эни – 9,0-9,5 см ва диаметри – 8,0-8,5 см бўлади. 
Юракнинг ўнг ва чап томонида ўпкалар жойлашган (2-расм). Чап ўпка 
ўнг ўпкадан кичикроқ. Ҳар бир ўпканинг учи юқорига қараган бўлиб ташқи, 
ички ва қуйи юзаси фарқланади. Ўпкаларнинг ички юзаси оралиғи юрак 
билан банд. Ўпкаларга бронхлар, қон билан таъминловчи аорта тармоғи, 
бронх артериялари, кичик қон айланиш доираси томирлари – ўпка 
артериялари киради.
Кўкрак бўшлиғи сероз қобиқ – париентал парда билан ўралган. Ўпка 
дарвозасида париентал парда ўпка юзасига ўтади ва висцерал пардани ҳосил 
қилади.
Қорин ва кўкрак бўшлиғи диафрагма билан бўлинган. У гумбазсимон 
шаклга эга ва гумбаз четида жойлашган мушак толаларини да гумбаз 
чўққисини эгаллаб турган пай марказидан ташкил топган. 
Диафрагманинг мушак тўқимаси орқали қорин бўшлиғига қизилўнгач, 
аорта, лимфатик йўл, асаб ўзанлари ўтади. Пастки кавак вена диафрагманинг 
пай қисми орқали ўтади. Нафас ҳаракатларида диафрагма мушаклари 
қисқаради ва пастки кавак венанинг юпқа деворларини чўзади ва қон кўкрак 
бўшлиғида босим камайиши ҳисобига юқорига - юрак томон сурилади. 
Қизилўнгач диафрагма орқали ўтадиган жойда диафрагма сфинктери – 
овқатнинг меъдадан қизилўнгачга қайта тушишига йўл қўймайдиган клапан 
бўлади (3, 4–расмлар). 




Download 5,51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   84




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish