Бизнес вa тaдбиркорлик олий мaктaби


РАҚАМЛИ ИҚТИСОДИЁТ – ИҚТИСОДИЙ ТАРАҚҚИЁТ ГАРОВИ



Download 13,48 Mb.
Pdf ko'rish
bet206/460
Sana01.07.2022
Hajmi13,48 Mb.
#728314
1   ...   202   203   204   205   206   207   208   209   ...   460
Bog'liq
ee9bfe9d1826e21d633179f4e774f8f2

 
РАҚАМЛИ ИҚТИСОДИЁТ – ИҚТИСОДИЙ ТАРАҚҚИЁТ ГАРОВИ 
Жумаев Н.Х. – Ўзбекистон Республикаси
Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
депутати, и.ф.д., проф., 
Ибрагимова А.И. – АТБ «Hamkorbank»
лойиҳа офиси раҳбари, тадқиқотчи 
 
Бутун дунёда рақамли технологиялар барча соҳаларга ва одамлар ҳаётига 
жадал кириб боряпти. Уни жорий этишга ўз вақтида киришган давлатлар 
ривожланиб, аксинча, эскича иш тутаётганлари тараққиётдан орқада қоляпти. 
Ривожланган мамлакатлар рақамли иқтисодиёт ёрдамида яратиладиган 
қўшилган қийматнинг сезиларли даражада катта қисмига даъвогар бўлгани 
ҳолда, суст тараққий этган давлатларнинг бу жараёнда ўз улушига эга бўлиши 
тобора имконсиз бўлиб бораверади.
Шу боис мамлакатимизда рақамли иқтисодиётни ривожлантириш бугунги 
куннинг ва яқин истиқболнинг энг муҳим вазифасига айланган. 
Президентимизнинг 2020 йил 28 апрелдаги “Рақамли иқтисодиёт ва электрон 
ҳукуматни кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида 2023 йилга 
бориб рақамли иқтисодиётнинг мамлакат ялпи ички маҳсулотидаги улушини 2, 
ушбу соҳадаги хизматлар ҳажмини 3 баравар ошириш, улар экспортини 100 
миллион АҚШ долларига етказиш вазифаси қўйилган.
Президентимиз раислигида 22 сентябрь куни тармоқ ва ҳудудларда рақамли 
иқтисодиёт ҳамда электрон ҳукуматни жорий қилиш масалалари бўйича 
ўтказилган видеоселектор йиғилишида жорий йил якуни бўйича ҳар бир тармоқ 
ва ҳудуд раҳбари рақамли иқтисодиёт соҳасида кескин ўзгаришга эришиш 
юзасидан кўрсатмалар берилди. 


459 
Яна бир муҳим жиҳати, аввало аҳоли энг кўп тўқнаш келаётган соҳаларни 
рақамлаштириш, одамларнинг оғирини енгил қилишга устуворлик қаратиш 
лозимлигига алоҳида эътибор бериляпти. Шу мақсадда соғлиқни сақлаш, 
кадастр, ижтимоий ҳимоя, қишлоқ хўжалиги, таълим йўналишларини 
рақамлаштириш бўйича амалга ошириладиган лойиҳалар белгилаб олинди. 
Хусусан, “электрон поликлиника”, “электрон кундалик”, “электрон дарслик”, 
“ўқитувчиларни баҳолаш” тизимларини барча ҳудудларда жорий этиш ана 
шулар жумласига киради. 
Халқимиз кундалик ҳаётида ижобий ўзгаришларни сезар экан, авваламбор, 
мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларга ишончи ва рағбати ортади. 
Бунинг натижасида, жамоатчилик назоратини кучайтиришда фаоллик 
кузатилади, Юрт равнақи йўлида даҳлдорлик ҳисси ортади, фаол фуқаролик 
позицияси мустаҳкамланади. 
Албатта рақамли иқтисодиёт жамиятда муайян ўзгаришларни юзага 
келтиради, хусусан, унинг меҳнат шароитларига таъсири сезиларли бўлади. 
Рақамли трансформация шароитида автоматлаштириш жараёнларининг 
кучайиши, сунъий интеллект, улкан маълумотлар билан ишлайдиган аналитик 
тизимлар, роботлардан фойдаланиш кўламининг ортиши меҳнат ресурслари 
учун ўринбосар бўлиб хизмат қилади. Натижада бизнес юритиш шароитлари 
такомиллашиб ва самарадорлик сезиларли даражада ортади. 
Ўзбекистонда 
рақамли 
трансформацияси 
босқичига 
қадам 
қўйилганлигининг дастлабки ижобий томони COVID-19 пандемияси шароитида 
яққол сезилди, десак муболаға бўлмайди. Биринчи навбатда, “COVID-19 
пандемияси телекоммуникация инфратузилмасининг мамлакат иқтисодиётидаги 
улкан аҳамиятини яна бир бор кўрсатиб қўйди. Айнан ушбу соҳадаги ислоҳотлар 
иқтисодиётнинг бошқа соҳаларидаги рақамлаштиришни жадаллаштириши, 
фуқароларга таълим олиш, телетиббиёт ва энг муҳими иш билан таъминланиш 
имкониятини 
бериши 
намоён 
бўлди. 
Масалан, 
телекоммуникация 
инфратузилмаси туфайли инсонларнинг уйдан ёки масофадан ишлаши трендга 
айланди. 
Пандемия шароитида Ягона интерактив давлат хизматлари портали янги 
хизматлар билан бойитилди, давлат хизматларининг “ягона дарча” тамойили 
асосида кўрсатилиши ва унинг турларини мунтазам кўпайтириб бориши 
инсонларнинг оғирини енгил қилиш, турли оворагарчиликларга барҳам беришда 
муҳим аҳамият касб этди. 
Хусусий сектор ҳам пандемия шароитларига мослашишда рақамли 
иқтисодиёт имкониятларига таянди, электрон тижорат ривожланди ва 
инсонларнинг интернетда савдо қилиш кўникмалари ортди. 
Бу тенденциялар ҳам шундан далолат берадики, пандемиядан кейин 
иқтисодиёт ва жамият ҳаёти тубдан ўзгаради, асло эски ҳолича бўлмайди. 
Ҳаётимизга рақамлаштиришни тезроқ кириб келишинини хоҳласак, 
рақамлаштириш таъсирида турмушимизда турли қулайликлар пайдо бўлсин 
десак, рақамлаштириш татбиғида албатта тизимли ёндашув лозим. Қаранг, 
салкам ўн йилдан буён электрон ҳукуматни тизимини ривожлантириш интилиб 
келамиз. Натижалар эса фақатгина сўнгги уч йилда кўзга ташлана бошлади. 


460 
Менимча, халқимиз “электрон ҳукумат” билан жараённинг афзалликларини энди 
ҳис қила бошлади. Кўриниб бормоқдаки, рақамлаштириш технологияларини 
кундалик ҳаётимизга мақсадли жорий қилишда энг муҳими давлат хизматларини 
аҳолига таклиф қилиш орқали халқ билан интерфаол мулоқот тезлашмоқда. Бу 
эса “интеллектуал ҳукумат” тамойиллари асосида аҳоли ва тадбиркорлик 
субъектларига электрон давлат хизматлари кўрсатиш тизимини янада 
кенгайтириш нақадар тўғри йўл эканлигини ҳам кўрсатади.
Табиийки, мазкур ҳолатларни ижобий баҳолаш, эътироф этиш мумкин. 
Чунки, давлатимиз томонидан амалга оширилаётган рақамлаштиришга оид 
дастурлар халқимиз, қолаверса тадбиркорларимиз хоҳиш-истакларини тўғри 
англашимиз имконини беради. Табиийки, ушбу дастурларни янада 
кенгайтиришимиз, такомиллаштиришимиз лозим. Бироқ, айрим муаммолар 
борки, уларнинг ечимини қисқа фурсатда ҳал қилишимиз лозим. Биринчидан, 
рақамлаштириш бу “маълумотлар омбори”дир, маълумотлар жуда катта 
ҳажмдан иборат. Иккинчидан, бизда “улкан маълумотлар”ни оқимини 
бошқариш, сақлаш ва қайта ишлаш турли платформаларни кенгайтириш муҳим. 
Учинчидан, эса мазкур дастурларни ижросини таъминлашда амалга ошириш 
механизмлари ва молиялаштириш манбаларини кўрсатилган бўлса-да, 
мониторинг жараёнида жамоатчилик назоратини кучайтирилиши муҳим деб 
ҳисоблайман. 
Бундан ташқари, “ақлли” ва “хавфсиз” шаҳарлар, минтақа ва тармоқлар 
ташкил этишда республикамиз ҳудудларини мутаносиб ривожлантиришга 
эътибор қаратиш зарур. 
Албатта, кишилик жамияти ривожланишида пулнинг аҳамияти катта ва, 
таъбир жоиз бўлса, айтиш мумкинки, пул инсониятнинг энг яхши 
кашфиётларидан биридир. Айни пайтда Марказий банкнинг тўлиқ назоратида 
бўлган қонуний тўлов воситаси ҳисобланган фиат пуллар ўрнини рақамли 
валюталар, хусусан, криптовалюталар эгаллаши борасида башоратлар пайдо 
бўлмоқда. Нақд валютасиз жамият қуриш йўлида мамлакатлар ўртасида ўзига 
хос мусобақалашиш авж олган. Бу бир томондан тезкор, сарф-харажатлари паст 
трансакцияларни амалга ошириш имконини берса, бошқа томондан, анонимлик 
ва тахаллус ортига бекинган томонларни аниқлашнинг мураккаблиги ҳисобига 
ноқонуний 
фаолиятни 
молиялаштиришда 
иштирок 
этиш 
хавфини 
кучайтирмоқда. 
Криптовалюталарнинг яратилиши – майнинг жараёни юқори электр-
энергияни талаб этади ва бу жараённинг энергия сиғими борган сари ортиб 
боради. Бошқача айтганда, биткоинни “қазиб олиш” олтинни қазиб олишдан ҳам 
қимматга тушиши мумкин. 
Бошқа томондан, саноат 4.0 инқилобига тайёргарлик ривожланган 
давлатлар ўртасида юқори тус олган ва бу янги даврда анъанавий пул ва тўлов 
тизимлари самара бермай қўяди. Бунинг натижасида молиявий воситачиларсиз, 
тезкор, ишончли, шаффоф тўловларни кафолатлайдиган блокчейнга асосланган 
мутлақо янги тўлов тизимига эҳтиёж ортади. 


461 
Шундай экан, монетар органлар ҳам мустақил пул-кредит сиёсатини сақлаб 
қолиш мақсадиди ўзининг миллий рақамли валютасини жорий этиш борасида 
аниқ стратегияга эга бўлиши талаб этилади. 
Айни пайтда иқтисодиётнинг барча соҳаларини рақамли технологиялар 
асосида янгилашни назарда тутадиган “Рақамли Ўзбекистон – 2030” дастурини 
ишлаб чиқишни ва ҳаётга татбиқ этиш бугунги кундаги энг долзаб масалалардан 
бири бўлиб турибди. Фикримизча, мазкур дастурни амалиётга татбиқ этиш учун 
республикамизда етарлича асослар мавжуд ва уларни қуйидагича гуруҳлаш 
мумкин: 
– рақамли иқтисодиёт экотизимини шакллантиришга ва унинг ҳуқуқий 
асосларини яратиш борасидаги тизимли ишларнинг йўлга қўйилганлиги; 
– 
рақамли 
иқтисодиётнинг 
кадрлар 
таъминоти 
(Таълимни 
ривожлантиришга берилаётган юксак эътибор ва аҳоли саводхонлигининг 
юқорилиги рақамли иқтисодиётни алифбосидан тортиб ўрганиш, рақамли билим 
ва кўникмаларни шакллантириш имконини беради; 
– пандемия инқирози бўлишига қарамасдан давлат хизматларини 
рақамлаштириш суръатлари юқори эканлиги;
– иқтисодиётнинг реал сектори тармоқларида замонавий ахборот-
коммуникация технологияларини кенг жорий қилиш, ахборот технологиялари ва 
телекоммуникацияларини ривожлантириш бўйича устувор лойиҳаларнинг 
белгиланганлиги ва самарали амалга оширилаётганлиги. 
Хулоса қилганда, ишонч билан айтиш мумкинки, агар рақамли иқтисодиёт 
борасида мўлжалланган вазифалар амалга оширилса, барча соҳаларда улкан 
амалий натижалар яққол кўринади ва аҳоли фаровонлиги сезиларли даражада 
ортади. 

Download 13,48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   202   203   204   205   206   207   208   209   ...   460




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish