Бизнес вa тaдбиркорлик олий мaктaби



Download 13,48 Mb.
Pdf ko'rish
bet86/460
Sana01.07.2022
Hajmi13,48 Mb.
#728314
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   460
Bog'liq
ee9bfe9d1826e21d633179f4e774f8f2

 
 


207 
II ШЎЪБА. САНОАТ 4.0 ИНҚИЛОБИ ШАРОИТИДА РАҚАМЛИ 
БИЗНЕС СТРАТЕГИЯЛАРИ ВА МОДЕЛЛАРИ 
 
 
ТИЖОРАТ БАНКЛАРИ ФАОЛИЯТИДА РАҚАМЛИ 
ТЕХНОЛОГИЯЛАРНИ ҚЎЛЛАШ ИСТИҚБОЛЛАРИ 
 
Жумаев Н.Х. – Ўзбекистон Республикаси
Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
депутати, и.ф.д., проф., 
Ибрагимова А.И. – АТБ «Hamkorbank»
 лойиҳа офиси раҳбари, тадқиқотчи 
 
Сўнгги 
пайтларда 
барча 
соҳаларда 
тараққиёт 
шиддат 
билан 
жадаллашмоқда, бу борада, иқтисодиётнинг банк тизимида ҳам тараққиётнинг 
жадаллашуви сифат кўрсаткичларининг яхшиланишига олиб келмоқда. 
Бундан бир неча йил олдин банклар мижозларига хизмат кўрсатиши учун 
турли ҳужжатлар ва имзоларни йиғиб келишни талаб қилган бўлса, бугун эса 
мижоз банк манзилини қаерда эканлигини билмасдан ҳам банк хизматларидан 
тўла қонли фойдаланмоқда. Бунга сабаб эса жорий этилаётган инновациялар. 
Масалан, миллий валютадаги пластик карталардан ҳеч чекловларсиз хорижий 
валюталарга айрибошлаш мумкинлиги, кредит олиш учун ҳужжатларни 
электрон шаклига ўтганлиги, банклар рақамли иқтисодиётга ўтаётганлиги, 
банкларга блокчейн технологиялар кириб келиши, буларнинг ҳаммаси, 
инновацион ғоялар ва технологияларга таянади.
Ўз вақтида мобиль банкингнинг жорий этилиши мижозлар учун инновация 
сифатида қаралган бўлса, бугунги кунда бу технология мижозлар учун, айниқса 
ёш авлод учун мажбурий шарт сифатида қаралмоқда. Экспертлар ва 
таҳлилчиларнинг фикрича, мобиль банкинг технологияси банклар учун 
минимум шарт сифатида қаралиб, бундай технологиядан фойдаланмаган банк, 
банк хизматлари бозорида аутсайдир сифатида қаралади. 
Умумлаштириб айтганда, “инновация” бу инсоният томонидан ижод 
асосида яратилаётган тушунчаларнинг занжирли боғламидир.
Маълумки, бугунги кунда рақамли иқтисодиёт қиймат яратишда муҳим 
аҳамият касб этмоқда. Турли хил алгоритмлар, жараёнлар ва рақамли ахборотлар 
корпоратив бизнесни стратегик ривожланишида асосий ҳал қилувчи кучга эга 
бўлмоқда. Рақамли номолиявий омиллар банкларни рақобатбардошлигини 
белгилаб бермоқда, самарадорлигига таъсир кўрсатмоқда. 
Рақамли 
технологияларни 
ривожланиши 
охир-оқибат 
номоддий 
активларни, яъни физик жиҳатдан мавжуд бўлмаган номонетар активларни 
ошишига олиб келмоқда. Масалан, 1975 йилда американинг йирик 
корпорацияларининг номоддий активлари 17%ни ташкил этган бўлса, 2017 
йилга келиб, бу кўрсаткич 84%дан ошди. Аниқроқ тушунтирадиган бўлсак, 
бухгалтерия балансидаги моддий ва номоддий активлар ўз ўринларини 
алмаштириштиришди.


208 
Рақамли активлар – бу молиявий ҳисоботларни тузишда ҳисобга 
олинадиган рақамли шаклдаги номоддий активлардир.
McKinsey экспертларининг баҳолаши бўйича, бугунги кунда жаҳон 
ЯИМнинг қарийб 8,6%и рақамли активларга тўғри келади, шу билан бирга, 
уларни ишлаб чиқиш суръати жаҳон иқтисодий ўсишининг 30%га тўғри келади. 
Рақамли активларни ривожланиши акселератор (тезлаштирувчи) ҳаракатига 
ўхшайди.
Рақамли активларни ривожланишида ижтимоий тармоқларни ўрни 
муҳимдир. Ижтимоий тармоқлар ўз навбатида рақамли бизнесни 
ривожланишига кенг имкониятлар яратиб беради.
Рақамли иқтисодиётнинг замонавий кўриниши сифатида мобиль тўлов 
тизимларини кўрсатиш мумкин. Бунда ҳаммамизга маълумки, мижозларнинг 
смартфонлари банкдаги ҳисобрақамларга боғланган бўлади, бу ўз навбатида 
мижозларга on-line харидларни амалга ошириши ва фақатгина мобиль 
аппаратнинг экранига қўл теккизиш орқали дунёнинг исталган жойига пул 
маблағлари ўтказиши мумкин. 
Тўлов тизимлари ва банк ахборот тизимлари рақамли активлардан кенг 
фойдаланишади. Рақамли активлардан тўлов тизими сифатида кенг 
фойдаланилаётгани сифатида PayPal ни мисол қилиб келтириш мумкин. PayPal 
га 1998 йил асос солинган эди. Ушбу тўлов тизимидан дунёнинг 200 дан ошиқ 
мамлакатлари фойдаланади. PayPal тўлов тизимининг умумий мижозлари сони 
180 млн.дан ошди. Morgan Stanley аналитиклари PayPal га баҳо бера туриб, уни 
йирик бўлишига қарамасдан ўсишда барқарор давом этаётган компания 
сифатида кўрсатиб ўтишди
1
. Қизиқарли жиҳати шундаки, PayPal жаҳон бозорида 
йирик иштирокчи ҳисобланган Morgan Stanley дан бор йўғи 6 млрд.$га, Goldman 
Sachs Group Inc.дан 10 млрд.$га камроқдир. Ҳозирги кунда PayPalнинг бозор 
капитализация қиймати 83 млрд.$дан ошиқроқ суммани ташкил этмоқда. 
Ваҳоланки, 2 йил олдин компаниянинг қиймати e-bay дан ажраб чиққанидан 
кейин 47 млрд.$ни ташкил этган эди. 
Рақамли активларнинг асосий компонентлари сифатида интулектуал мулк 
объектлари ҳисобланади. Интелектуал фаолият натижаларига эгалик ҳуқуқини 
фақатгина компания эга бўлади. Бундай активларга мисол қилиб, ихтиро 
патентига мутлақ ҳуқуқ, компьютер дастурларига мутлақ ҳуқуқ ва маълумотлар 
базасини келтириш мумкин. 
Рақамли активлар биржа, биржадан ташқари савдо тизимлари, электрон 
савдо тизимларининг фаолият кўрсатиши, интернет-провайдерларнинг иши, 
шунингдек, интернет-қидирув, булутли ҳисоблашлар
2
ва рақамли реклама 
технологияларини ривожланишида муҳим ўрин эгаллайди. Мисол қилиб 
АҚШнинг Google компаниясини келтиришимиз мумкин. Google компанияси 
1
PayPal опередила по капитализации American Express. Финансы, 15.10.2017 г., www.rbc.ru/rbcfreenews/ 
59e36f899a7947ee0a581e59 

Булутли ҳисоблашлар (ингл. сloud computing; рус. облачные вычесление) – Маълумотларга ишлов бериш 
технологияси, бунда дастурий таъминот фойдаланувчига Интернет-сервис сифатида тақдим этилади. Барча 
маълумотлар Интернет тармоғидаги серверларда сақланади ва мижоз томонидан (шахсий ёки мобиль компьютер, 
телефон ва бошқа қурилмада) вақтинчалик кешланади. Ушбу атамадаги “булут” метафораси Интернетни 
билдиради. Манба: Ахборот-Коммуникация Технологиялари. Изоҳли луғат. Т.: 2010 й.. – 49-бет.


209 
бутун жаҳон бўйлаб, миллиондан ортиқ серверларни бошқаради, бир вақтнинг 
ўзида ҳар куни 10
9
кўпроқ қидирув талабларини ва 10
16
байтдан кўпроқ 
фойдаланувчилар маълумотини қайта ишлайди. 2018 йилнинг бошига келиб 
Google компаниясининг бозор капитализация қиймати 685 млрд. млрд.$дан 
ошиқроқ суммани ташкил этди
1
.
Ҳозирги вақтда рақамли активлар билан бирга рақамли активларни 
бошқариш тизими ҳам тез суръатларда ривожланмоқда. 
Ҳозирги вақтда рақамли активлар бўйича глобал иштирокчилар сифатида 
North Plains Systems Corporation, Open Text Corporation, Widen, Net Xposure, Inc., 
Media Beacon, Inc., Hewlett-Packard Company, WebDAM каби йирик халқаро 
корпорацияларни мисол қилиб келтириш мумкин. 
Рақамли активларни бошқаришда ахборот хавфсизлигини таъминлаш 
муҳим омил ҳисобланади. Бунда асосий эътиборни рақамли маълумотларга 
рухсатсиз кириш, уларни ахборот воситачиларидан ҳимоя қилган ҳолда 
хавфсизлигини таъминлаш ва ахборотлар узатишнинг соддалигини таъминлашга 
қаратилиши лозим. 
Рақамли активларни бошқаришнинг муҳим муаммоларидан бири – бу 
уларнинг ҳуқуқий ҳимоясидир. Таъкидлаш лозимки, қисқа вақтларда ва 
оргиналдан камроқ харажат қилиб рақамли активларни нусхасини яратиш ва 
ишга тушириш мумкин. Бу албатта, рақамли активларнинг умумий даромадига 
таъсир қилади. Рақамли активларни бошқаришда булутли технологиялардан 
фойдаланишнинг асосий шартларидан бўлиб, техник, ҳуқуқий ва ташкилий 
жиҳатдан ахборотлар ҳимояси бўйича усулларни ишлаб чиқиш ҳисобланади.
Рақамли 
активларни 
ривожланишини 
рақамли 
тижоратнинг 
ривожланишисиз тасаввур қилиш қийин. Рақамли тижорат эса, содда ва ишончли 
рақамли тўлов тизимларини яратишни талаб этади. Биринчи on-line тўлов 
тизимларига хизмат кўрсатишда аҳоли ўртасида кенг тарқалганлиги сабабли 
кредит ва дебет карталаридан фойдаланилган. Visa ва Master Card кредит 
карталари эмитентлари сотувчилардан ахборот алмашинувида юқори 
хавфсизлик чорларини кўриш шартларини талаб этишган. Кредит ёки дебет 
картадан транзакция амалга оширилса, сотувчи ҳар бир хариддан 10 центдан 
ташқари, тушум миқдоридан 2% комиссия ҳам тўлаши белгиланган. Бу комиссия 
битим қатнашувчилари, яъни сотувчи банки, карта эмитентлари ассоциацияси, 
картанинг банк-эмитенти ўртасида тақсимланади. Бу ўз навбатида янада 
самарали тўлов тизимларини вужудга келишига сабаб бўлди. Англия банки 
инновацион тўлов тизимини тўрт турга бўлади: 

пакетлардан (врапперлар)дан фойдаланадиган тўлов тизимлари; 

мобиль тўловлардан фойдаланадиган тўлов тизимлари; 

кредит ва маҳаллий валютадан фойдаланадиган тўлов тизимлари; 

криптовалюта (виртуал рақамли валюта)лардан фойдаланадиган тўлов 
тизимлари. 
1
Apple, Google, Microsoft, Facebook и Amazon: слишком быстрый рост до $3 трлн, журнал Эксперт-онлайн, 
http://www.expert.ru/2017/10/3/s3-trln-kapitalizatsii-apple-google-microsoft-facebook-i-amazon-nastorozhili-vlasti-
ssha/ 


210 
Биринчи тўлов тизимига мисол қилиб, Враппер (ингл. wrapper /'ræpə/ – ўраб 
қўйиш)ни келтириш мумкин
1
. Врапперлардан фойдаланувчи тўлов тизимларида 
фойдаланувчиларга энг содда ва қулай интернфейсни таъминлайди. Бироқ, 
бунда янги рақамли валюта ҳам яратилмайди, тўлов тизимини асосини ҳам 
ўзгаришига йўл қўйилмайди. Враппер бу – мобиль қурилмадан кириш-чиқиш 
оқимини тутиб олувчи ва фойдаланилаётган алгоритмга мувофиқ ўзгартирувчи 
дастурий таъминотдир.
Иккинчи тўлов тизимига мисол қилиб, смарт-карталар ёки тўлов тизими 
ҳисобрақамларининг чипларида жойлаштирилган янги пуллик тўлов 
тизимларини яратишни келтириш мумкин. Бунда ҳисоб-китоблар миллий 
валютада, барча транзакциялар эса мобиль қурилмалар ёрдамида амалга 
оширилади. Бунга мобиль ҳамёнлик тўлов тизимларини, SMS-тўловларни мисол 
қилиб кўрсатиш мумкин. Бу тўлов тизимига Apple Pay, Google Wallet каби тўлов 
тизимларини ҳам қўшиш мумкин. 
Учинчи тўлов тизимига мисол қилиб, фойдаланувчилар томонидан ишонч 
қозонган янги қиймат ва муомала воситаси сифатидаги янги рақамли 
объектларни кўрсатиш мумкин. Маҳаллий валютадан фойдаланадиган тўлов 
тизимларини яратишнинг асосий мақсади бўлиб, белгиланган аниқ бир ҳудудни 
иқтисодий фаоллигини ошириш ҳисобланади. Рақамли кредит яратилиши – 
рақамли пулларнинг эмитенти ҳисобланган компания миллий валютани қабул 
қилиши ва уни янги қиймат ўлчовига алмаштириши билан амалга оширилади. 
Рақамли кредитларни Итака соати
2
(АҚШ), Бристоль фунти
3
(БуюкБритания) 
ёки WIRBank
4
каби маҳаллий валюталарга айирбошлаш мумкин.
Тўртинчи тўлов тизими сифатида принципиал жиҳатдан янги қайта 
тақсимланиш тавсифига эга бўлган криптовалюталарга асосланган тўлов 
тизимларини мисол қилиб келтиришимиз мумкин. Мазкур тўлов тизимида 
амалга ошириладиган барча транзациялар тўлов тизимининг барча 
қатнашчиларига очиқ ҳисобланган тақсимланган реестрда рўйхатдан 
ўтказилади. Бу тақсимланган тўлов тизимида барча қатнашчилар томонидан 
тақсимланган реестр қоидаларига тўлиқ амал қилиш муҳим ҳисобланади ва шу 
шарт транзакцияларни қонунийлигига асос бўлади. Кўпгина ҳолларда 
қатнашчиларнинг келишиши криптографик алгоритмлар ёрдамида эришилади. 
1
 https://ru.wikipedia.org/wiki/Враппер  
2
Итака соати (ингл. 

Download 13,48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   460




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish