Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги наманган мухандислик техналогия институти



Download 1,46 Mb.
Pdf ko'rish
bet33/98
Sana29.06.2022
Hajmi1,46 Mb.
#718306
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   98
Bog'liq
iqtisodij xavfsizlik

4.
 
Пул муомаласини мустахкамлаш ва банклар хавфсизлигини 
таъминлашнинг устувор йуналишлари 
Ўзбекистонда валюта тизимининг асосини Ўзбек суми ташкил этади. У 
1994 йил 1 июлдан ягона конуний тулов воситаси хисобланади. Миллий 
валюта сумнинг барқарорлигини таъминлаш ва унинг кадрини ошириш халк 
фаровонлигини ҳамда иқтисодий хавфсизликни таъминлашда мухим аҳамият 
касб этади. «Миллий валютанинг барқарорлиги, унинг ички бозорда эркин 
алмашинуви, - деган эди юртбошимиз Ислом Каримов, - етарли микдордаги 
ракобатбардош махсулотлар, зарур резервлар оркали таъминланади»
1
. Бунга 
эришиш учун Ўзбекистонда аник вазифаларни хал этишга қаратилган туртта 
алохида дастур кабул килиниб, амалга оширилмокда. 
Ушбу дастурлар туплами қўйидагилардан иборат: 
1.
Сумнинг харид қувватини ошириш учун республика ички бозорини 
мумкин 
кадар тезрок истеъмол моллари билан тулдириш чора-тадбирларини куриш. 
2.
Валютанинг барқарор амал килиши, унинг етарли валюта захирасини 
вужудга 
келтириш. 
3.
Хар бир корхона, хар бир киши ишлаб топган сумни кадрлашини, 
хурматлаши, 
фахрланиши учун шарт-шароит яратиш. Бунинг учун катъий молиявий-кредит 
сиёсатини изчиллик билан утказиш лозим булади. 
4.
Миллий валютани мустахкамлаш учун инфляқияга қарши пухта 
уйланган сиёсат 
утказиш. 
5.
Республикамизда пул-кредит сиёсатининг асосий мақсади инфляқияни 
паст даражада ушлаб туриш ва сумни барқарор айрибошлаш курсини 
таъминлашга қаратилган. Бу вазифалар макроиқтисодий барқарорликни 
мустахкамлаш ва иқтисодий усишни рағбатлантиришга йуналтирилган 
умумиқтисодий сиёсат билан ўзвий богланган. Марказий банк пул-кредит 
сиёсатининг воситалари сифатида очиқ бозорда кимматли когозлар 
операқияси, ички валюта бозоридаги операқиялар, қайта молиялаштириш 
ставкаси ва тижорат банкларига мажбурий захира талаблари воситаларини 
ишга солмокда. 
Ўзбекистонда Марказий банкнинг тижорат банкларини назорат килиш 
билан боглик фаолиятининг қўйидаги асосий йуналишлари конун билан 
мустахкамланди: 
-
банк тизимининг хавфсизлиги, барқарорлиги ва самарадорлигини 
таъминлаш; 
-
банклар фаолиятини лиқензиялаш жараёнида банк сохасига факатгина 
ишончли банкларнинг кириб келишини таъминлаш; 
-
тижорат банкларининг Марказий банкка хисобот бериш ва назорат 
жараёнида зарур маълумотларни очиқ такдим этишини йулга қўйиш; 
-
муаммоли банклар фаолиятига ўз вактида таъсир утказиш ва уларнинг 
муаммоларини тезлик билан хал этиш; 
-
банк тизимида соглом ракобат мухитини яратиш; 
-
зарур холатда, банк тизимига минимал даражада салбий таъсир 
курсатган холда алохида банкларни туғатиш чораларини куриш. 
Республикамизда банк назорати уч услубда - лиқензиялаш, масофадан 
назорат килиш ва жойларга чиқиб текшириш оркали амалга оширилади
16

16
Бозор иктисодиёти назарияси ва амалиёти. Олий укув юртлари магистрантлари учун дарслик. - Т.:Укитувчи, 


Ўзбекистоннинг валюта сиёсати қўйидагиларга қаратилган: 
-
мамлакатнинг валюта - молиявий холатини мустахкамлаш, унинг тулов 
кобилиятига ва кредитга лаёкатлигига эришиш; 
-
инфляқияни «жиловлаш»; 
-
чет эл капиталини жалб этиш; 
-
иқтисодиётнинг «долларлашуви»га йул қўймаслик; 
-
Ўзбек сумининг мавкеини мустахкамлаш ва унинг тулик 
конвертақиясига эришиш. Бу сиёсат валютавий чеклашлар, валюта 
курсини тартибга солиш, олтин-валюта 
захираларини ошириш, сумнинг конвертақияланиш жараёнларини бошкариш 
кабиларда намоён булади
1

Молия-кредит сохасида банклар хавфсизлигини таъминлашнинг 
ташкилий- бошкариш чора-тадбирларини амалга ошириш мухим аҳамият касб 
этади. Улар қўйидагиларни ўз ичига олади: 
-
банкларнинг манфаат ва хукукларини конуний химоя килиш; 
-
банк билан боглик вазиятларни тавсифловчи маълумотларни туплаш, 
тахлил килиш, бахолаш ва башорат килиш; 
-
шерикларни, мижоз ва ракобатларни урганиш; 
-
хавфсизликка тахдид солувчи манбалар, субъектларни ифодаловчи 
шахслар томонидан банкка ва унинг ходимларига булган кизикишни ўз 
вактида аниклаш. Улардан химояланиш чораларини куриш; 
-
банкка иқтисодий шпионаж, ташкилий жиноий гурух вакилларининг 
кириб олишига йул қўймаслик; 
-
банкка жиноий мақсадларда техник, яъни алока компьютер тармоги 
оркали кириб олишга тускинлик килиш; 
-
банк ходимларини турли тажовўзлардан химоя килиш; 
-
молиявий ва моддий мол-мулк, тижорат сири хисобланган 
ахборотларни, маълумотларни куриклаш; 
-
бино, иншоот, банк территорияси ва транспорт воситаларини куриклаш; 
-
молиявий фаолият стратегияси ва тактикасини ишлаб чиқиш; 
-
оммавий ахборот воситалари, ҳамкорлар ва мижозларда банк туғрисида 
ижобий фикр, тасаввур уйготиш; 
-
банк ва унинг ходимларига айрим ташкилот ва шахслар томонидан 
етказилган моддий ва маънавий зарарни коплаш учун шароитлар яратиш; 
-
хавфсизлик тизимининг самарали фаолият юритишини мунтазам 
назорат килиш.
17

Download 1,46 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   98




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish