Давлат (қардош тиллар) тили


- ўқувчи-талабаларнинг ўзаро ва ўқитувчи билан ҳамкорлигидан



Download 5,64 Mb.
Pdf ko'rish
bet25/190
Sana28.06.2022
Hajmi5,64 Mb.
#716961
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   190
Bog'liq
Davlat tilini o\'qitish metodikasi

- ўқувчи-талабаларнинг ўзаро ва ўқитувчи билан ҳамкорлигидан 
иборат бўлади. 
Ўқитувчи билан ўқувчиларнинг ҳамкорлиги ўқитувчининг ўқувчиларга 
кўрсатадиган ѐрдамидан бошланди. У аста-секин фаоллашиб, ўқитувчи билан 
ўқувчиларнинг ўзаро ҳамкорлик позициясига ўсиб ўтади. Таълим жараѐнида 
ўқитувчининг ўқувчилар билан ҳамкорлик қилиши катта аҳамиятга эга. 
Ўқувчиларнинг таълимга қай даражада ихлос қўйиши ўқитувчининг мана шу 
ҳамкорликни ярата билиш маҳоратига боғлиқ. Ўқитувчи билан ўқувчиларнинг 
ўқув фаолиятидаги муҳитнинг тўғри уюштирилиши ўқувчиларнинг фанга 
бўлган қизиқишларини оширади, уларни бутун куч ва ғайратини сарфлашга 
ундайди. Ижодий топшириқлар ҳамкорликда бажарилгандагина билимларни 
ўзлаштириш самарали бўлади. Ўқитувчининг ўрганилаѐтган фан бўйича 
қайсидир бир маълумотга аниқлик киритиш пайтида ўқувчиларга ѐрдам 
сўраѐтгандай 
мурожаат 
қилиши 
ҳамкорлик 
фаолиятини 
янада 
чуқурлаштиради. ХХ асрнинг 80-йилларида ривожлана бошлаган ҳамкорлик 
педагогикаси таълимда кўпгина инновацион жараѐнларни юзага келтирди. 
Ушбу технологиялар негизида К.Д.Ушинский, Н.П. Пирогов, Л.Н. Толстой. 
Ж.Ж.Руссо, Я.Корчак, К.Роджерс, Э.Берн, С.Т.Шаший, В.А.Сухомлинский 
каби таниқли педагогларнинг тажрибаси ѐтади. Таълим жараѐнида ўқувчи 
билан ҳамкорлик муносабатини ўрнатишда ижодкорликнинг ўрни жуда 
муҳим. Ижодкорлик ва ўзаро ҳамкорлик бир бири билан мустаҳкам боғлиқ. 
Зеро, фақат ижодкорлик асносидагина ҳамкорлик вужудга келади ва мана шу 
ҳамкорликда ижодкорлик ўз ифодасини топади. Педагогик ижодкорликни 
фақатгина янгиликка, тажрибалар ўтказишга интилиш деб тушунмаслик керак. 
Ўқитувчи ҳамкорлик жараѐнида ўқувчиларнинг нутқини ўстириш билан бирга 
диагностик вазифани ҳам бажаради, яъни ўқувчиларнинг сўз бойлиги, 
қизиқиш доирасини аниқлайди, иқтидорини чамалайди. Ўқувчиларни 
ўрганувчи ва тарбияланувчига айлантириш ўқиш-ўқитиш жараѐнини 
муваффақиятли олиб боришнинг асосий шарти бўлибгина қолмай, балки 
уларни ҳар жиҳатдан баркамол инсонлар қилиб тарбиялашнинг ҳам муҳим 
шартидир. Ҳамкорлик методида мулоқотга кириши қийин бўлган камгап 
ўқувчилар ҳам суҳбатда иштирок этишларига эришилса, ҳамкорлик тўлақонли 
амалга ошади. Ҳамкорликка асосланган таълимда ўқувчилар ўзаро фикр 


62 
алмашадилар, муомала қилиш малакалари ошади, ҳар бир ўқувчи ўзи учун, 
гуруҳи учун жавоб беришга ҳаракат қилади, гуруҳ учун масъулиятни ҳис 
қилади; ҳар бир ўқувчи раҳбарлик ролини бажариши учун имкон берилади 
ҳамда ўзаро дўстона муносабат шакллана боради. Буюк аллома Абу Али ибн 
Сино таълим-тарбия масалаларига доир асарларида ўқитувчи-ўқувчи 
муносабатларига катта эътибор қаратган. Буюк олим ўқитувчини танлаш 
масаласига алоҳида аҳамият беради. Ибн Сино ѐш авлод ва унинг тарбиячиси 
ўртасидаги муносабатларни тўғри йўлга қўйиш учун ўқитувчи қуйидаги бир 
қанча талабларга риоя қилиши лозимлигини кўрсатган эди:
- болалар билан муомала қилишда босиқ бўлиш; 
-таълимнинг ўқувчилар томонидан қандай ўзлаштириб олинаѐтганлигига 
алоҳида эътибор бериш; 
- таълим жараѐнида турли метод ва усуллардан фойдаланиш; 
- ўқувчининг хотираси ва бошқа интеллектуал қобилиятини билиш; 
- ўқувчиларни турли усуллар воситасида ўқишга қизиқтириш; 
- баѐн қилинадиган масаланинг моҳиятини чуқур тушуниши, ўз 
фикрларини адабий тилда қисқа ва аниқ ифодалаш; 
- таълим жараѐнида ўқувчиларнинг ѐши ва ақлий даражасига мос 
сўзларни танлаш; 
- ҳар бир сўз ҳаракат ва мимика билан тасдиқланиши, болаларда ҳиссиѐт 
уйғотадиган 
бўлиши 
зарур. 
Ҳамкорликда 
ишлашда, 
авваламбор, 
иштирокчиларнинг жойлашувига алоҳида эътибор қаратиш лозим. 
Иштирокчиларга 

Download 5,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   190




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish