3-маъруза (т/р 3) Визуал психодиагностик методлар ёрдамида шахс психологиясини таҳлил қилиш


Эркак :  жинсий характердаги қотиллик содир этувчи жиноячилар одатда эркак инсонлар  Оқ танли инсон



Download 0,59 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/4
Sana01.07.2022
Hajmi0,59 Mb.
#728644
1   2   3   4
Bog'liq
3-mavzu Vizual psixodiagnostik metodlar yordam(1)

Эркак

жинсий характердаги қотиллик содир этувчи жиноячилар одатда эркак инсонлар 
Оқ танли инсон: 
одатда жабрланувчи қандай бўлса жиноятчи ҳам шу типдаги шахс ҳисобланади. 
Ёши 25—27: 
Жиноят содир этилиш характерига кўра қотил психоз касаллиги мубтало бўлган, сабаби, 
бу касаллик одатда ўсмирлик ёшида юзага келади ва тахминан 10 йилларда ўтиб кетиши 
керак. 
Озғин:
Кўпгина психоз касаллиги билан чалинган беморлар нотўғри ва ёмон овқатланадилар; 
Бўйдоқ: 
Бундай касалликка чалинган инсонлар одатда шахсий гигиена қоидаларига риоя 
этмайдилар ва ташқи кўринишларига эътибор қаратмайдилар. 
Армияда хизмат қилмаган: 
Сабаби, соғлиғи бунга йўл қўймаган. 
Ўқишни барвақт ташлаб кетган: 
Соғлиғи туфайли, синфида шахслараро муносабатларнинг ёмонлиги, яқин дўстининг 
йўқлиги туфайли ташлаб кетган. 
Ишсиз: 
Доимий иш топа олмаганлиги учун нафақа ёки давлат томонидан бериладиган ёрдам 
пулига кун кечиради. Машина хайдашга ҳам яроқсиз. Мантиқий хулоса қилиш мумкинки, 
жиноятчи ҳам жабрланувчи яшаган худудга яқин жойда яшаган.
Юқорида келтирилган психологик портрет бевосита айнан Америка маданияти, 
яшаш ва турмиш шароитидан келиб чиққан ҳолда яратилган. Шу сабабли психолог 


томонидан яратилаётган ҳар бир психологик портрет этнопсихологик хусусиятларни ҳам 
инобатга олиши зарур. 
Россиянинг 
Ростова-на-Дону шахрида, психиатр Александр Бухановский мантиқий 
қарашлари ёрдамида ҳам машҳур Чикатиллонинг ҳам психологик портрети яратилган. 
Айнан А.Бухановский таъсири остида Чикатилло тергов давомида кўрсатмаларни тўлиқ 
бера бошлади. 
Собиқ иттифоқ ва кейинроқ Россия Федерациясида профайлинг методини хеч ким 
инкор этмаган. Айнан ўша вақтларда махсус хизмат ходимлар иттифоқга келаётган чет эл 
меҳмонларининг психологик портретларини яратганлар. Бугунги кунда психология тергов 
жараёнида бир қанча оғир жиноятларни фош этишга кўмак беради. Бир неча йил аввал 
Россияда психологик портретни яратишга кўмак берувчи “Монстр” номли 
автомотлаштирилган ахборот – қидирув тизимини ишлаб чиқишди. Дастурдан қидириш 
жиноятнинг ўхшаш криминалистик ўзига хос томонлари, ДНК таҳлили ва бошқа 
маълумотлар базасини яратиши керак эди. Бироқ моддий маблағ туфайли ушбу лойиҳа 
вақтирчалик тўхтатилган. 
АҚШ ва Европанинг бошқа давлатлари бундан мустасно тарзда янги дастурлар ва 
тизимлар яратдилар. Чунончи, 1983 йилда АҚШда ФБР Академияси қошида 
тажовузкорона жиноятларни ўрганиш меркази ташкил этилди ва ягона мопьютер базаси 
ташкил этилди 
ViCAP (Violent Crime Apprehension Programme).
Буюк Британияда 1986 йил жинсий характерда содир этилган қотилликлар ва 
болаларни ўғирлаш ҳолатлари бўйича ягона ахборотлар базаси яратилди.
Немис психиатри Э. Кречмер ҳам характер типологияси бўйича ўз қарашларини баён 
қилиб ўтган. 
У характерни инсоннинг тана тузилишига ва тананинг конструкциясига боғлаган 
ҳолда ўрганиб чиққан. 
Э.Кречмернинг нуқтаи назари бўйича: агар мураккаб гавда тузилиши турлари ва 
мураккаб эндоген турлар (масалан циркуляр, шизофреник психозлар) ўртасида ўзаро 
қонуний муносабатлар мавжудлиги очилгандагина биз инсонни бор гавдаси ва руҳиятини 
қамраб олувчи ҳамда хақиқий биологик алоқаларга мувофиқ келувчи қомат турлари 
ўрнатилган деб ҳисоблангандагина. Қуйидаги тасвирланган турлар “ғоядан яратилган 
турлар” эмас. Улар эмперик равишда қуйидагича қабул қилинган: қаерда етарли сондаги 
шахсларда етарли сонда морфолдогик ўхшашликлар ўрнатилса, биз шундагина рақамли 
маълумотларни аниқлашга киришамиз. 
Биз худди бир турдаги 100 шахсни портретларини айнан битта қоғозга нусхасини 
кўчираётгандек харакат қиламиз, бунда морфологик мувофиқ келувчи тузилишлар жадал 
кучаяди. Бир бирига мос тушмайдиган белгилар тораяди. 
Биз кучаётган белгиларни фақат ўртача катталигини “типик” деб таҳрифланади. 
Таҳрифи келтирилган услуб бўйича Кречмер гавда тузилишини доимий равишда 
қайтарилиб турадиган учта асосий турга яъни астеник, атлетик ҳамда пикник деб 
номланди. 
Соғлом ҳаётда биз бу турларни учратиб турамиз; аслида улар хеч қандай касаллик 
белгиси эмас, лекин уларда нормал биологик мойилликлар мавжуд бўлиб, улардан фақат 
жуда оз қисми психика сохасида ҳам баҳзи ички касалликлардан ҳам патологик якунларга 
етиб келдилар. 
АСТЕНИК ТУР. 


Эркаклардаги 
астеника 
умумий 
таасуротларга 
кўра 
асосан 
уларни 
семирмасликларида ва бўйига ўсишларида намоён бўлади. 
Биз жуда оғир холатларда қуйидаги кўринишларга эга бўламиз: эркак киши ориқ, 
нозик, хақиқатдагидан бўйи узунроқ туюлади. Териси эса рангпар ва қонсиз бўлади. 
Елкалари эса тор, қўллари қуруқ нозик мускулли, бармоқлари нозик бўлади. Кўкраги узун, 
тор, теккис кўкрак қафасли, қовурғаларини эса санаш мумкин. Қорни қўл ва оёқларида ёғи 
бўлмайди. Болалик давридаёқ бу одамлар кучсиз ва нозик бўладилар. Балоғатга етиш 
даврида эса улар тез ўсадилар ва бўй чўзадилар. 
Балоғатга етганларида ва қариганларида уларда тўғри ёғ тўплаш ва мускулларни 
ривожлантиришга хеч мойиллик бўлмайди.
Бир қисм астеникларда муҳим биологик белги уларни вақтли қаришлари 
кузатилади. 
Астеник аёллар ҳам айнан астеник эркакларни эслатади, лекин улар фақат озғин 
эмас, балки бўйлари ҳам пастдир. Шундай гавда тузилишига эга бўлган инсонларни 
астеник типга киритилган. 
АТЛЕТИК ТУР. 
Атлетик типга кирувчи эркакларнинг скилетлари, мускуллари ва тана яъни 
терининг жуда ривожланганлиги билан характерланади. 
Энг чиройли намуналарни умумий қиёфаси қуйидагичадир: 
Ўрта ёки баланд бўйли эркак, кенг ва чиқиб турган елкали, кўкрак қафасли, таранг 
қоринли бўлади. Таначи эса пастга томон ингичкалашиб боради. Оёқлари елкаси билан 
солиштирилганда ингичкага ўхшайди. Семиз, баланд бош эркин бўйинда туради. 
Олдиндан кўриниб турган тўғри контурлар елкани бўйин қисмига алохида аломат 
беради. Гавданинг узунлиги ўртадан баландроқ. 
Аёллардаги атлетик тур эса эркаклардагига ўхшаш бўлади, лекин маълум 
характерли белгилар билан фарқланади. Энг аввало аёлларда ёғ қатлами қалин бўлади, 
лекин албатта у бошқа тўқималар энг аввало суяк ва мускуллар билан гармонлашади. 
ПИКНИК ТУР. 
Пикник тип ўрта ёшликларда гавдани ички бўшлиқлари (бош, кўкраклар, қоринни 
ривожланганлиги) ва заиф харакат аппарати структурасида (елка айланаси, ва қўл оёқлар) 
семиришга мойиллиги билан характерланади. 
Жуда яққол холатларда қуйидагилар характерли бўлади: ўрта бўй, биққи кенг юз, 
семиз қорин пастга қараб кенгайиб кетган кўкрак қафасидан чиқиб туради. Агар атлетик 
гавда энг аввало кенг туюлса, пикник гавда эса чуқур туюлади. 
Агар атлетик гавдага нисбатан чуқур тублади пикник гавда, лекин унда трофик 
урғу елка кенглигида етса, бу ерда у елкани марказида, бочкасимон тарзда пастга қараб 
кенгайиб кетган кўкрак қафаси ва жуда ёғли қоринда ётади. Қўл оёқлари узундан кўра 
калтароқ. 
Пикник типга кирувчилар семиришга мойилдирлар, яъни ўртача даражада туради 
ва биринчи навбатда ёғ қоринда тўпланади. 
Териси астеникларга ўхшаб бўшашган эмас, лекин атлетикларникига ўхшаб таранг 
ҳам эмас, лекин у юмшоқ ва гавдани яхши қоплаб туради. 
A.
Астеник шизофреникларни юз турлари қуйидагичадир: бурчакли тузилиши узун бурунли, 
қисқа тухумсимон. Оптик тасвирларда астеник юз узун ва тор, рангпар ва озғин кўринади, 
лекин қирралидир. Торлигидан у хақиқатдагига нисбатан узунроқ кўринади. Ён томондан 
олинганда узун бурун ва унча катта бўлмаган пастки жағ бир-бирига ҳеч ҳам мос 


тушмайди. Биз бу юз тузилишини бурчаксимон деб атаймиз. Агар биз астеник типга олд 
томондан кузатсак, жуда равшан ифодаланган холатларда қисқартирилган тухумсимон 
форма жуда яққол кўзга ташланади. Пастки жағ контурлари қулоқдан бошлаб ияк билан 
қўшилиб кетади. 
B.
Шизофреник атлетикларни юз турлари: чўзилган тухумсимон; семиз баланд бошли ва бош 
чаноғининг фомаси, яъни хажми ўртача. Бош чаноғининг формаси умуман баланд, тор ва 
ўртача узунликдадир. Энсасини тузилиши ўзгарувчан. Баҳзан бўртиб чиққан, баҳзан 
ўнқир-чўнқирли бўлади. Айрим холларда минорасимон бош чаноғи кузатилади. Юзни олд 
томондан белгилари размер билан ўлчанади. Диаметри катта бўлганда чўзиқ тухумсимон 
шаклда бўлади. Бунда ияк пастга сурилган, жағ контурлари жағга томон кескин 
кўтарилган. Умуман олганда, бизда семиз, баланд бош тасаввури хосил бўлади. Бу сурат 
бош формасини пикник турига қарама-қаршидир. Атлетик аёлларда чўзиқ тухумсимон юз 
тузилиши ҳам тез-тез учраб туради. 
C.
Циркуляр пикниклар юзи тузилиши турлари: текис беш бурчакли тур. Пикник юз – 
пикник турдаги гавда тузилишини хақиқий тасвиридир. Улар кенгликка, юмшоқликка ва 
думалоқликка мойилдирлар. Уларнинг бошида катта, кенг ва чуқур, лекин унча катта 
бўлмаган калла жойлашган. Ёғ қатлами қалин бўлади. Ёш пикник юзлилар тўла, йирик, 
юмшоқ туюладилар ва агар улар бўянсалар юмшоқ кўнгилли психик кўринишни 
ифодалайдилар. Олди томондан пикник юз беш бурчак шаклида бўлади. Уларнинг юзлари 
кенгдир. Икала чаккасида ёғ қатлами борлиги учун беш бурчакка ўхшайди. Бундай шакл 
ёшларга нисбатан қариларда яхшироқ билинади. 
Шелдом инсонлардаги фарқларни ажратиш учун тип эмас, компонентни асос қилиб 
олди. У 4 мингда комплекс студентларни ялонғоч ҳолда олдиндан, ёнидан ва орқасидан 
олинган фотосуратларни ўрганиб чиқиб, ҳамма учун умумий бўлган учта вариант билан 
ажратади. 
1.
Умумий сферик шакл. Юмшоқлик, жуда катта қорин, елка ва белда қалин ёғ қатлами, 
юмалоқ бош, катта ички органлар, шалвираган қўл ва оёқлар, тараққий этмаган суяк ва 
мускуллар билан характерланади. 
2.
Кенг елка, кўкрак қафаси мускуллари яхши ривожланган, қўл ва оёқлари, тер ива тери 
ости ёғнинг минимал миқдори оғир салмоқли калла характерланади. 
3.
Озғин одамлар. Чўзиқ юзли баланд пешона, баланд бўйли. Тор кўкрак қафасли бўладилар. 
Уларнинг қорни тараққий этмаган, хатто мускуллари ҳам тери ости ёғ қатламининг 
йўқлиги, яхши ривожланган нерв системаси билан ажралиб туради. 
Шу барча белгиларга асосланиб Шелдом гавда тузилишининг 3 бирламчи 
компонентини ажратади. Сўнг уларни мос равишда: эндоморв, мезоморф, этноморф деб 
номлади. 
Биологияда ўша даврдаги тасаввурларга кўра эндодермадан ички органлар, 
мезодермадан суюқ мускул, юрак, қон томирлари, этнодермадан соч, тирноқ, рецептр 
аппарати нерв системаси в амия ривожланади деб қаралган. 
1.
Эндоморф типга – юмалоқлик ва ташқи кўринишнинг юмалоқлиги, суяк ва 
мускулларнинг нимжон ривожланганлиги. 
2.
Мезоморф типга – қахри қаттиқ ва қўрслик, қўполлик билан ўзини тутадиган, унинг 
мускуллари ва суяклари атлетик кабидир. 
3.
Этноморф типга – унинг ташқи кўрини нозик (мўрт) нафисдир. Мускуллари 
мезоморфнинг тескарисидир, яъни суяк ва мускуллари яхши ривожланмагагндир. 


Шелдом инсонларни турли методикалар, сухбатлар, анкеталар ва хулқни кузатиш ва 
атрофдагилар билан ўзаро муносабатларини кузатиб, яъни шулар орқали ўрганган. 
Одамнинг қиёфасига қараб унинг яхши ёмонлиги, мард номардлиги, заиф ёки 
кучлилигини аниқлаш мумкинми? 
Қадимда донишмандларимиз бу савол устида узоқ бош қотириб, одамнинг 
қиёфасидаги ташқи белгилардан уларнинг хислат ва хусусиятларини билиб олиш мумкин 
деган хулосага келишганлар. Бу ҳақда турли китоблар битилган. Арасту, Афлотун, 
Бузургмеҳр, Луқмону хаким ҳақидаги хикоятларда ҳам қиёфага қараб одамни таниш 
мумкинлиги айтилгандир. 
Илм оламида инсон характерини турли белгиларга кўра ўрганишга қаратилган 
кўплаб уринишлар бўлган. 
Уларда одамларнинг турли табиий, туғма хусусиятларига характерни боғлашга 
уринишлар бўлган. Мисол учун физиогномика одам юз қирралари ва уларнинг бир бирига 
нисбати орқали одам феҳл-атворини ўрганишга харакат қилинса, хиромантия – қўл 
бармоқлари ва кафтдаги чизиқлар орқали ўрганиш йўлларини ҳамда кўз ранги ва 
қарашлар, соч ва унинг хусусиятлари орқали ўрганиш йўлларини қидирган жуда катта 
шов-шувга эга бўлган. Бу назариялар жуда қаттиқ танқидга ҳам учраган, лекин 
келтирилган материал, коррелиоцион тахлиллар маълум жихатдан индивидуал 
хусусиятлардаги туғма, мавжуд сифатлар билан характериологик сифатлар билан улар 
ўртасидаги боғлиқлик борлигини исбот қилганлиги учун ҳам бу назариялар шу вақтгача, 
яъни бизнинг давримизгача хамон ўрганилиб келинмоқда. 
Психология тарихида характерни бош миянинг шаклига, юз тузилишига, қадди-
қоматига, танасининг тузилиш структурасига ва х.к. ларга боғлиқ қилиб қўядиган ва шу 
йўл билан характер хусусиятларини очиш йўлини аниқлаш назарияси ҳам мавжуд эди. 
Характерни аниқлашнинг турли хил системалари амалий эхтиёжлардан келиб чиқар ва 
жамиятнинг амалда антик дунёдан буён эхтиёжларини акс эттирар эди. 
Дастлабки характериологик таълимотлар асосчиси бўлмиш Арасту ва Афлотун 
киши характерини қиёфасига қараб аниқлашни таклиф қилишган эди. Кишини ташқи 
кўринишида қандайдир, ҳайвон билан ўхшашлик белгисини топиш тавсия қилинади, 
сўнгра эса унинг характерини ана шу ҳайвоннинг характери билан айнан бир хил деб 
қараш керак эди. 
Жумладан, Арастунинг айтишича, буқаники сингари йўғон бурун ишёқмасликни 
билдиради, чўчқаникига ўхшаш бурун тешикларин катта катта кенг бўлса ахмоқликни, 
арслонники каби бурун мағрурликни, эчкилар, қўйлар ҳамда қуёнларники сингари жун 
қўрқоқликни, шерлар ҳамда ёввойи чучқаларники сингари жуннинг дағаллиги ботирликни 
англатади. 
Ўрта асрлик Сурия ёзувчиси Абул Фаррож Бар Эпрейд фикр билдириб ўтади. 
Унинг фикрича йўғон ва калта бўйинли киши буйвол сингари қахр-ғазабга келадиган 
майлга эга. Узун ва ингичка бўйин қўққоқликни аломатидир. Бундай киши буғи сингари 
хуркайдиган бўладики…. Агар бўйни жуда кичик бўлса, бўри сингари маккор бўлади. 
XVIII асрда Иоганн Каспеар Лафатер ўзининг физиологик таълимотини яратиб 
қолдирган. У инсон “боши” қалбини кўрсатадиган ойна бўлиб саналади ва унинг 
тузилишини, бош суягининг конфигурациясини, имо-ишорасини ўрганишнинг киши 
характерини ўрганишнинг асосий йўли ҳисобланади. Лафатер бир қанча таниқли одамлар 
шахси устидан бир қанча одилона кузатишлар қолдирган. 


Улар унинг илмий жиҳатдан мутлоқо ахамиятсиз, лекин жуда қизиқарли 
“физиогномика” китобида йиғилгандир. Жумладан, олдинига солдат бўлган сўнгра 
иезутларнинг диний ордени асосчисига айланган Л. Игнатийни таҳрифлар экан, унинг юз 
ива лабларининг ўткир контурида жанговорликни кўра олган. Ҳамма нарсани хидлаб 
турадиган бурнида ва мнофиқона пастга туширилган кўз қовоқларида иезутчиликни 
назарда тутган. 
Лафатернинг фикричи Гётенинг генийлиги ҳақида энг кўп даражада унинг бурни 
далолат берадики, у маҳсулдорлигини, таҳмини ва мухаббатини - айтиш “мумкинки, 
поэзиясини қайд этади”. 
Немис олими Франк Галл таълимотининг асосида характернинг барча 
хусусиятлари бош миянинг ярим шарларида ўзларининг қатъий ихтисослашган 
марказларига эга деган тасдиқ ётади. Бу фазилатларнинг ривожланиш даражаси миянинг 
тегишли қисмлари катталигига тўғридан-тўғри боғлиқдир. Галлнинг маслагига кўра бош 
суяклари миянинг қовариқ ва чуқурча жойларига аниқ мос келганлиги учун ҳам, унинг 
руҳий белгиларини аниқ айтиб бериш учун кишининг бош суягига бир назар тишлаш ёки 
шунчаки бошнинг “бўртиқ” жойларини ушлаб кўриш афтидан етарли бўлса керак. Галл 
махсус френологик хариталар тузиб чиққан. Уларда бош суяги 27 қисмга тақсимланиб, бу 
участкаларнинг хар бирига маълум бир руҳий сифат, масалан, эхтиёткорлик, узоқни 
кўзлаб иш қилиш, ашаддийлик ва қотиликка мойиллик, айёрлик, доимийлик, қатъийлик ва 
қайсарлик кабилар мос келади. 
Ота-боболаримиз асрлар оша одамларнинг феҳлу атворларини ўрганганлар, гоҳ ютиб, 
гоҳ алданганлар, кишиларнинг гавда тузилишларига қараб, бундан хулоса чиқарганлар, бу 
хулосалар оқибат-натижада доно ҳакимлар томонидан йиғилиб, китоб шаклига келган. Бу 
китоб эса “Қиёфат-ул башар” (“Одамзот қиёфаси”), “Илми қиёфа” (“Қиёфадан аниқлаш”) 
ва “Илми фаросат” (“Фаросат билан билиш илми”) деб аталган. Асрлар оша қўлдан-қўлга 
ўтиб, аввал қўлёзма, сўнг босма ҳолда араб, форс ва ўзбек тилларида кенг тарқалган. 
Сизга тақдим қилинаётгани Маҳмуд Ҳасаний томонидан нашрга тайёрланган бўлиб, 
мазкур олим кириш сўзида китобни ўқишда нимага эътибор бериш кераклигини ёзган
1

М. Ҳасаний ёзади: “У бизга ўтмишдан қолган ёдгорлик, унда айтилган нарсалар юз 
фоиз тўғри, деб ҳеч ким кафолат беролмайди. Аммо унда айтилган кўпгина нишоналар 
ҳақиқат бўлиб, буни инкор этиш ҳам қийин. Унинг асрлардан-асрларга ўтиб халқ орасида 
ўқилиши ҳам унда қандайдир ҳақиқат борлигини билдиради…”. Кишиларнинг шакли ва 
расмига қараб ҳукм чиқариш ҳозирги пайтда давлат хавфсизлиги комитетларида, 
криминалистикада, баҳзи врачлар ва экстросенслар томонидан диагноз қўйишда ҳам 
қўлланиб келинмоқда. Оврупода ҳам бу фан қадимдан то шу кунларгача физиономика 
номи билан давом этиб келаяпти.
Мўтабар файласуфлар ва донишманд ҳакимлар одамзоднинг барча аъзолари кишининг 
яхши хулқлари ёки ёмон сифатларини билдирувчи воситалардир, деб таҳйин қилганлар. 
Одамнинг ташқи томондан кўриниб турган ҳар қандай аъзоси ички оламидаги яхши ва 
ёмон томонларига далил бўлишини тажрибадан ўтказганлар.
Инсон тана аъзоларининг аломатлари:
2
1
Ziyo net Аҳмедов К.А. Қиёфат ул башар. Реферат 2009й.-3 б. 
2
Қиёфат ул-башар (Қиёфага қараб аниқлаш). Тошкент. Ғ.Ғулом номидаги нашриёт, 1991 й. 45-бет 


Бошнинг аломатлари: 
Ҳар кимнинг боши катта, тўртбурчакли ва теп-текис бўлса, сочлари қалин ва қаттиқ 
бўлса, унинг ақл соҳиби, фаҳму-фаросатли ва ҳимматли саховатлигидан далолатдир. 
Агар кимнинг боши кичкина, чўзиқ, сочлари кам ва сийрак бўлса, бу унинг ахмоқ, 
нодон, зехни паст, гумроҳу бетамиз эканлигидан далолатдир.
Пешана аломатлари: 
Ҳар кимнинг пешанаси кенг ва чизиқларсиз, текис бўлса, бошқа нишоналари бўлмаса, 
бу кишининг гиначи, баднафс, ёлғончи, алдоқчи, кибру ҳаволи эканини намоён этади. Ҳар 
кимнинг пешанаси ўртача бўлиб, ўртасида чизиқ ва йўллари бўлса, у кишининг ростгўй, 
садоқатли дўст, ақлли ва тадбиркор, бахт-у давлатли эканидан далолатдир. Ҳар кимнинг 
пешанаси тор бўлса, у кишининг беҳаё ва нодон, қўрқоқ, фаолокатли ва касофатли 
бўлиши шубҳасиз. 
Ҳар кимнинг пешанасида бош томондан қуйига қараб бир чизиқ тортилган бўлса, бу 
одамнинг жаҳли тез, урушқоқ ва доим хафа эканлигидан далолатдир. Пешанадаги 
чизиқларнинг ҳар бири ўн йиллик умрга далолат қилади, чунончи, чизиқ битта бўлса ўн, 2 
та бўлса йигирма ёшга ва ҳоказо ёшга киради. 
Қошнинг аломатлари: 
Кимнинг қоши қалин, узун ва мўйлари кўп бўлса, у кишининг такаббур, жоҳил ва 
ўзбилармонлигидан далолатдир. Кимнинг қоши бир-бирига туташ бўлса, бундай киши 
улфат ва меҳрибон бўлади, агар бу сифат эркак кишида бўлса, бундай эркак ўз хотинини 
яхши кўрадиган, аёлда эса бундай жинсий сухбатни яхши кўрадиган бўлади. Ҳар кимнинг 
қоши узун ва қисқаликда ҳамда қораликда ўртача бўлса, бундай киши урушқоқ ва 
фитначи эканидан далолат. Агар қошлари баланд бўлса, ақли кам, ўзи такаббур бўлади.
Агар қошнинг мўйлари узун бўлса, бу мазкур кишининг ҳимматли, шижоатли, айни 
пайтда аччиғи тез ва урушқоқ бўлишидан далолатдир.
Кўзнинг аломатлари: 
Кимнинг кўзи катта ва қора бўлса, бундай киши суст ва беғайрат бўлади. Кўзлари 
кичик бўлса, енгил ва фаҳми кам бўлади. Катта-кичикликда ўртача бўлса, хаёли ва вафоли 
бўлади. Кимнинг кўзи чуқур бўлса, бу ўша кишининг такаббур, фосиқ, ўзгаларнинг моли 
ва ҳақидан қўрқмайдиган, юраги эгри бўлишидан далолатдир. Агар кишининг кўзи ирғиб 
чиққан бўлса, бундай киши беҳаё ва бахил бўлади. Кимки кўзини тез-тез очиб-юмиб 
турса, бундай киши алдоқчи ва ўғри бўлади. Кимнинг кўзи катта, қизил, иллати йўқ, 
беғубор бўлса, унинг умри узун ва ўзи полвон бўлишидан далолат беради. Бироқ чақир 
кўзли киши, бахил, беҳаё ва ҳимматсиз бўлади. Ҳар кимнинг кўзи кичик ва кўк бўлса, 
бундай киши ҳийлагар, алдоқчи, шахватпараст, жинсий алоқага иштиёқманд бўлади. Агар 
кўзи мушукнинг кўзига ўхшаб юмалоқ бўлса, бу мазкур кишининг саодатли ва шодмон 
бўлишидан далолатдир. Кўзнинг катта ва кичикликда, қора ва қизилликда ўртача бўлиши 
кишининг яхши хулқли, яхши одатли бўлишини билдиради. Ҳар кимнинг кўзи оқида 
қизил томирлар бўлса бундай киши шаҳватпараст бўлади.
Қулоқнинг аломатлари: 
Кимнинг қулоғи катта бўлса, бундай одам яхши киши бўлиб, эшитган нарсасини эсдан 
чиқармайдиган, умри узун, баҳзан аччиғи чиқиб турадиган бўлади. Кимнинг қулоғи 
кичкина бўлса, нодон ва жоҳил бўлади. Аммо қулоғи ўртача киши ақлу фаросатли ва 


саодатманд бўлади. Ҳар кимнинг қулоғи остидаги юмшоғи сергўшт бўлса, бадавлат
бўлади.
Буруннинг аломатлари: 
Ҳар кимнинг бурни ингичка бўлса, бундай киши енгилтак ва кам ақли бўлади. Ҳар 
кимнинг бурни ялпайган ва тешиклари катта бўлса, бундай киши сершаҳват ва аччиғи тез 
бўлади. Кимнинг бурни узун, катта, бурнининг учи тўтининг тумшуғига ўхшаса, бадавлат 
бўлади, бироқ катта-кичикликда ўртача бўлса, хушфаҳм ва хушфаросат бўлади. Бурун 
икки тарафининг баландлиги ва ўртасининг пастлиги кишининг камбағал ва қашшоқ 
бўлишидан нишонадир. 
Лабнинг аломатлари: 
Ҳар кимнинг лаби қалин ва сергўшт бўлса, бундай киши ахмоқ ва бетамиз, бошқаларга 
нисбатан адоват ва хусумат сақлайдиган бўлади. Кимнинг лаби юпқа бўлса, бундай киши 
хушфаҳм ва табиати нозик бўлади. Кимнинг лаби қора ва кўк бўлса, баднафс ва нопок 
бўлади. Кимнинг лаби қизил бўлса, бундай киши саодатли ва насли тоза бўлади. Лаби 
сариқ одам касалманд бўлади.
Оғизнинг аломатлари: 
Оғзи катта одам юракли ва бақувват бўлади. Оғзи кичик одам эса юраксиз ва қўрқоқ 
бўлади. Агар аёл кишининг оғзи катта бўлса, бундай аёл сершаҳват бўлади.
Тишнинг аломатлари: 
Ҳар кимнинг тиши катта-катта ва бир-бирига ёпишган бўлса, бундай киши ёмонлик 
қилувчи бўлади. Тишлари майда ва ораси очиқ киши эса соғлом бўлади ҳамда касалликка 
кам чалинади. Кимнинг тиши эгри ва нотекис бўлса, бундай киши алдовчи ва хиёнаткор 
бўлади Ҳар кимда тишнинг оралари очиқ, бир текис ва кичикликда ўртача бўлса, бундай 
киши саодатли, одил, инсофли ва ростгўй бўлади. Кимнинг тиши ўттизта, ўттиз бирта ёки 
ўттиз иккита бўлса, зийрак ва бадавлат бўлади, ўттиздан кам бўлса, фалокатга 
йўлиқадиган ва қашшоқ бўлади.
Тилнинг аломатлари: 
Ҳар кимнинг тили ва оғзининг ичи қизил бўлса, бундай одам бахтли ва хушфеҳл 
бўлади. Тили қора ёки сариқ киши бадфеҳл ва накс табиатли бўлади.
Жағнинг аломатлари: 
Кимнинг жағи отнинг жағига ўхшаган ва камгўшт бўлса, бундай киши хушфеҳл 
болади. Кимнинг жағи гўштли бўлса, нодон ва такаббур бўлади. Ўртача жағли киши 
ақлли, фаросатли ва ҳунарманд бўлади.
Бўйиннинг аломатлари: 
Бўйни калта киши ҳийлагар ва алдамчи бўлади. Кимнинг бўйни узун ва ингичка бўлса, 
бундай киши қўрқоқ ва ахмоқ бўлади. Кимнинг бўйни сергўшт ва йўғон бўлса, бундай 
киши ростгўй ва инсофли, маслаҳатгўй бўлади. Ҳар кимнинг бўйнида битта чизиғи бўлса, 
ҳунарманд, учта чизиғи бўлса бадавлат бўлади.
Юзнинг аломатлари: 
Ҳар кишининг юзи сергўшт бўлса, ғайратсиз, ҳар нарсани тезда ёдидан чиқарадиган ва 
қўпол бўлади. Юзида гўшти бўлмаса, ёмон ниятли ва ёвуз фикрли бўлади. Юзининг гўшти 
ўртача бўлса, хушфеҳл бўлади. Ранги сариқ киши ҳам ёмон ниятли бўлади.
Елканинг аломатлари: 
Ҳар кишининг елкаси камгўшт ва ориқ бўлса, бундай кишининг кўнглида ёмон хаёл ва 
фасод ўйлар бўлади. Кишининг елкаси сергўшт ва йўғон бўлса, ахмоқлик белгисидир. 
Кимнинг елкасида жуни кўп бўлса, камбағал бўлишидан далолатдир, кимнинг елкаси 


жунсиз ва ўртача бўлса, бу унинг ақлу фаросатли, ва табиати нозик бўлишидан 
далолатдир. 
Билакнинг аломатлари: 
Ҳар кимнинг билаги узун ва қўлтиғи сергўшт бўлса, бахту иқболли ва ризқли бўлади. 
Билаги калта ва қўлтиғи кам гўштли бўлса, камбағалликдан далолатдир. 
Кўкракнинг аломатлари: 
Ҳар кимнинг кўкраги кенг ва сергўшт бўлса, бу бахтиёрлик нишонидир. Кўкраги тор 
ва камгўштлик эса нафс ва бадбахтлик аломатидир. 
Рангнинг аломатлари: 
Ҳар кимнинг ранги анор доналарига ўхшаш қизил бўлса, бундай киши тез-тез хафа 
бўлиб турадиган, ҳар ишни шошиб қиладиган бўлади. Кимнинг ранги кўк бўлса, нияти 
бузуқ бўлади. Кимнинг рангида оқ-қизиллик бўлса, хушхулқ ва яхши феҳлли бўлади. 
Кимнинг ранги қизил бўлиб, қорага мойилроқ бўлса, ёмон хулқли бўлади. Буғдойранг 
киши хушфеҳал, оқил, тезфаҳм, хушёр, фаросатли ва бахтиёр бўлади.
Овознинг аломатлари: 
Кимнинг овози баланд ва йўғон бўлса, ботир бўлади. Овози мулойим ва ингичка бўлса, 
бундай кишининг барча феҳли ва одатлари яхши бўлади. Димоғи билан сўзлаган киши 
такаббур бўлади. Хунук овозли киши ахмоқ бўлади. Мулойим ва секин сўзлайдиган киши 
оқил ва доно бўлади. Тез гапирадиган одамнинг хулқи яхши бўлмайди. Гапирганда қўли 
билан ишорат қилиб турган киши зийрак ва фаросатли бўлади.
Кулгининг аломатлари: 
Ҳар ким қаттиқ овоз билан қаҳқаҳа уриб кулса, бундай киши нодон ва беҳаё бўлади, 
кулганда паст овоз билан куладиган киши андишали, ҳаёли, хушхулқ ва вазмин бўлади.
Қоматнинг аломатлари

Ҳар кимнинг бўйи узун бўлса, ахмоқ бўлади, қисқа бўлса, фитначи бўлади. Ўрта бўйли 
киши доно, фаросатли ва кўнгли тоза бўлади. Доноларнинг айтишича, кимнинг бўйининг 
узунлиги бир юз йигирма панжа келса, бу энг яхши қоматдир. 
Юришнинг аломатлари

Ҳар киши юрганда оёғини эгри қўйса, бундай одам катталарни ғийбат қиладиган ва 
уларни ёмон сифатлар билан эсга оладиган бўлади. Кимки юрганда белини ва ундан 
пастини қимирлатиб юрса, касаллик аломатидир. Тез-тез юрган кишида қаҳру-ғазаб кўп 
бўлади. Юрганда секин қадам қўйса, ғамгинлик аломатидир. Ўртача тезликда юриш 
ташқи ва ички томонда яхши сифатларга эгалик далилидир. Ерни қаттиқ босиб юриш 
бадбахтлик нишони.
Юз мутаносиблиги 
Дунёда муккамал симметрия ва мутаносибликка эга юзли шахс йўқ. Юз мукаммал, 
мутаносиб ва симметрик шаклга эга бўлса, сунҳий кўриниш касб этиб, жонсиздай 
туюлади. Шунинг учун, ҳар биримиз қайсидир жиҳатдан ассимметрияга, соч турмаги, 
косметика, кийинишда (тугма, чўнтаклар, тақиичоқлар) ажралиб туришга иитиламиз. 
Япон мактаби инсон юзини уч қисмга - бошнинг соч қопламали қисмидан қошга 
қадар (1); қошдан буруннинг қуйи қисмигача (2); бурун учидан иякка қадар бўлиб 
ўрганади ва бу бўлинишда юз мутаносиблиги муҳим ўрин тутади. Мутаносибликдан 
четлашишни генетик ёки клиник силжиш (бузилиш) сифатида қабул қилиш мумкин.


Юқори ҳудуд (1) - бу асосан, инсоннинг бутун ҳаётини акс эттирадиган пешона 
қисми. Ушбу қисмдан шахснинг 15-30 ёшгача ва кексаликдаги ҳаёти ҳақида маълумот 
олиш мумкин. Пешонанинг тўғри шакли ва соғлом ранги тана ва руҳиятнинг яхши 
ҳолатдалигини билдиради. 
Ўрта ҳудуд (2) - қошлардан бурун учига қадар бўлиб, 35 дан 50 ёшгача бўлган ҳаёт 
йўлини англатади. Бу ҳудуднинг мутаносиб уйғунлиги руҳий вазминликдан далолат. 
Қуйи ҳудуд (3) - бурун учидан иякка қадар. 51 дан 77 ёш ва ундан ортиқ муддат 
ҳақида маълумот беради. Бу ҳудуднинг тўғри шаклланганлиги яхши характерни 
билдирувчи белгидир. 
Кармик (Ҳинд) фалакиёт намояндалари ҳар қандай инсон юзини, етти сайёрадан 
бирига мос келадиган етти қисмга бўлишади. Сайёраларнинг ҳар бири инсоннинг маълум 
руҳий ҳолатига мос бўлиб, уларни бошқаради. 

Download 0,59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish