Тадбиркорлик (бизнес) ҲУҚУҚИ


Тадбиркорлик субъектларининг уюшма ва иттифоқлари



Download 5,46 Kb.
Pdf ko'rish
bet54/244
Sana01.07.2022
Hajmi5,46 Kb.
#723685
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   244
Bog'liq
2 5251384460447847542

Тадбиркорлик субъектларининг уюшма ва иттифоқлари 
Тадбиркорлик ҳуқуқи субъектлари ичида корхоналар уюшмалари 
(иттифоқ) ва ўзга бирлашмалари ҳамда уларнинг филиал ва 
ваколатхона, бўлинмаларининг ҳуқуқий мақоми (статуси) ўзига хос 
бўлиб, мамлакат иқтисодиётини юксалтиришда уларнинг ўрни 
беқиёсдир. 
Тижорат ташкилотлари ўзларининг тадбиркорлик фаолиятларини 
мувофиқлаштириш, шунингдек муштарак мулкий манфаатларини 
ифода этиш ҳамда ҳимоя қилиш мақсадида нотижорат ташкилотлар 
ҳисобланувчи уюшмалар (иттифоқлар) ва ўзга бирлашмаларга 
бирлашишлари мумкин. 
Агар иштирокчиларнинг қарорига мувофиқ уюшмага (иттифоққа) 
ва ўзга бирлашмага тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш 
вазифаси юклатилса, бундай уюшма (иттифоқ) ва ўзга бирлашма 


II БОБ. Тадбиркорлик фаолияти субъектлари ва уларнинг турлари
80 
белгиланган 
тартибда 
хўжалик 
ширкати 
ёки 
жамиятига 
айлантирилиши керак ёхуд тадбиркорлик фаолиятини амалга 
ошириш учун хўжалик жамиятлари тузиши ёки уларда иштирок 
этиши мумкин. 
Нотижорат 
ташкилотлари 
ўз 
фаолиятларини 
мувофиқлаштириши, шунингдек муштарак манфаатларини ифода 
этиш ҳамда ҳимоя қилиш мақсадида уюшмалар (иттифоқлар) 
шаклида бирлашмалар тузишлари мумкин. 
Уюшма (иттифоқ) ва ўзга бирлашмалар юридик шахс 
ҳисобланади. Уюшма (иттифоқ) ва ўзга бирлашмаларнинг аъзолари 
ўз мустақилликларини ва юридик шахс сифатидаги ҳуқуқларини 
сақлаб қоладилар. Уюшма (иттифоқ) ва ўзга бирлашмалар ўз 
аъзоларининг мажбуриятлари бўйича жавоб бермайди. Уюшма 
(иттифоқ) 
ва 
ўзга 
бирлашмаларнинг 
аъзолари 
уларнинг 
мажбуриятлари бўйича уюшма (иттифоқ) ва ўзга бирлашмаларнинг 
таъсис ҳужжатларида назарда тутилган миқдорда ва тартибда 
субсидиар жавобгар бўладилар. 
Уюшма (иттифоқ) ва ўзга бирлашмаларнинг номи уларнинг 
асосий фаолиятини кўрсатиши, унга «уюшмаси» ёки «иттифоқи» 
сўзлари ёки бирлашма турини кўрсатадиган бошқа сўз киритилган 
бўлиши керак. Қонун ҳужжатларида юридик шахслар бирлашмалари 
ҳуқуқий мавқеининг хусусиятлари белгиланиши мумкин. 
(Фуқаролик 
кодексининг 77-моддаси.) 
Бундан ташқари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 
2003 
йил 22 декабрдаги “Хўжалик бошқарув органлари тизимини 
такомиллаштириш тўғрисида” ПФ-3366-сон Фармонига 
кўра 
ташкилий-ҳуқуқий 
шаклларда 
ташкил 
этиладиган 
хўжалик 
бирлашмалари хўжалик бошқаруви органлари ҳисобланади: 
таркибига кирувчи корхоналарнинг хўжалик бирлашмасига 
тегишли бўлган акция пакетлари орқали ана шу корхоналарнинг 
хўжалик бошқарувини амалга оширувчи акциядорлик компаниялари, 
шу жумладан давлат-акциядорлик компаниялари; 
муассис-корхоналар томонидан улар фаолиятига кўмаклашиш 
учун муассис-корхоналарнинг акциялари пакетларини бошқариш 
ҳуқуқисиз айрим умумий вазифаларни уларга топшириш йўли билан 
ихтиёрийлик асосида ташкил қилинадиган уюшмалар. 


II БОБ. Тадбиркорлик фаолияти субъектлари ва уларнинг турлари
81 
Хўжалик бирлашмаларининг қуйидаги асосий вазифалари ва 
функциялари белгилаб қўйилган: 
тармоқ ва иқтисодиёт соҳаларини барқарор ривожлантиришнинг 
истиқболли стратегиясини белгилаш; 
маркетинг тадқиқотларини ташкил этиш, ички ва ташқи 
бозорларда рақобатбардош маҳсулотларнинг янги турларини ишлаб 
чиқаришни (ишлар, хизматларни) ўзлаштириш, уларнинг жаҳон 
бозорларига кириб боришига кўмаклашиш; 
корхоналарни модернизация қилиш ва технологик жиҳатдан 
қайта қуроллантириш, ушбу мақсадларга хорижий инвестицияларни 
кенг жалб қилишда ёрдам бериш; 
улар таркибига кирувчи корхоналар ва ташкилотларга ахборот 
хизматлари кўрсатиш; 
кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни 
ташкил қилиш. 
Ушбу Фармонга мувофиқ бир нечта давлат акциядорлик 
компаниялари, концерн ва корпорациялари тугатилди ва баъзилари 
эса уюшмалар сифатида қайта ташкил этилди. 
Жумладан, Ўзбекистон машинасозлик корхоналари уюшмаси – 
“Ўзмашсаноат”, “Ўзбекқоғозсаноат” уюшмаси, Ўзбекистон давлат 
транспорт қурилиши корхоналари уюшмаси - “Ўзбектрансқурилиш”, 
Ўзбекистон Республикаси Қизилқум нодир металлар ва олтин давлат 
концерни 
– 
“Қизилқумнодирметаллолтин”, 
“Махсусқотишма” 
республика ташкилоти, “Шойи” акциядорлик компанияси ва “Пилла 
холдинг” компанияси тугатилди. 
Масалан, Ўзбекистон автомобилсозлик корхоналари уюшмасини 
“Ўзавтосаноат” акциядорлик компанияси, “Ўздонмаҳсулот” давлат- 
акциядорлик 
корпорациясини 
“Ўздонмаҳсулот” 
акциядорлик 
компанияси, “Дори-дармон” давлат-акциядорлик уюшмасини “Дори- 
дармон” акциядорлик компанияси, Ўзбекистон фармацевтика саноати 
давлат-акциядорлик 
концернини 
“Ўзфармсаноат” 
уюшмаси, 
Ўзбекистон гўшт ва сут саноати давлат-акциядорлик уюшмасини 
“Ўзгўштсутсаноат” уюшмаси, “Ўзқишлоқхўжаликкимё” давлат- 
акциядорлик компаниясини “Ўзқишлоқхўжаликкимё” уюшмаси, 
“Ўзқурилишматериаллари” 
акциядорлик 
компаниясини 
“Ўзқурилишматериаллари” уюшмаси этиб қайта ташкил қилиндилар. 


II БОБ. Тадбиркорлик фаолияти субъектлари ва уларнинг турлари
82 
Хулоса ўрнида шуни айтиш мумкинки, мамлакатимизда 
тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг давлат томонидан тўлиқ 
кафолатланганлиги иқтисодиётни янада ривожлантиришда муҳим 
омил бўлмоқда. Шуни таъкидлаш керакки, тадбиркорликни 
ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва 
тадбиркорларга берилаётган имтиёзлар натижасида мамлакатимизда 
тадбиркорлик 
субъектларининг 
турли 
ташкилий-ҳуқуқий 
шаклларидан қатъий назар уларнинг миқдори йилдан-йилга 
кўпаймоқда. 

Download 5,46 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   244




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish