3-маъруза (т/р 3)
Визуал психодиагностик методлар ёрдамида шахс психологиясини таҳлил қилиш.
Режа.
1.
Визуал психодиагностика усуллари ҳақида тушунча.
2.Ташқи кўриниш асосида шахснинг психологик портретини тузиш.
3.Биогенетик концепция намоёндалари Э.Кречмер ва У.Шелдон бўйича одамнинг
морфологик тузилиши асосида шахс психотиплари.
4. Й. Матейк назариясига биноан тана тузилиши компетентлиги.
5.Инсон юзларининг тузилиши бўйича шахс типлари.
Танянч сўз ва иборалар:
Новербал психодиагностика, идентификациялаш, психометрик асбоб,
бихевиористик назария, Э.Кречмернинг нуқтаи назари: астеник, атлетик, пикник, астеник
шизофрениклар, шизофреник атлетиклар, циркуляр пикниклар, Шелдон типологияси:
эндоморф; мезоморф; этноморф, характериологик таълимотлар, физиогномика, инсон тана
аъзоларининг аломатлари, инсон юзи худудлари, юз шакли, соч қоплами.
Диагностика – ҳолат идентификацияси. Новербал психодиагностика – инсонни
кузатувчи томонидан кўриб идрок этиш асосида унинг психологик ҳолатини аниқлаш
(идентификациялаш). Бошқача айтганда, психологик ахборот тўплашнинг қандайдир
тест ёки инструментал усулларидан фойдаланмай туриб диагностика қилишдир.
Шундай қилиб, кузатувчининг ўзи ―психометрик асбоб‖ ҳисобланади ва ҳар қандай
асбоб сингари муайян тарзда калибрлаштирилиши ва созланиши лозим. Кузатув усули
билан психологик ахборотни идрок этиш ва тўплаш хусусиятларини билиш ана шундай
созлаш ҳисобланади. Маълумки, кузатув – аввало муайян тарзда ташкил қилинган
идрок бўлиб, у кузатувчи олдида турган вазифа ҳамда кўриб чиқилаётган ҳодисанинг
моҳияти билан боғлиқ. яъни кузатув мақсадга қаратилган фаолият ҳисобланади.
Криминал профайлинг одатда жиноий хатти ҳаракатларни содир этган шахсларни
хулқ атворини ўрганишга қартилган йўналишдир. Унинг методологик аосисни
психологиянинг “бихевиористик” назариясига (инсон хулқ атворини ўраниш) таянади.
Унда инсон харакатларини юзага келтирувчи мотивлар бевосита таҳлил қилинади. Буюк
Британия, Австрия, Германия ва бошқа европа мамлакатларида полиция тизимида
фаолият олиб бораётган психолог муттахассислар одатда қотиллиқ жиноятларини фош
этишда тажрибали ходимларга амалий кўмак бериб борадилар. Улар криминал
профайлинг усулини шахснинг хулқидаги ноодатий ҳаракатларни қай услуб амалга
оширгани, худуднинг географик жойлашувининг ўзига хос хуусиятларини, жиноят содир
этилган жойда жиноят содир этган шахс томонидан қандай излар қолганлигини
психологик таҳлил қиладилар. Шу билан бирга жабрланувчининг турмуш тарзи, ҳаёти
давомида эришган ютуқ ва муваффақиятсизликлари, шахслараро муносабатари,
фаолиятининг йўналиши ҳамда ундан қониқиш ҳисси, руҳий соғломлиги, низоли
вазиятларда ўзини тутиб туриши, ўзига хос психологик фазилатлари, ҳаётга бўлган
қарашлари ва интилишлари, оиладаги ва яқинлари, дўстлари, душманлари орасида ўзаро
муносабатлари, жамият томонидан қабул қилинган норма ва меъёрларга бўлган
муносабатлари ва шахс ҳақидаги бошқа аҳборот манбааларини чуқур психологик таҳлил
қиладилар ва жиноятни фош этишга кўмак берадиган изланишларни олиб борадилар.
Ушбу йўналишда олиб борилган ва олинган натижаларга таянган ҳолда жиноятчи
шахснинг психологик портретини яратишга ҳаракат қиладилар. Америкада у таҳминан
қуйидаги кўринишда бўлади:
Америкада ваҳшиёна тарзда (танани қисмларга ажратиш) қотиллик содир этилган.
Воқеа содир бўлган жойна қўздан кечириб, олдинги содир этилган жиноятлар таққослаш
натижасида мутахассислар қуйидаги хулоса келдилар.
Жиноятчи оқ танли шахс, эркак;
Тахминан 25 – 27 ёшлар чамасида;
Озғин, яхши овқатланмайдиган;
Уйланмаган бўйдоқ;
Дўстлари ва яқин инсонлари бўлмаган;
Уйида доимо бетартиблик билан яшайди;
Авваллари балки психиатрда даволанган;
Ишсиз, ногиронлик бўйича нафақа олиши мумкин;
Спиртли ичимликлар ва гиёхванд моддалар истемол қилиши мумкин;
Армия сафида хизмат қилмаган;
Ўқишни барвақт ташлаб кетган;
Рухий зўриқишга, психозга учраган;
Жиноятчининг таҳминий психологик портрети шундай тузилганки, ушбу
маълумотлар орқали бир неча хавфтадан сўнг “қонхўр” Роберт Шаз исмли шахс қўлга
олинган. Психологик портрет аниқ бўлиб чиқди. Унга асосланган ҳолда мантиқий
боғланиш тизими ишлаб чиқилди:
Do'stlaringiz bilan baham: |