Кураш чоралари.
Агротехник тадбирлар:
ғалланинг чидамлилигини оширадиган чора-тадбирлар (ўғитлаш, суғориш)
зарарли хасвани зарарини пасайишига ёрдам беради ва дала атрофини бегона ўтлардан тозалаш.
Биологик усул:
зарарли хасвани кичик ёшдаги личинкаларига қарши олтинкўз энтомофагининг 3-4
кунлик тухумларидан 1:10, 1:20 нисбатларида 10 кун оралатиб 2 марта чиқарилади; табиатда зарарли
хасвани теленомус, фазия пашшалари каби энтомофаглари хам бор.
Кимёвий усул:
вегетация даврида Каратэ-0,15 л/га; киллер-0,5 л/га; Нурел-Д- 0,5 л/га; Циперфос- 0,5
л/га ва бошқа рухсат этилган дорилар билан ишлов берилади.
Ғалланинг кемирувчи зараркунандалари
Шилимшиқ қурт
кемирувчи зараркунанда бўлиб, Республикамизнинг
барча ғаллазорларида учрайди. Унинг қўнғизи тупроқда қишлайди.
Баҳорда чиқиб қўшимча озиқлангандан сўнг урғочиси занжирсимон
шаклда 3-7 тадан қилиб 200 тагача тухум қўяди. Тухумдан 7-14
кунда личинка чиқади. Личинкаси икки ҳафта давомида барг билан
озиқланиб, шилимшиқ қопламасини ташлаб тупроққа тушади ва 2-3
см чуқурликда ғумбакка айланади (2.4 расм).
Икки ҳафтадан сўнг пилладан қўнғиз чиқади ва баҳоргача тупроқда
қолади. Шилимшиқ қурт йилига 1 марта авлод беради.
Кураш чоралари.
Агротехник тадбирлар:
Ғалланинг чидамлилигини оширадиган
чора-тадбирлар (ўғитлаш, суғориш) шилимшиқ қурт зарарини пасайишига ёрдам беради ва дала
атрофини бегона ўтлардан тозалаш.
Кимёвий усул:
вегетация даврида Децис-0,25 л/га; Нурел-Д- 0,5 л/га; Циперфос- 0,5 л/га;
Циперметрин- 0,2 л/га; Бензофосфат-2,0 л/га; Фуфанон- 2,0 л/га ва бошқа рухсат этилган дорилар
билан ишлов берилади.
Ғалланинг касалликлари
Қоракуя касалликлари.
Буғдойда 2 хил қоракуя учрайди – қаттиқ қоракуя ва чанг қоракуя. Уларни
замбуруғлар қўзғатади. Қаттиқ қоракуянинг биринчи белгилари дон сутли пишиш даврида намоён
бўлади. Зарарланган бошоқлар соғломларига нисбатан кичикроқ бўлади. Зарарланган донни бармоқ
билан эзганда улардан балиқ ҳидига ўхшаш бадбўй ҳидли кулранг суюқлик чиқади. Зарарланган
доннинг пўсти бутунлигича қолади, аммо унинг ичида дон ўрнига деярли қора тусли кукун (қоракуя
халтачалари) ҳосил бўлади.
Йиғим-терим ва донни янчиш пайтида қоракуя халтачалари емирилади ва замбуруғ соғлом дон устига
ва экилган уруғ билан тупроққа ҳам тушади. У кейинги мавсумда ўсади ва майсаларни тупроқ юзасига
чиқишидан олдин зарарлайди, бошоқ шаклланиши фазасида дон муртагига кириб олади. Қоракуя
буғдойда ўша мавсумда бошоқдаги донлар ўрнига қоракуя халтачаларини ҳосил қилади.
Чанг қоракуя касаллиги буғдой бошоқлари чиққан пайтдан бошлаб кўринади ва зарарланганлари
қора туси билан яққол ажралиб туради.
Уруғлик донни экишдан олдин системали фунгицид билан дорилаш мажбурий тадбир ҳисобланади,
чунки бу усул қўлланилмаса, 1-2 йилда қоракуяларнинг экинда тарқалиши кескин кучайиб кетади.
Уруғни замонавий, кенг спектрли ва системали таъсирли фунгицид билан дорилаш экинларни нафақат
қоракуялардан, балки уруғ моғорлаши, майса ва илдиз чириши, экин сийрак бўлиб қолиши ва бошқа
Do'stlaringiz bilan baham: |