52
бўйсуниш, мослашиш ва уларни ўз ҳаѐтига татбиқ қилиш кўникмаларини
тарбиялайди. Шу боисдан барча нарсаларга қизиқувчи, тақлид қилувчи
мактабгача ѐшдаги фарзандларимиз ўз хатти-ҳаракатларини муайян эстетик
нормалар нуқтаи-назаридан тартибга солишга харакат қиладилар. Бу биз
тадқиқ етаѐтган соханинг мухим жиҳатларидан хисобланади.
Санъат ўз таъсири орқали инсонларда ўз
фаолиятларида маълум
ўзгаришлар, қайта қуришларни амалга оширишга даъват этади, яъни унда
ижтимоий мўлжаллар, интилиш ва фаолият йўналишида ижтимоий
ўзгаришлар содир бўлиши мумкин. Бу ҳолат мактабгача таълим ѐшидаги
болаларда ҳам кузатилади. Фарқи шундаки, уларда ижтимоий ўзгариш эмас,
балки ижтимоий мўлжал тариқасида юзага чиқади.
Санъатнинг асосий функцияларидан бири шубҳасиз шахс маданиятини
маънавиятини оширишга хизмат қилади. Зеро, санъат инсонларнинг онги,
шуурини ривожлантириш орқали уларни
ижодий-ижобий фаолиятга
ундайди. Инсоннинг табиати шундай тузилганки, у ҳар доим ниманидир ўз
истак хохиши тўлалигича бажара олмайди. Бу хусусият ѐш фарзандларимизга
ҳам хос хусусият ҳисобланади. Шунинг учун ҳам уларни оила шароитида
санъатга унинг турли соҳаларига жалб этиш, йўллаш уларнинг қўнглидаги
қандайдир кемтикликларни тўлдириш, ўрнини босиш ҳусусиятига эга.
Санъатнинг гедонистик
3
функцияси шунда намоѐн бўладики, санъат
инсонларда, шу жумладан ѐш болаларда ҳам завқланиш, маънавий қониқиш
ҳисларини тарбиялайди. Бу сифат эстетик тасаввурларни тўғри
шакллантиришда муҳим ахамият касб этади. Санъатдан айнан қониқиш,
завқланиш инсон руҳиятини хотиржамлаштириш орқали тиббий-
соғломлаштирувчи восита сифатида ҳам аҳамиятлидир. Санъат тарихида
инсонларни маданият ва санъат намуналарини йиғишга, тўплашга интилиш
ундан завқланиш ҳоллари ҳам кузатилади. Бу ҳолатнинг тарбиявий аҳамияти
ҳам мавжуд. Шу тариқа санъат асарлари, бадиий ҳунармандчилик буюмлари
инсонларнинг турмушига кириб келган ва айрим кишиларнинг ижтимоий
ҳаракат фаолиятига айланган. Ўзбек ҳонадонларининг айримларида бу
жараѐн маълум маънода алохида тарзда содир бўлган.
Маданият ва саънат намуналарини ўз хонадонларида йиғилиши
туфайли юзага келадиган тарбиявий таъсир кучи ҳамма даврларда эътироф
этиб келинган. Оилада амалий санъат буюмларини сақлаш билан
фарзандларни нафосатга ошно қилиш, уларнинг эстетик дидларини
кучайтириш ҳамда ўзига хос тарбиялаш воситаси ҳамдир. Бундан биз шундай
хулоса қиламизки, болаларда эстетик тасаввурларни шакллантириш учун
уларни санъатнинг бирор бир турига алоқадор фаолиятга жалб этиш шарт
эмас. Айрим ҳолларда саънат намуналарини доимо кўриб, кузатиб, у билан
бевосита мулоқотда бўлишларини ўзигина улардан эстетик тарбияси ҳам
етарли бўлади. Санъат прогностик функция бажаради . Зеро, санъат аҳли
назариѐтчи олимлар каби илғор фикрлар оғушида яшайди. Шу тариқа улар
3
Гедонистика - (юнонча hedone – завқланмоқ) эрамиздан олдинги IV асрда шаклланган қадимий юнон
фалсафасининг аҳлоқий таълимоти
53
мунтазам янгилик яратишга интилишни ўзларининг ҳаѐтий тарзларига
айлантирганлар. Шу
боис улар, бошқа одамлардан бадиий-ғоявий жиҳатдан
маълум даражада илгари юрадилар. Шу тариқа келажакни маълум даражада
башорат қиладилар десак муболаға бўлмайди. Бу ўринда телевиденияда
ташкил этилаѐтган мулоқотларда кўп ҳолларда саънат соҳасининг
кишиларини таклиф этишади. Шунинг учун ҳам уларнинг бадиий-ижодий
меҳнатларининг самараси-санъат асарлари прогностик характер касб этади.
Болаларни санъат асарларини идрок этишга жалб этиш эса уларни келажакни
ҳис қилишлари, янгиликка интилишга чорлайди. Бадиий янгиликка интилиш
ҳам болаларда, жумладан мактабгача таълим ѐшидаги болаларда оила
шароитида
бадиий
маданиятни,
унинг
дастлабки
бўғини-эстетик
тасаввурларни шакллантириш воситаси сифатида қаралмоғи лозим.
Санъатнинг функциялари ҳақидаги назарий маълумотлар ҳар қандай
йўналиш ва
мазмундаги тарбиявий, хусусан бадиий-эстетик таълим
ишларининг негизини ташкил этади. Зеро, муайян-илмий назарий асосга эга
бўлмаган ҳар қандай амалий фаолиятнинг пировард ижобий натижаси
кафолатланмайди. Шу маънода Республикамиздаги айрим оилаларда
мактабгача
таълим
ѐшидаги
болаларда
эстетик
тасаввурларини
шакллантириш борасида олиб борилаѐтган ишлар диққатга сазовордир .
Do'stlaringiz bilan baham: