Бизнес вa тaдбиркорлик олий мaктaби


-расм. Солиқ тизимида “Big Data” таҳлилини амалга ошириш



Download 13,48 Mb.
Pdf ko'rish
bet140/460
Sana01.07.2022
Hajmi13,48 Mb.
#728314
1   ...   136   137   138   139   140   141   142   143   ...   460
Bog'liq
ee9bfe9d1826e21d633179f4e774f8f2

1-расм. Солиқ тизимида “Big Data” таҳлилини амалга ошириш 
элементлари
1
 
Ушбу элементлар мажмуаси таҳлил жараёнида қўлланилаётган соҳа ва 
маълумотларга қўйилган мақсад ва талабга қараб фарқланиши мумкин. 
Солиқ тизимида қўлланилаётган интеграллаштирилган дастурий таъминот 
яъни маълумотларни турли сканер воситалари: банк терминаллари, назорат-
касса аппаратлари, мобил алоқа воситалари, ижтимоий тармоқлар ва интернет 
тизими орқали йиғиш, соҳада “Big Data” технологияларини қўллаш асосида 
шаклланган маълумотлар массиви рақамли таҳлил инструментлар асосида 
солиқдан қочиш ва хуфёна иқтисодни камайтириш каби бир мунча ишларни 
амалга ошириш имкониятини беради. 
Бизнесда рақамлаштиришни шакллантириш солиқ тўловчини рискка 
йўналтирилган солиқ тўлови профилактикасини амалга ошириш имкониятини 
бериб, яширин иқтисодни очиқлаштириш ва унинг пул айланмасини 
қонунийлаштириш имкониятини беради. 
Бугун замон талаби замонавий компьютер техникаси ва информацион 
технологиялари орқали солиқ электрон платформасини лойиҳалаш ва халқаро 
стандартларга амал қилиб, субъектларни солиққа тортиш жараёнининг солиқ 
турлари ва ставкаларни субъектларнинг фаолият шакли ва хусусиятларидан 
келиб чиқиб, муқобил бошқарув тизимини шакллантиришдан иборат. 
Бизнесда маълумотлар массивини шакллантириш ва маълумотларга ишлов 
бериш, Map-Reduce концепцияси асосида катта ҳажмдаги маълумотларни “Big 
Data” технологияси асосида қайта ишлашни Hadoop каби махсус дастурий 
1
Муаллиф ишланмаси 


320 
таъминот тизимида амалга ошириш алгоритмини қуйидаги кўринишда таклиф 
қилинади (2- расм). 
2-расм. Бизнесда маълумотларни Map-Reduce концепцияси асосида “Big 
Data” таҳлилини Hadoop дастурида ишлаш принципи алгоритми
1
 
Hadoop дастури катта маълумотларни қайта ишлаш учун амалда стандарт 
ҳисобланиб, “Big Data” маълумотлар массивини таҳлил қилиш ва тасаввур 
қилиш учун дастурий қоидалар ишлаб чиқилган рамка сифатида қаралади. 
Ушбу доирадаги маълумотларни сақлаш Hadoop асосида ётадиган ва бир 
вақтнинг ўзида бир нечта бизнес соҳаларидаги “Big Data” маълумотлар 
массивини кластер тугунларида маълумотларни сақлаш ва уларга солиқ электрон 
платформаси орқали киришни таъминлайдиган HDFS (Hadoop Distributed File 
System) махсус тарқатилган файл тизими ёрдамида амалга ошириш мумкин. 
Шундай қилиб, агар бир ёки бир нечта “Big Data” маълумотлар массивини 
кластер 
тугунлари 
ишламай 
қолса, 
маълумотни 
йўқотиш 
хавфи 
минималлаштирилади ва бизнес тузилмасини нормал ишлашини давом 
эттиради. Айнан ушбу принципни бугунги бизнес умумий тизимида қўллаш 
маълумотлар базасини ўзгача таснифлаш имкониятини беради. 
Бизнесда Hadoop дастури асосида “Big Data” массиви маълумотларини 
қайта ишлаш ва ишлов бериш учун MapReduce-based
2
алгоритми қўлланиб, 
барча Map қайта ишлаш ва ишлов бериш босқичларидан ўтиб, Reduce жараёни 
бошланади. Шунингдек, киритилган маълумотлар олдиндан статистик аниқлик 
интервали, рухсат берилган хатоликлар, четланишлар ва ишончлилик 
даражасига қараб ишлов берилиб, умумий алгоритми тузилади. 
1
Муаллиф ишланмаси 
2 He, Y., Lee, R., Huai, Y., Shao, Z., Jain, N., Zhang, X., Xu, Z.: RCFile: A Fast and Space-efficient Data Placement 
Structure in MapReduce-based Warehouse Systems. In: IEEE International Conference on Data Engineering (ICDE), pp. 
1199–1208 (2011)Google Scholar 


321 
Иқтисодиётни рақамлаштиришда замонавий ахборот технологияларининг 
долзарб вазифаларидан бири бу катта ҳажмдаги маълумотларни тезкор ишлаши. 
Бунда “Big Data” технологияси бизнес субъектларини муқобил солиқ 
ставкаларини 
қўллаган 
ҳолда 
унинг 
юкини 
камайтириш 
эвазига 
самарадорлигини ошириш имконини беради. Соҳада самарали ечим 
ретроспектив маълумотларга асосланган ҳолда “Big Data” технологиясини 
қўллаб, тезроқ қарор қабул қилиш имконияти ошади. 
Map-Reduce концепцияси асосида Hadoop дастурида бир вақтнинг ўзида 
бизнеснинг бир нечта соҳаларидаги “Big Data” маълумотлар массивини кластер 
тугунларида маълумотларни сақлаш ва уларга солиқ электрон платформаси 
орқали киришни таъминлайдиган HDFS (Hadoop Distributed File System) махсус 
тизими ёрдамида “Big Data” маълумотлар массивида маълумотларни сақлаш ва 
уни йўқотиш хавфини минималлаштириш ҳамда зарур бўлган таҳлил 
маълумотларини тақдим этиш имкониятини беради. Айнан ушбу принципни 
бугунги бизнес тизимида қўллаш, уни асосида солиқ юкини бизнес учун оптимал 
меъёрларини ишлаб чиқиш ва солиқ тўлашнинг бизнес субъектлари турлари 
бўйича таснифлаш имкониятини беради. 

Download 13,48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   136   137   138   139   140   141   142   143   ...   460




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish