6-Mavzu: Ijtimoiy pedagogika integrallashgan bilim sohasi sifatida.
Ислом тавҳидлик дини, яъни унинг мазмуни ягона худо —
Оллоҳга иймон келтиришдир. Бу диннинг асосчиси Муҳаммад
с.а.в. (570—632) мусулмонлар томонидан пайгамбар, яъни
Аллоҳнинг элчиси, деб эъзозланади. Ислом динининг мукадцас
китоби — Қуръони Каримдир.
Қуръон матни VII аерда ёзилган. Халифа Усмон даврида
Қуръон ягона китоб шаклига келтирилган ва унинг бошқа барча
матнлари йўқ қилинган. Қуръон 114 сурадан иборат. Оддий
мусулмон К^уръоннинг мураккаб сураларини фақатгина
тафсирлар орқали тушуниши мумкин. Энг машҳур тафсирлар
Ат-Табарий, Замаҳшарий, Байдовий, Фаҳриддин, ар-Розий,
ал-Қуртубийга тегишли. Натижада сунна — Қуръоннинг
мазмунини тушунишини бошқариш яратилган. Сунна оила,
уруғ, қабила аъзолари орасидаги муносабатлари ни тартибга
келтирган бўлиб, ёзилмаган ахлоқий қоидалар сифатида \ам
қўлланилган. Сунна ҳадис шаклига эга. Ҳадисларни йиғиш,
уларни ажратишга куп олимлар ўз умрларини бағишлаганлар.
Исломга мувофиқ Қуръон барча мусулмонлар бўйсунишлари
лозим булган муқаддас китобдир.
VI асрнинг ўзидаёқ ислом инсоннинг ижтимоий ҳуқуқ ва
эркинликларини эълон қилди. Бу эркинликлар инсон ҳаётининг
барча жабҳаларини қамраб олган эди.
Шариатнинг ҳуқуқий қадриятлари ижтимоий тавсифга эга
ва қуйидаги тамойилларга асосланган адолатли жамиятни
ифодалайди:
— жамиятнинг барча аъзоларининг ирқи, тили ва диний
мансублигидан қатъий назар тенглиги;
— жамият барча аъзоларининг тенг масъулиятга эгаликлари,
чунки улар битта манбадан келиб чиқганлиги;
— инсон \аёти ва эркинлиги тенглиги;
— оила жамиятнинг асосидир: жамият оилани ўз ҳимоясига
олади ва унга гамхўрлик қилади;
— бошқарувчи ва бошқарилувчиларинингтенглиги;
— ягона Оллоҳ барча нарсанинг эгаси ва у томонидан
яратилган неъматлар барча мавжудот ва махлуқотларга унинг
ҳадясидир. Ҳар бир инсон бу ҳадядан ўз улушини олишга ҳак^и;
www.ziyouz.com kutubxonasi
— халқ ва жамиятга тегишли барча сиёсий, ижтимоий ва
бошқа масалалар халқ билан маслаҳатлашиб ҳал қилиниши
лозим;
— ўзининг дунёвий ишлари учун ҳар бир киши жамият
олдида, маънавий ҳаётга тегишли ишлари учун эса фақатгина
Оллоҳ олдида жавоб беради;
Хадисларда ислом динидаги энг муҳим инсоний ҳуқукутар
сифатида қуйидагилар кафолатланади:
— яшаш ҳуқуқи, ўлимдан сўнг эса жаноза ўқилишига (“Агар
бирортангиз биродарингизни кафанласангиз, бу ишни ҳурмат
ва меҳр билан қили нг” , “ўликларни уришманг, улар
угмишларини тугатишди”);
— эркинлик ҳуқуқи, ( “сиз қачон одамларни қулга
айлантирдингиз. Ахир, улар озод туғилишган эди-ку?”);
— тенглик ҳуқуқи, (“араб бошқалардан, бошқалар эса
арабдан устун эмаслар, қора сариқдан, сариқ эса қорадан устун
эмас. Устунликка сазовор бўлган инсон устундур”);
бундай инсонпарвар фазилатларни ислом дини таянадиган
бешта асосда ҳам кўриш мумкин:
— Иймон — Аллоздан бошқа илоҳ йўқ ва Муҳаммад (с.а.в.)
унинг расул и;
— Салавот — мусулмон кунига беш маҳал бажарадиган
ибодат — намоз;
— Закот — раҳмдиллик. Берувчи инсоннинг муносабати у
бераётган миқдордан муҳимроқдир;
— Рўза, рамазон мусулмонлар учун муқаддас ой, чунки
айнан шу ойда Муҳаммад (с.а.в.) пайғамбар бўлганлар;
— Ҳаж — ҳар бир имкони бор мусулмон Маккага ҳаж
сафари уюштириши лозим.
Тарбиявий воситага эга бўлган Қуръон оятлари муқим
аҳамиятга эга. Уларда ота-она ва фарзанд ўртасидаги муносабат,
болаларни тарбиялаётган ота-она нимага интилиши кераклиги,
шунингдек, улар эришмоқчи бўлган мақсадлар аниқ белгилаб
қўйилган.
Қуръон мусулмонларнинг ҳаёт мазмуни ва мақсади ҳақидаги
қарашларига катта таъсир кўрсатган ва унинг ғоялари мусулмон
ҳалқларининг маданиятидан чуқур жой олган бўлиб, халқ
педагогикаси манбалари: мақол, ривоят, эртаклар ва бошқаларга
ҳар томонлама таъсир кўрсатган.
Ўсиб келаётган авлоднинг тарбияси ва ижтимоий жараёнларга
мослашувида билим, унга муносабат масаласи доимий муаммо
www.ziyouz.com kutubxonasi
ҳисобланади. Бу муаммо замонавий шароитда янада кескин
кўриниш касб этмокда. Бир томондан, иқтисодий ҳаётда рўй
бераётган жараёнлар шунга олиб келдики, билимсиз одамлар
катта пул топадиган бўлишди. Уларнинг топганлари билан
зиёлиларнинг маошини тенглаштириб бўлмай қолди. Бунинг
ҳаммаси ёшларнинг билим олишга қизиқишини пасайишига
сабаб бўлмокда. Уларга билим олиш моддий ва маънавий
муваффақият гарови бўлиб туюлмаяпти. Бошқа томондан эса,
бозор муносабатлари ва унга боғлиқбўлган техниканинг доимий
янгиланиши, корхоналар ўртасидаги рақобат, ишсизлик
ёшлардан нафақат чуқур билимлар, балки уларнинг доимий
янгиланиб туришини ҳам талаб қилади.
Ана шундай шароитда Қуръони карим ёшларни билим олишга
даъват этувчи муҳим манба вазифасини бажаради.Маълумки,
Қуръонда “илм” сўзи 750 марта учрайди. Агар Қуръон 780000
сўздан иборатлигини инобатга олсак, “илм” сўзи муқаддас
китобнинг 1/104 қисмини ташкил қилишини кўришимиз
мумкин.
Қуръон инсон билимларини иккига ажратади: диний ва
дунёвий. Диний билимлар дунё асосларини, дунё яратилишини
билишга қаратилган бўлиб, билимнинг бу тури - инсон етишиши
мумкин булган энг олий чўққидир.
Қуръонда инсон эга бўлиши мумкин бўлган дунёвий билим
ҳақидаги оятларни учратамизки, бунда дунёвий билимларга
инсон танасининг уч аъзоси—кўз, қулоқ ва юрак орқали
эришиш мумкинлиги таъкидланади..
Билимнинг ҳолатларидан таш қари, Қуръон билим
ривожланишининг диалектик, динамик жараёнларини ва инсон
томонидан ўзлаштирилишини ҳам қайд этади. Бунинг ҳаммаси
мазкур манбада бу ҳолатга алоҳида эътибор берганларидан
далолат беради. Шунингдек, билим олишга интилиш хддисларда
ҳам ўз ифодасини топган. Исломшунос олим Ф.Роузентал тўлиқ
ҳажмда Имом Бухорийнинг “ас-Саҳиҳ” асарини тақлил қилиб
чиққан ва улардаги билим билан боғлиқ қуйидаги ғояларни
кўрсатиб ўтган:
— билим талаб қилиш жаннатга йўл очади;
— билим фақатгина ўқиш орқали қўлга киритилади;
— инсон раҳбар бўлишидан олдин билимли бўлиши керак;
— аёлларни ўқитишга рухеат берилган;
— илм ва олимларнинг йўқолиши дунёнинг охирига етганини
билдиради.
www.ziyouz.com kutubxonasi
Бошқа машҳур хдцисларда хдм и слом нуқгаи назаридан билим
ва фанлар нақадар қадрли эканлигини билдирувчи ғоялар
мавжуд:
— тўлин ой қанча юлдузлардан устун бўлса, олимлар
мўминлардан шунчалик устундирлар;
— олимлар ўзларидан кейин пул эмас, билим қолдирувчи
ворислардир.
Қуръонда ҳар бир шахсни ижтимоийлашуви ҳамда ҳар бир
инсоннинг ҳаёт ва меҳнатига муносабати ҳақида ғоялар мавжуд.
Исломшунослар ислом динининг инсон ҳаёти ва меҳнатга
нисбатан муносабати борасида изланишлар олиб борганлар.
Уларнинг таъкидлашларича, Қуръон бойликларни қоралайди,
бироқ у барча бойликни эмас, балки Худо қисматни,
мусулмоннинг фарзларини унутишга чорловчи бойликларнигина
қоралайди. Агар бойлик дин нуқтаи назаридан ҳалол топилган
бўлса ва закоти берилса, уни ислом қонуний ҳисоблайди. Қуръон
ҳаракатсизликни ҳам қоралайди. У ҳам дунёвий, ҳам диний
ишлардаги фаол кишиларни ёк^аб чиқади.
Ана шу сабабли тарбиявий тизимда ҳадислардан фойдаланиш
ниҳоятда муҳим ҳисобланади. Чунки уларда пайғамбарнинг ҳдёти
ва фаолиятидан турли ҳикоялар, ахлоқий пандлар мавжуд.
Ҳадисларда ислом асосларининг шар^ари берилган бўлиб
меҳрибонлик, руҳий поклик, тозалик, ҳалоллик иймон каби
тушунчалар кўриб чиқилган.
Ҳадисларнинг педагогик тах^или ушбу манъбанинг таълим-
тарбиявий аҳамиятга эга бўлган қуйидаги энг муҳим мазмуний
йўналишларини аниқлаш имконини беради:
— “гўзал хулқ соҳиби” У инсонларнинг бир-бирига
ишончини шакллантиради;
— ўз хатоларининг тан олиниши халқнинг буюклигидан
далолат беради;
— ўз фикрини билдириш — инсон кучининг ифодасидир.
Ўз фикрини билдирмаслик эса шариат ва соглом фикрлашга
нисбатан норозилик аломати;
— ўз фарзини тушуниш ва уни ихтиёрий бажариш инсонда
яхши хислатлар пайдо бўлишига олиб келади; инсоннинг ўз
Ватани, дўстлари, халқи олдида мажбуриятини бажариши —
инсон тарбияланганлигининг кўрсаткичи;
— ҳаётда вақтнинг қадрига етиш инсоннинг ва жамиятнинг
ривожланишининг асосий шартидир;
www.ziyouz.com kutubxonasi
— сабр қилиш бахтсизлик, етишмовчилик, касалликларни
енгишга ёрдам берувчи хислатдир. Муваффақиятга эришиш учун
акддан ташқари сабр ҳам талаб кдлинади;
— инсонни фаришта даражасига кўтарувчи — бу хислатдир.
Ундан маҳрум булган кишида асл севги булиши мумкин эмас.
Ичкиликбозлик, фаҳш, зино - бунинг ҳаммаси иродасизликдир.
Бундай инсонлар атрофдагиларга, ўз халқига зарар келтиради;
— чуқур фикр юритиш — инсоннинг ак^ий вояга етганлик
аломатидир;
— ким ўз ўтмишини йўқотса — унинг келажаги йўқдир.
Қарияларнинг ҳикматларини унутган ёш авлод иймонни ҳам
унутади ва шунда ёвузлик яхшилик устидан ғалаба қозонади.
Савол ва топшириқлар:
2. Ҳадисларда Ислом динидаги энг муҳим инсоний ҳуқуқлар
сифатида нималар кафолатланади?
3. Ислом динида инсон эга булиши лозим булган дунёвий
билим ҳақида нималар дейилади?
4. Ислом динидаги шахс ижтимоийлашувига оид қарашларни
изохланг
5. Ҳадисларнингтаълим-тарбиявий аҳамиятини баён этинг.
Адабиётлар:
1. Қуръони Карим. Манбалар таржимаси. тарж. Алоуддин
Мансур. — Т, 2004.
2. Ҳадис. 2 жилд. — Т.: 2008.
3. Ҳадис ва \аёт. — Т.: Шарқ. 2000—2005.
4. Васильев С. Религия народов мира. — 2002.
5. Ҳаётбахш қудсий хадислар ва улардан олинган \икмат ва
ибрат сабоқлари. — Т.: Тошкент Ислом университета, 2007.
Do'stlaringiz bilan baham: |