Вазирлиги Бухоро Давлат Университети



Download 2,05 Mb.
Pdf ko'rish
bet27/45
Sana01.07.2022
Hajmi2,05 Mb.
#725917
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   45
Bog'liq
evropa va amerika davlatlari yangi tarixi 1640-1918 jillar

Изоҳ талаб сўзлар 
1.Баррикада - (французча) кўчани тўсиш, сунъий тўсиш дегани 
2. Палата-(инглизча) йиғилиш
дегани. 
3. Коммуна-(французча) ўз-ўзини бошқариш 
4 .Протекторат (лотинча) ҳомий деган маънони англатади. 


210 
5. Рента (лотинча) капитал, мулк ѐки ердан уларнинг эгаларига ҳеч қандай 
меҳнатсиз келадиган даромад 
6. Кризис - (лотинча) инқироз деган маънони билдиради.
7. Департамент-(французча) худудий округ дегани. 
8.Помешчик-(лотинча) катта поместье эгаси.
9. Ратуша-(немисча) ҳукумат биноси.
10. Прогресс -(лотинча) олға ҳаракат. 
I1. Провинция -(шведча) вилоят деган маънони англатади. 
12.
Президент- (лотинча) олдинда дегани. 
13.
Конституция - (лотинча) тузилма дегани. 
14.
Оппозиция- (лотинча) ҳукмрон партия ѐки ҳукумат сиѐсатига қарши
чиқувчи партия ва гуруҳларнинг умумий номи ―ихтилоф". 
15. Прогрессив - (русча) илғор жамият маъносини билдиради. 
16.Делегат -(инглизча) вакил дегани 
Адабиётлар 
1.
Всемирная история. В 28, 30 томах. Минск. 1999г. 
2.
Ефимов А.Р. Методическое пособие по новой истории (1640-1870).М. 
1984г. 
3.
Засченкер Н.Е. Революция 1848г во Франции. М,1987г
4.
История Франции, том. III. М. 1987 г. 
5.
Молока А.И. Июньские дни. 1848г в Париже . М, 1985 г. 
6.
Революции 1848-1849 гг. Под ред. Ф.В.Потѐмкина.М. 1987г. 
7.
Хрестоматия по новой истории (1640-1870). под ред. В.Г.Сироткина. М. 
1990г. 


211 
Австрия империясида 1848
йилги инқилоб ва миллий ҳаракатлар 
Режа:
1. Австрия империясида бошланган 1848 йилги инқилобнинг 
келиб чиқиш сабаблари ва бошланиши. 
2. Инқилобнинг бориши. 
3. Инқилобнинг мағлубиятга учраши .
4.1848 йилги Австрия империясида бошланган инқилобнинг 
натижалари ва тарихий аҳамияти. 
Франциядаги халқ қўзғолонининг ғалабаси ва Луи Филиппнинг 
ағдариб ташланганлиги ҳақидаги биринчи хабарлар Австриянинг кенг 
жамоатчилик доираларига жуда катта таъсир қилди. Шаҳар ва 
қишлоқларда ғалаѐнлар бошланди. Либерал буржуазия орасида 
оппозицион ҳаракат кучайди. 
1848 йил 13 мартида Вена марказида халқ, жумладан ишчилар, 
ҳунармандлар ва шаҳар камбағаллари тўпланди, ҳамма ерда Меттернини 
ағдариб ташлаш, асрий қулликдан қутилиш учун кураш ва халқни 
қуроллантиришга даъват қилган хитоблар ўқиб эшиттирилди. 
Ҳукумат халқ ҳаракатини бостириш мақсадида қўшин келтира 
бошлади. Бунга жавобан, Ландтаг биноси ѐнида йиғилганларга ѐрдам бериш 
учун шаҳар атрофидаги ишчилар келишди ва қонли тўқнашувлар бошланди. 
Қуролли кураш кун давомида кучайиб борди, ҳукумат Меттернига истеъфо 
беришга ва студент (академиклар) қуролли легиони тузишга мажбуран 
рози бўлди. Шундай қилиб, 14 мартда миллий гвардия тузилди. 14-15 март 
кунларида Вена атрофидаги ишчилар ўз станокларини бузиб, фабрикаларни 
ѐндирдилар. Натижада 15 м а р т д а императорнинг Конституция жорий 
қилишга рози эканлиги хақдаги фармони қабул қилинди. 
Австрия инқилобининг биринчи босқичида фақат ишчилар ва кенг 
майда буржуа қатламларигина фаол иштирок қилиб, қолмасдан унда йирик 


212 
буржуазия ҳам қатнашган эди. Бирок орадан озгина вақт ўтмай кечаги 
иттифоқчилар ўртасида бир томондан буржуазия билан ва иккинчи 
томондан ишчилар ўртасида зиддият кучайиб кетди. Буржуазия инқилоб 
тамомланган деб хисоблади ва унинг бундан кейинги чуқурлашиб 
боришига тўсқинлик қилишга уринди. Март инқилоби халқ оммасининг 
моддий аҳволини яхшилашга ѐрдам бермагани учун улар унинг 
натижаларидан қониқмаган эдилар. 
Ҳукумат томонидан ишлаб чиқилган Австрия империяси Конституцияси 
25 апрелда эълон қилинди. Бу Конституция Австрия империясининг 
императорига бутун ижроия ҳокимият ва армияга раҳбарлик қилиш ҳуқуқини 
топширди. 
Австрия рейхстаги икки палатадан иборат бўлиши шу билан бирга 
юқори палата аъзоларининг кўпчилик қисми император томонидан 
тайинланиши керак эди. 
Рехстагга сайлов юкори мулкий ценз асосида ва тўғридан-тўғри эмас, 
балки икки пағонали сайлов асосида ўтказилиши лозим эди. Уй 
хизматкорлари, уруш ва меҳнат ногиронлари сайлов ҳуқуқларидан 
бутунлай маҳрум эдилар. Бундай чеклашлардан норози бўлган қуролли 
ишчилар, Вена атрофларидан университет томонга келишга шошилдилар. 
Улар шу кун Вена марказида, император саройи олдида бўлган оммавий 
намойишларнинг энг фаол қатнашчилари бўлдилар. Кўп жойларда 
баррикадалар қурилди. Намойишчилар миллий гвардия сиѐсий комитетини 
тарқатиш ҳақидаги ҳукумат қарорини бекор қилишди. Венадан 
қўшинларни чиқариб юборишни, ялпи сайлов ҳуқуқи жорий қилишни ва 
таъсис мажлисини чакиришни талаб қилдилар, ҳукумат ѐн беришга мажбур 
бўлди. 
Австрия рейхстаги 22 июлда ўз мажлисини бошлади. Унинг таркибига 
помешчиклар, буржуазия ва буржуа интеллигенцияси вакиллари кирган 
эди. Аммо шу билан бир қаторда, помешчикларнинг қаттиқ қаршилик 
кўрсатишига қарамай рейхстагга 97 та деҳқон депутати ҳам сайланган эди. 


213 
Депутатлар орасида турли миллат вакиллари: немислар, чехлар, 
поляклар украинлар ва бошқалар бор эди. 
29 августда рейхстаг деҳқонларнинг феодал мажбуриятларини 
бекор қилиш ҳақида қарор чиқарди. Асосий феодал мажбуриятлари оброк, 
баршчина ва турли мажбуриятлар эса ҳақ тўлаш шарти билан бекор 
қилинди. Феодал мажбуриятларни бекор қилиш ҳақида 7 сентябрда чақирилган 
қонунга мувофиқ помешчикларга тўланадиган ҳақнинг учдан икки қисми 
деҳқонлар томонидан, учинчи қисми эса давлат томонидан тўланиши керак 
эди. Тўланадиган ҳақнинг белгилаб қўйилган миқдори жуда юқори бўлиб, 
деҳқонлар йил давомида тўлайдиган тўловга нисбатан 20 баробар юқори эди. 
Шунга қарамай ҳар қалай феодал мажбуриятларнинг бекор қилиниши катта 
аҳамиятга эга бўлди. Бу эса Австрия инқилобининг муҳим ютуғи сифатида 
эътироф этилди. 
1848 йил 3 октябрда Австрия ҳукумати инқилобий Венгрияга қарши 
расмий равишда уруш эълон қилиши Вена ишчиларининг қаттиқ ғазабини 
кўзғатди. 
Ҳарбий министрнинг буйруғига биноан Вена гренадерлар баталиони 6 
октябрда Венгриядаги инқилобни бостириш учун жўнаб кетиши керак эди. 
Аммо батальон буйруққа бўйсунишдан бош тортди. Ҳамма жойда Австрия 
урушқоқларининг контерреволюцион ниятларига қаршилик кўрсатишга 
чақиришди. Ҳукумат кўзголончиларга қарши йирик ҳарбий қисмларни 
юборди. Венанинг бир қанча туманларида яъни кўприк ѐнида ва вокзал 
ѐнида қонли тўқнашувлар бўлиб ўтди. Қўзғолончилар тўпларни ўз қўларига 
олишга муваффақ бўлдилар. Италия, Венгрия, Чехия ва Галицияда ўзининг 
жаллодлик фаолияти билан ном чикарган ҳарбий министр Латурни
асир 
олиб дорга осдилар. Венанинг инқилобий демократик доиралари қатъий 
курашга тайѐрланмоқда эдилар. Ўз кучларининг Вена атрофига 
келтирилаѐтган контерреволюцион армияга қарши курашиш учун ишчилар, 
студентлар, ҳунармандлар жанговар ташкилотлар барпо қилишга интилиб, 
қурол-яроғ берилишини талаб қила бошладилар. Австрияда 20 апрелда 


214 
тузилган хавфсизлик комитетига ҳамда Вена халқ оммасининг инқилобий 
курашга бошчилик қилдилар. 
Вена қўзғолони енгилишининг асосий сабабларидан бири буржуазиянинг 
Вена ичида ҳам Франкфурт парламентида ҳам сотқинлик сиѐсатини олиб 
бориши натижаси эди. Шу билан бирга енгилиш сабабларидан яна бири 
инқилобга бош бўлиб қолган ва қуролли курашга раҳбарликни 
таъминлаш қобилиятига эга бўлмаган майда буржуа демократияси 
вакилининг катъиятсизлиги ва изчиллик билан ҳаракат қилмаганлиги эди. 
Инқилоб давомида айниқса Венадаги октябр инқилоби вақтида ишчилар 
энг фаол рол ўйнадилар. Вена пролетарлари ва студентлар ҳаракатларда 
фаол қатнашдилар. Австрия инқилоби охиригача етказилмаганлигининг 
асосий сабаби Австрия либерал буржуазиясининг сотқинлик сиѐсати бўлди. 
У халқка хиѐнат қилди ва феодал-монархиячи контерреволюция кучлари 
билан иттифоқ тузди. 
1848 йилги Австрия инқилоби енгилган бўлишига қарамай, унинг 
аҳамияти жуда катта бўлди. Деҳқонларнинг феодализмга қарши оммавий 
ҳаракатлари инқилобдан олдинги феодал тартибларни йўқотишга олиб 
келди. 
1848-1849 йилларда Чехияда инқилобий ҳаракатлар бўлиб ўтди. 
Мартнинг бошларидаѐк Прагада ва Чехиянинг кўпгина вилоят ва шаҳар-
ларида Конституцияга кўра сўз эркинлигини ва бошқа эркинликлар жорий 
қилишни талаб қилган варақалар тарқатилди. 
Таркибига майда буржуазия ва интеллегенциянинг 
радикал 
кайфиятдаги вакиллари кирган яширин демократик "Рипил" жамиятининг 
чақириғи билан Прагадаги Святовацлав биносида мажлис чақирилди. Бу 
ерда Австрия императорига петиция билан мурожаат қилишга қарор 
қилинди. Бу петицияда барча чех ерлари учун ягона сейм чақириш, 
феодал мажбуриятларини тугатиш, давлат маъмурий ва маданий 
ташкилотларида чех ва немис тилларининг тенг ҳуқуқли 6ўлиши ва 
бошқа бир қанча ислоҳотлар қилиш талаб қилинган эди. Бу лойихани узил-


215 
кесил таҳрир қилиш учун Святовацлав комитети деб аталган комитет 
тузилди. Унинг таркибига чех ва немис буржуазияси вакиллари кирган эди. 
Фердинанд I бу петицияга берган жавобида маълум даражада ѐн 
беришга мажбур бўлди. У чех ерлари учун масьул министрлик тузишга ва 
давлат идорасида чех ва немис тилларининг тенг ҳуқуқлигини тан олишга 
рози бўлди. Бироқ бир қанча муҳим талаблар қаноатлантирилмасдан қолиб 
кетди. Чех ерларининг бир бутун қилиб бирлаштириш ва уларга 
м у х т о р и я т бериш масаласи Австрия рейхстагида кўриб чиқилиши лозим 
эди. Чехияда март кунлари халқ оммаси ҳаракатининг юксалиши билан 
нишонланди. Бир қанча саноат марказларида Прага, Брно ва бошқа жойларда 
ишчилар ғалаѐнларининг 17 мартда ҳукумат олдига ўз аҳволларини 
яхшилаш талабини қўйиб чиқишлари ишчиларнинг энг ката ҳаракатларидан 
бири бўлди. Ишчилар ҳаракатининг юксалиши билан бир қаторда 
деҳқонларнинг феодал зулмга қарши оммавий ҳаракати ўсиб борди. Австрия 
ҳукумати деҳқонлар ҳаракатидан қўрқиб, помешчикларга бундан кейин товон 
тўлаш йўли билан баршчинани бекор қилиш ҳақида 1848 йил 28 март 
фармонини чикарди. Бу фармонга мувофиқ, ҳақ тўлаш хисобига 1849 йил 31 
мартдан бошлаб, баршчина бекор қилиниши лозим эди бу фармондан 
кейинги икки хафта ичида Чехияда деҳқон ҳаракатлари кўтарилиб турди. Кўп 
ҳолларда бундай ҳаракатлар ҳарбий куч ѐрдами билан бостирилди. 
Деҳқонлар феодал мажбуриятларни бажаришдан бош тортдилар. Радикал-
демократик элементларнинг тарғиботи деҳқонлар ҳаракатининг юксалишига 
ѐрдам қилди. Радикал-демократик элементлар деҳқонларни барча феодал 
мажбуриятларни тугатиш ва дворян имтиѐзларини бекор қилиш учун 
курашга чақирар эдилар. 
Майнинг охирида босмахона ишчиларининг стачкаси бўлди. Шундан 
кейин Прага атрофидаги тўкимачклик корхоналари ишчиларининг, 
шунингдек тегирмон ходимларининг йирик чиқишлари бошланди. 
Ишчилар орасида очликка, муҳтожликка ва ишсизликга қарши курашга 
чақирган варақалар тарқатилди. Деҳқонларнинг феодализмга қарши 


216 
мажбуриятларини ҳақ тўламасдан бекор қилишни қатъий талаб қила 
бошладилар. Бу талаблар қондирилмаганлиги учун
 
демократлар Прага 
ишчиларига мурожаат қилиб, уларни курашга чақирдилар. 12 июнда 
Прага кўчаларида кўп минг кишилик намойиш бўлиб ўтди. Намойишчилар ўқ 
билан кутиб олинди. Бунга жавобан Прага ишчилари, ҳунармандлари, 
шаҳар камбағаллари, демократик интиллегенция вакиллари курашга 
отландилар ва баррикадаларда туриб, қаҳрамонона жанг қилдилар. 
Прага қўзғалони катта тарихий аҳамиятга эга бўлди. Чехия халқ 
оммасининг бу йирик қуролли чиқиши 1848-1849 йилларда олиб борилган 
инқилобий курашнинг энг юқори чўққиси бўлди дейиш мумкин. 
Прага қуролли қўзғолони 1848 йилда Чехиядаги ижтимоий 
ҳаракатнинг ривожланишида муҳим давр бўлди. Прага қўзғолони 
бостирилганидан кейин чех буржуа либерал вакиллари бутун куч 
ғайратларини халқ оммасининг инқилобий ҳаракатини бостиришга, 
Чехиядаги ижтимоий ҳаракатни миллий буржуа йўлига бўлиб юборишга,
контерреволюцион Габсбурглар мавқеини қайта тиклашга сарфладилар. 
Венадаги октябр қўзғолони вақтида чех либераллари халқка нисбатан 
очиқдан-очиқ, душманлик мавқеини тутдилар. 
Прага қўзғолони бостирилганидан кейинги қаттиқ репрессия 
шароитида чех демократлари буржуа либералларининг халқка 
қарши режаларини амалга оширилишига тўсқинлик қила олмадилар. Чех 
буржуазияси сиѐсатидан қаттиқ норозилигини ўз манфаати йўлида 
фойдаланиб, миллатчилик ниқоби остида инқилоб кучларини бостиришга ва 
реакцион Габсбурглар абсолютизми мавқеини мустаҳкамлашга ѐрдам 
қилдилар. 
Франциядаги 
феврал 
инқилоби 
ҳақидаги 
хабарлар 
Венгрия 
инкилобининг бошланиб кетишини тезлаштирди. 3-мартда сейм қуйи 
палатаси мажлисида Кошут Австрия умумий ягона тизимини кескин 
равишда танқид қилди ва шахсий қарамликни бекор қилиш, бутун 
мамлакатда халқ вакиллиги ва ўз-ўзини бошқарув маҳкамаси жорий этиш 


217 
талабларини илгари сурди. Шандор Петефи бошчилигидаги радикаллар 
гурухи тузган ва инқилоб дастури бўлиб қолган бу талаблар петицияга асос 
қилиб олинди. Дастурда қуйидаги талаблар киритилган эди. Матбуот 
эркинлиги ва цензурани бекор қилиш, Венгриянинг жавобгар ҳукуматини 
барпо қилиш, сеймни хар йили чақириб туриш, ҳамманинг қонун олдида 
тенг бўлиши, бир хил солиқ тизими баршчинани йўқотиш, армиянинг 
Конституцияга содиқ бўлишга қасамѐд қилиш, чет эл қўшинларини 
Венгриядан олиб чиқиб кетиш, сиѐсий махбусларнинг озод қилиши 
қабилар эди. "Ўн икки пункт" деб номлаган бу дастурнинг камчиликларига 
қарамай, у Венгр халқининг инқилобий элементларини бирлаштириш 
платформаси бўлиб хизмат қилди. 
Петефи венгр халқини озодлик курашига чақирган инқилобий 
гимн "Миллий ашула"ни ѐзиб, бир кун илгари, яъни 15 март куни эрталаб
"Пилванс" кафесида тўпланган радикалларга ўқиб берди. Намойишчилар 
шаҳарнинг энг йирик босмахонасига келдилар. Бу ерда Венгрия тарихида 
биринчи маротаба сензура рухсатисиз "ўн икки пункт" ва "миллий ашула " 
босиб чиқарилди. Ҳокимият ижтимоий хавфсизлик комитети қўлига ўтди. Шу 
куниѐқ комитет инқилобнинг бутун мамлакатга ѐйиш ҳақида чақирик билан 
мурожаат қилди . Фердинанд I инқилоб ғалабаларини йўқ қилишга уриниб 
кўрди. 27 мартда қонун чиқарилди, бу қонунга мувофиқ Венгрия ҳукумати 
мамлакатнинг ҳарбий ва молия ишларини бошқариш ҳуқуқидан махрум 
этилганэди. Бу халқнинг янги тўлқинига сабаб бўлди. 23 мартда
темирчилар, кийим тикувчилар, слесарларнинг биринчи оммавий мажлиси 
бўлди.Ишчилар иш ҳақини оширишни ва цех чеклашларини бекор қилишни 
талаб қилдилар. 
1818 йил бахори Венгрияда деҳқонлар ҳаракатининг юксалган даври 
бўлди. 
Март-апрел 
ойларида 
деҳқонларнинг 
феодализм 
барча 
қолдиқларини тўла-тўкис йўқотиш учун кураши жуда кенг қулоч ѐйди.
Помешчикларнинг вино сотишдаги монополия ҳуқуқини, балиқ овлаш ва 
ов ҳуқуқини бекор қилиш учун 1848 йил мартидаѐқ деҳқонларнинг ҳаракати 


218 
бошланди. Деҳқонлар попмешчикларнинг ерини ўзларича бўлиб олишга 
киришдилар. Апрелда деҳқонлар ҳаракати айниқса кенг қулоч ѐйди. 
Деҳқонлар ҳаракати стихияли ва тарқоқ ҳаракат эди. Биттьяни ҳукумати
бошчилигидаги венгр дворянлари бу ҳаракатни шавқатсизлик билан 
бостирдилар. Деҳқонлар аграр масалани ҳал қилишга қаратилган янги 
тадбирларни амалга оширишга эриша олмадилар. Чунки либералларнинг
ва радикаллар вакилларининг кўпчилиги уларнинг курашини қўллаб- 
қувватламади ва деҳқонлар ҳаракатини қоралади. Май охирида янги
сеймда сайлов чакириш муносабати билан деҳқон ғалаѐнлари бир 
мунча пасайди. Миллат мажлиси деҳқонларнинг ишончини оқламади.
Мажлис бир неча ойгача феодал мажбурятларни бекор қилиш учун
помешчикларга компенсация тўлаш масаласини мухокама қилиш билан 
банд бўлди. Майнинг иккинчи ярмидан бошлаб, яъни деҳқонлар ўз 
талаблари қондирилишига бўлган ишончини йўқотганларидан кейин ҳаракат 
янги куч билан бошланиб кетди. Танчичнинг деҳқонлар фойдасини кўзлаб 
сўзлаган нутки катта аҳамиятга эга бўлди. Танчич ўз газетаси орқали ва 
миллат мажлиси минбаридан туриб деҳқонлар ҳаракатини қўллаб-
қувватлаш учун қатъий курашни авж олдириб юборди. Танчич миллат 
мажлисида ўз дастури билан чиқди. Дастур "Рабочая газета"нинг 9 июл 
сонида эълон қилинди ва унда қуйидагилар баѐн қилинган эди. Кейинги 20 
йил ичида помешчиклар босиб олган барча экин ери ва яйловларни қайтариб 
бериш 
габсбурглар 
томонидаги 
контрреволюционерларнинг 
ерини 
батракларга ва инқилобий армия сафида туриб жанг қилган кўнгилли 
солдатларга бўлиб бериш, бекор этилган ушр ва баршчина ягона даромад 
манбаи бўлиб келган ва даромади З минг фонтдан ошмайдиган 
помешчикларгагина компенсация бериш кўзда тутилган эди. 
Деҳқонлар ҳаракатининг юксалиши ва Танчичнинг фаол кураши Миллат 
мажлисида дворянлар компенсацияси масаласини муҳокама қилишни 
кейинга колдириб, деҳқонларнинг талаблари билан шуғулланишга мажбур 
этди.


219 
1848 йил 22 сентябрда Фердинанд I расмий баѐнот билан чиқиб, унда 
Венгриянинг мустақилликка интилишини ва Венгрия ҳукуматининг 
сиѐсатини коралади. Бундай баѐнот уруш эълон қилиш билан баробар эди. 
Миллат мажлиси мудофаа ишини уюштириш учун шу куниѐқ Ватанни 
химоя қилиш комитети тузишга қарор қилди. Венгр халқининг Габсбурглар 
монархиясига қарши миллийозодлик кураши дохийси бўлиб қолган Кошут 
озодлик Комитетига бош қилиб сайланди. Ватанни ҳимоя қилиш комитети 
тузилишига жавобан 25 сентябрда император қарорига асосан Австрия 
генерали граф Ламберг Венгрия ҳукумати билан келишмасдан туриб, 
Венгриядаги барча қўшинларнинг бош қўмондони қилиб тайинланди. У 
Миллат мажлисини тарқатиб юборшни ва мамлакатни қамал ҳолатида деб 
эълон қилиб, Венгрияни бошқариши керак эди. Аммо Ламберг 28 сентябрда 
Венгрия пойтахтига келиши биланоқ, ғазабланган халқ томонидан тутиб 
олинди ва қатл қилинди.
11 сентябр Венгрия территориясига бостириб кирган Елачич 
қўшинлар Габсбургларга содик офицерлар бошчилигидаги эски армия 
томонидан хеч қандай қаршиликка учрамасдан, пойтахтга қараб ҳаракат 
қилди.Халқ ва биринчи навбатда босиб олинган территориядаги деҳқонлар
курашга отландилар. 140мингга яқин деҳқон ўроқ ва паншаха билан 
қуролланди. Босиб олинган вилоятларда партизанларнинг фаол ур уши
б ош ланиб кетди, қўзғолон кўтарган деҳқонлар отрядлари гренадерларнинг
1848 йил июлда тузилган ѐш армиясига Пакоз ва Шукоро ѐнидаги ҳал 
қилувчи жангларда анчагина ѐрдам қилдилар. 29 сентябр куни венгр халқи 
озодлик урушида ўзининг биринчи ғалабасини кўлга киритди. Венгрия 
қўмондони генерал Мога Елачич армиясини батамом кириб ташлашдан 
сақлаб қолди. 7 октябрда улар янги ғалабага эришдилар. Елачичга ѐрдам 
бериш

учун шошилинч равишда кетаѐтган Австрия генерали душман 
отрядини ўраб олиб, таслим бўлишга мажбур э тд и . Б у операцияда Тош ва 
Фейр комитетларида қўзғолон кўтарган 15 минг деҳқон фаол қатнашди. 
Декабрнинг ўрталарида Виндишгрец ўзининг 30 минг кишилик армияси 


220 
билан Венгрияга қарши ҳужум бошлади ва 1849 йил 5 январда Венгрия 
пойтахтига кирди. Котушнинг австрияликларга зарба бериш хақидаги 
буйруғига қарамай, корпусга қўмондонлик қилган Гергей чекинишни давом 
эттирди ва манифест чиқариб, унда Ватанни ҳимоя қилиш комитетига итоат 
қилишдан бош тортганлигини билдирди. 1849 йил 2 майдан Ватанни ҳимоя
қилиш комитети Семеро бошчилигидаги Министрлар совети билан 
алмаштирилди. Кошут Венгрия ҳукуматининг бошлиғи қилиб сайланди.
Венгрия қўшинлари чекинаѐтган Австрия армиясини қувлаб бориб, 
19 апрелда Надьшарло туманида унга ҳал қилувчи зарба берди, 26 апрелда 
эса Камори деган муҳим қальани озод қидилар Франц-Иосифнинг
илтимосига кура Венгрияга подшонинг 100 мингга яқин қўшини юборилди. 
Шу билан бир вақтда подшонинг 50 минг кишлик армияси
Трансильванияга бостириб кирди. Шимолдан Пааскевич 
қўмондонлигидаги Россия армияси ҳужум қилди. Устун даражадаги душман 
кучлари тазйиқи остида венгр армияси чекинишга мажбур бўлди. Венгрия 
инқилоби енгилди.Венгрия инқилоби шу учун енгилдики, бу инқилобга 
бошчилик қилган дворян буржуа ҳукумати Венгрия учун катта аҳамиятга эга 
бўлган масалани, унинг территориясидаги халқларнинг тенг ҳуқуқлиги 
масаласини хал қилиш қобилиятига эга эмасди ва ҳал қила билмади.
Фақат охирги фожиали соатда ҳалокат арафасида у венгр халқларини 
эзишдан иборат бўлган эски сиѐсатдан воз кечишга қарор қилди ва 1849 йил 
28 июлда Венгриядаги барча миллатларнинг тенг ҳуқуқлиги хақида қонун 
қабул қилди. 

Download 2,05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   45




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish