Бизнес вa тaдбиркорлик олий мaктaби


АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТЛАРИДАГИ ХОДИМЛАРНИ



Download 13,48 Mb.
Pdf ko'rish
bet287/460
Sana01.07.2022
Hajmi13,48 Mb.
#728314
1   ...   283   284   285   286   287   288   289   290   ...   460
Bog'liq
ee9bfe9d1826e21d633179f4e774f8f2

 
АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТЛАРИДАГИ ХОДИМЛАРНИ 
РАҒБАТЛАНТИРИШДА РАҚАМЛИ МАРКЕТИНГНИ АҲАМИЯТИ
 
Рашидов Ф.И. – Ўзбекистон Аудиторлар палатаси 
ижрочи директори – аудитор, ТДИУ,
Маркетинг кафедраси мустақил изланувчиси
 
Жахон иқтисодиётида ахборот алмашиниши, ахборотни ахамияти, 
ахборотни олиш ва тахлил қилиш, натижада қарор қабул қилиш бугунги куннинг 
долзарб масалаларидан бири бўлиб ҳисобланади. Ахборот, маълумот қоғозда 
сақланса уни таҳлил қилиш қайта ишлаш ва қарор қабул қилиш жуда кўп вақт 
олади. Бу эса компаниялар учун қимматга тушиши мумкин. 
Республикамизда 
акциядорлик 
жамиятлари 
ўз 
фаолиятларини 
трансформация қилиш, рақамли иқтисодиётга ўтиш, мехнат самарадорлигига 
эришиш, самарали маркетинг стратегияларини жорий этиш, кўрсаткичларни 
мониторинг 
қилиб 
бориш, 
шу 
орқали 
самарадорликнинг 
муҳим 
кўрсаткичларини ҳамда маркетинг стратегияларини самарадорлигини баҳолаш 
тизимларини жорий этиш жамиятлар учун энг тўғри йўлдир. 
Акциядорлик жамиятлари рақамли иқтисодиётга ўтиши фаолиятнинг барча 
соҳаларини автоматлаштириш, маълумотлар базаси билан ишлаш тизимини 
яратиш, яъни нафақат жамият бухгалтериясидаги 1С дастури, балки барча 
бўлимлар, шу жумладан маркетинг ҳам рақамли иқтисодиётнинг бир бўлаги 
сифатида автоматлаштирилиши демакдир. 
Жамиятда ягона маълумотлар базаси яратилмас экан иш унуми ҳам 
самарадорлик ҳам бўлиши мумкин эмас. Кўпинча акциядорлик жамиятларининг 
бир қанча бўлимлари ўзлари учун алоҳида тизим ёки дастурий таъминот 
ўрнатганликларига гувохи бўламиз. Бу эса маълумотлар барибир автоматик 
тарзда алмашмаслигини, тизимлар бир бирлари билан боғланмаганликларини 
кўрсатади. Натижада ягона тизим сифатида маълумотлар жамланмайди, таҳлил 
қилинмайди, тегишли хулосалар чиқарилмайди. 
Маркетинг стратегияларини амалга оширишда ҳам агар стратегия қоғозда 
қолиб кетса ундан натижа кутиш қийин масала. Маркетинг стратегияси шундай 
тузилиши керакки, уни ўлчаш мумкин бўлиши керак. Аниқ мақсадлар қўйган 
ҳолда масъул шахсларга ўлчаш мумкин бўлган KPI (самарадорликнинг муҳим 
кўрсаткичлари) лар белгиланади.
Фақат маркетинг стратегияларини самарадорлигини баҳолаш тизими 
орқали самарали маркетинг стратегияларига эришишимиз мумкин, натижада 
компания ўз олдига қўйган мақсадига эришади. 


616 
Рақамли иқтисодиёт жорий этилиши компания учун нафақат ишлаб 
чиқариш ва сотиш жараёнлари, балки назорат, таҳлил ва кузатув жараёнларини 
ҳам жорий этиш имконини яратади. 
Исталган баҳолаш тизими учун рақамли иқтисодиётнинг мавжудлиги 
мухим аҳамият касб этади. Жумладан, маркетинг самарадорлигини баҳолаш 
тизими ҳам рақамли иқтисодиёт мавжуд жойдагина ўз натижасини беради. 
Баҳолаш тизимида инсон омили ўз таъсирини кўрсатмаслиги керак. Акс ҳолда 
таҳлил ва баҳолаш натижалари нотўғри чиқиши мумкин. 
Ишлаб чиқилган маркетинг стратегияларини самарадорлигини баҳолаш 
тизими янги бўлсада, аммо 4Р маркетинг комплексидан келиб чиқиб тузилган. 
4Р – бу: Price – Нарх, Product – Махсулот, Place – Жой, Promotion – Реклама. 
Биз таклиф этаётган янги усул балл усулидан келиб чиқиб ишлаб чиқилган. 
Бунда, ҳар бир акциядорлик жамияти маркетинг комплексини ўз компаниясида 
таҳлил қилганидан сўнг ушбу комплекс асосида маркетинг стратегияларини 
яратади. Сўнгра маркетинг стратегияларини муҳимлилиги, зарурлиги ва 
аҳамиятидан келиб чиқиб уларнинг салмоғи белгилаб олинади. Ундан кейин ҳар 
бир стратегия учун самарадорликнинг муҳим кўрсаткичларини (KPI) ишлаб 
чиқилади. Самарадорликнинг муҳим кўрсаткичлари стратегияни амалга ошириш 
учун ўлчов воситаси бўлиб ҳисобланади. Бир стратегия учун қанча кўрсаткич 
зарур бўлса шунча кўрсаткич танлаб олинади. 
Масалан Махсулот йўналишида “Сифатни ушлаб туриш ва харидорни 
қониқтириш стратегияси”, Нарх йўналишида “Нарх стратегияси”, Жой 
йўналишида “Бозорни эгаллаш ва ҳамкорликни қўллаб қувватлаш стратегияси”, 
Реклама йўналишида “PR, event-маркетинг стратегияси” танлаб олинади. 
Сўнгра хар бир стратегиянинг муҳимлилик даражаси белгилаб олинган ва 
самарадорликнинг муҳим кўрсаткичларини ҳам муҳимлилиги, зарурлиги ва 
аҳамиятидан келиб чиқиб уларнинг салмоғи белгилаб олинади. Акциядорлик 
жамиятининг бизнес режасидан келиб чиқиб маркетинг стратегияларини амалга 
ошириш учун самарадорликнинг муҳим кўрсаткичларини меъёрлари белгилаб 
олинади. Ҳар ой ёки чорак якуни билан эришилган натижалар ёзиб борилади ва 
маркетинг стратегияларини самарадорлиги ҳисоблаб чиқилади. 
Кейинги навбатда компания самарадорликнинг муҳим кўрсаткичлари (KPI) 
бўлим ва лавозимлар ўртасида тақсимлаб чиқилади. Яъни хар бир лавозим учун 
KPI лар яъни вазифалар ва режалар ўрнатилади. 
Ходимлар ушбу KPI ларни бажарилишига қараб рағбатлантирилади. Худди 
шундай рағбатлантириш тизими Ўзбекистон Республикаси Вазирлар 
Махкамасининг 2015 йил 28 июлдаги 207-сонли Қарори билан тасдқиланган 
“Давлат улуши бўлган акциядорлик жамиятлари ва бошқа хўжалик юритувчи 
субъектлар фаолияти самарадорлигини баҳолаш мезонлари тўғрисидаги 
Низом”да кўрсатиб ўтилган бўлиб, унда: 
Самарадорликнинг йиғинди кўрсаткичи (СЙК) миқдори 40 фоиздан кам 
бўлса – қониқарсиз; 
СЙК миқдори 40 фоиздан 60 (ушбу даража ҳам киради) фоизгача бўлса – 
паст даражада; 


617 
СЙК миқдори 60 фоиздан 80 (ушбу даража ҳам киради) фоизгача бўлса – 
етарли даражада эмас; 
СЙК миқдори 80 фоиздан 90 (ушбу даража ҳам киради) фоизгача бўлса – 
ўртача даражада; 
СЙК миқдори 90 фоиздан 100 (ушбу даража ҳам киради) фоизгача бўлса – 
етарли даражада; 
СЙК миқдори 100 фоиздан ошса – юқори даражада деб баҳоланади. 
Ушбу натижалардан келиб чиқиб акциядорлик жамиятларида ижро органи 
рағбатлантирилади. 
Ташкилотларда 
ижро 
этувчи 
орган 
фаолияти 
самарадорлигини баҳоламасдан ёки уларнинг фаолияти қониқарсиз ёки паст 
даражада деб эътироф этилган тақдирда устамалар белгилашга, мукофот пули ва 
бошқа моддий рағбатлантиришлар тўлашга йўл қўйилмайди. Ижро этувчи 
органнинг самарадорлиги кетма-кет икки чорак мобайнида қониқарсиз ёки паст 
даражада (ҳар қандай уйғунликда) бўлса, бу ижро этувчи орган раҳбари билан 
меҳнат шартномасини бекор қилиш ташаббуси билан чиқишга олиб келади. 
Акциядорлик жамиятларида KPI ларнинг бажарилишини жамиятнинг ички 
аудит хизмати томонидан назорат қилиб борилади. Бунда бош стратегия ва 
маркетинг стратегиялари баҳоланади, агар нотўғри стратегиялар танланган ёки 
стратегияларнинг самарадорлиги паст бўлса, ўз вақтида стратегиялар 
ўзгартирилади. 
Ушбу янги тизим албатта автоматлаштирилиши, маълумотлар базаси билан 
ишлаши, барча бўлимлар ягона тизимга уланган бўлиши шарт. Акс холда хар 
ойда юқоридаги коэффицентларни ҳисоблаб чиқиш амри маҳол. 
Хулоса қилиб айтганда, акциядорлик жамиятларини молиявий аҳволи, 
иқтисодий кўрсаткичларини яхшилаш маркетинг стратегияларини жорий этиш 
ва уни доимий назоратга олиш, компанияга рақамли иқтисодиётни жорий 
этишдан ҳамда баҳолаш тизимини ўрнатишдан бошланади.
Компанияларнинг маркетинг стратегиялари ишлаб чиқиш ва уларни 
самарадорлигини баҳолаш учун қуйидаги таклиф ва тавсиялар берилади: 
1.
Акциядорлик жамиятларида барча талабларга жавоб берадиган, барча 
бўлимлар фаолиятини автоматлаштирадиган, ягона маълумотлар базасини 
ўрнатиш лозим; 
2.
Хориж компанияларининг маркетинг стратегияларини натижаларини 
ўрганган ҳолда ҳалқаро рақобат мухитидан келиб чиқиб маркетинг комплекси 4Р 
асосида маркетинг стратегияларини ишлаб чиқиши лозим; 
3.
Акциядорлик жамиятлари самарадорликнинг муҳим кўрсаткичлари (Key 
Performance Indicators - KPI) тизими ва юқорида келтирилган модел орқали 
ўрнатилган маркетинг стратегиялари самарадорлигини баҳолаши лозим 
4.
Самарадорликнинг муҳим кўрсаткичлари (Key Performance Indicators - 
KPI) компания ва хар бир ходим кесимида ишлаб чиқилиши ва жорий этилиши 
зарур; 
5.
Татбиқ этилган маркетинг стратегиялари самарадорлигини баҳолаш 
натижалари хар чоракда Компания акциядорлар умумий йиғилиши, кузатув 
кенгаши йиғилиши ва бошқарув йиғилишларида муҳокама қилиш, унга мувофиқ 
ходимларни рухлантириши тавсия этилади. 


618 

Download 13,48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   283   284   285   286   287   288   289   290   ...   460




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish