га тегади ва чангдон ёрилади, уларни
ичидаги чанглар со-
чилиб ҳашаротга тўкилади.
Тожбарглардан биронта ҳам симметрия ўтказиб бўлма-
са бундай тожгул мутлоқ қийшиқ ёки асиметрик тожгул
деб аталади. (8-расм, 3). Тропик ўрмонларда ўсувчи ва
ҳозирги кунда гулхоналарда, боғларда экиладиган хушман-
зара кана гули асиметрик гулга мисол бўла олади.
Гултожбаргларнинг ранги ҳар хил бўлиши мумкин.
Тропик ўрмонларда ўсувчи ўсимликларнинг гули қизил,
пушти ёки кўк гунафша, мўътадил иқлимларда ўсувчи
ўсимликларда кўпинча сариқ бўлади. Гултожларнинг ран
ги ҳужайра ширасида эриган феноллардан (антоциан,
флавоноид) ва каротинлар, ҳамда ҳужайра ширасининг
pH—ига боғлиқ. Баъзан гултожларнинг табиий ранги ўзга-
риб оқариши мумкин. Бунга альбинизм (лот. а л ь б у с —
оқ) дейилади. Гултожларда
бахмалдек майин безаклар
бўлади, бу безакларни фақат ҳашаротлар сезади.
Такомиллашиш натижасида гултож тубида махсус чўзиқ
ўсимта пихча ҳосил бўлади. Пихча гултожлардан ёки од
дий гулқўрғондан тараққий этади. Унинг деворлари атро
фида ёки ичида нектардон ҳосил бўлади (айиқтовондош-
лар, кўкнордошлар, хинадошлар, бинафшадошлар ва бош-
қа кўпгина ўсимликлар).
Жуда кўп ўсимликларнинг гултожларидан нектар (юнон.
н е к т а р — шарбат) ажралади. Нектар гулдаги шира аж
ратувчи безлардан — нектардон ажратилади ва ҳар хил
ҳашаротлар нектарни олиш учун гулга қўниб уни чангла-
тади. Нектардонлар гулқўрғон (косача, тожгул) чангчи
ипларида ёки стаминодий (лот. стамин — чангчи, ип; юнон.
эйдос — туе, қиёфа), яъни чанг ҳосил қилмайдиган наслсиз
чангчилар (чиннигул, шойигул, атиргул)нинг
тагида жой-
лашиб, диск ҳосил қилади. Диск кўпгина оилаларда: узум-
дошлар, лабгулдошлар, қайрағочдошларда учрайди. Бут-
гулдошлар оиласининг вакилларида нектардон дўмбоқча-
лар шаклида бўлиб, чангчилар тагида жойлашади.
Соябонгулдошлар оиласининг вакилларида диск устун-
ча остида очиқ жойлашади. Шунинг учун ҳам уларнинг
гули қўнғизчалар ва пашшалар ёрдамида чангланади. Пи-
ёздошлар, амариллус (чучмўмадошлар)да,
нектар тугун-
чада ҳосил бўлади. Шамол билан чангланувчи ўсимлик-
ларда нектар бўлмайди.
Нектарда 25—75 гача ҳар хил қандлар ҳамда жуда оз
микдорда азотли ва минерал бирикмалар бўлади. Асалари
1 г асал тўплаш учун 1500 та оқ акация гулига қўниши
керак. 1 кг асал 6 миллион себарга гулидан тўпланади.
Гултожнинг келиб чиқиши энг қийин ва чигал
масала-
дир. Классик морфология асосчиси Гёте гултож учки барг
лардан, ҳозирги замон ботаниклари эса чангчилар (анд
роцей) дан келиб чиққан деган фикрни тасдиқлашади.
Гултожни чангчилардан юзага келганлигини нилуфардош-
лардан Nymphaea alba, N.Candida да кўриш мумкин. (141-
расм). Оқ гулли нилуфар N. Candida Ўзбекистоннинг Хо
разм вилоятида, Амударёнинг дельталарида ўсади. Ҳозир-
ги кунда ноёб ўсимлик ҳисобланади, шу сабабли уни териш
ман этилган.
Қатма-қат гуллар. Гулда гултожбарглар сонининг кўп
микдорда ортиши, қатма-қат гулнинг пайдо бўлишига са-
бабдир. Гулнинг қатма-қатлиги одатдаги тузилиш нуқтаи
назаридан қараганда тератологик (юнон. т е р а т о с —
ажойиб, ғайр) ҳолат ҳисобланади. Бундай гуллар чангчи-
ларнинг тожбаргларга айланиши масалан, айиқговон, атир-
гул, кўкнор, пион, баъзан эса тожбаргларнинг парчалани-
ши ёки оддий гулқўрғон сонининг ортиши (лола, лилия)
натижасида содир бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: