Патологик


Шикастланиш патогенезининг бошланғич қисми (ҳалқаси)



Download 2,18 Mb.
Pdf ko'rish
bet26/228
Sana28.06.2022
Hajmi2,18 Mb.
#715402
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   228
Bog'liq
Patofiziologiya Haqberdiyev 1-tom

Шикастланиш патогенезининг бошланғич қисми (ҳалқаси). 
Патогенезнинг ҳар хил жиҳатларини таҳлил қилишда организмда пайдо 
бўлган шикастланиш аломатлари билан организмнинг ҳимоя – мослашув 
хусусиятларини ўзаро муносабатлари масаласини ўрганиш муҳим аҳамиятга эга. 


38 
Бирламчи шикастланиш ҳар хил савияда (даражада) пайдо бўлиши мумкин: 
молекуляр, ҳужайра, орган, система ва яхлит организм ҳолатида бўлиши мумкин. 
Мана шу даражаларнинг ҳаммасида шикастланишга жавобан ҳимоя – мослашув 
менханизмлари қўшилиб кетади. Масалан, мутаген этиологик омиллар таъсирида 
шикастланиш одатда генетик аппаратда содир бўлади, яъни молекуляр даражада 
ўзгариш пайдо бўлади. Бунда моддалар алмашинувининг бузилиши қайд 
қилинади ва бу органлар, системалар, бутун организмнинг функцияларига салбий 
таъсир қилувчи морфологик ҳамда функционал ўзгаришларни пайдо бўлишига 
олиб келади, натижада организмнинг резистентлиги пасаяди, генлар ёки 
хромасомалар шикастланишига хос патология юзага келади. Бундай 
шикастланишга жавоб тариқасида организмнинг органлари ва системаларида 
специфик ва носпецифик ҳимоя компенсатор механизмлари пайдо бўлади. 
Ҳужайралар шикастланганида ва ҳалок бўлганида компенсатор механизмлар 
уларини атрофини ўраб турган зарарланмаган ҳужайраларнинг популяцияларини 
регенерацияси хисобига юзага келади. 
Агар бунинг имконияти бўлмаса, дефицит қўшувчи тўқима хисобига 
алмаштирилади. Ҳужайралар ичидаги тузилмалар ҳам регенерацияга учрайди. 
Бундай реакция кўпайиш қобилиятига эга бўлмаган ҳужайраларда айниқса яхши 
ривожланган.
Бирламчи шикастланиш орган даражасида бўлиши мумкин: буларга юрак 
пороклари, нефритлар, пневмониялар, гепатитлар, колитлар ва бошқалар мисол 
бўлади. Бундай ҳолларда компенсатор – ҳимоя реакциялар органлар ва системалар 
даражасида, бутун организмда пайдо бўлади. 
Масалан, юракнинг клапанлари шикастланганда юракнинг гипертрофияси, 
ўпканинг бир томондагиси ишдан чиққанида, қолган соғлом қисмининг 
функционал фаоллиги ортади. Худди шундай ходиса буйраклардан бирортасини 
олиб ташлаганда ҳам пайдо бўлади. Организмда сақланиб қолган иккинчи 
буйракнинг функционал фаоллиги ортади, викар гипертрофия юзага келади, 
организмдан зарарли қолдиқ маҳсулотларни ажратилиши таъминланади. 
Шикастланиш система даражасида юзага келганида мураккаб патологик 
ўзгаришлар пайдо бўлиб, организмининг ҳар хил органлари ва системаларини 
тузилишига ва функциясига салбий таъсир кўрсатади. 
Бу вақт органлар функцияларини ва моддалар алмашувини гуморал ва нерв 
рефлектор регуляцияси бузилади. Ҳимоя компенсатор механизмлар бу даражада 
ҳам пайдо бўлиб, улар касалланган организмда ўзгарган мувозанатни тиклашга 
имконият яратади. 
Шуни қайд қилиш керакки, кўпчилик ҳоларда бирламчи шикастланиш 
ҳужайра ва унинг органоидлари даражасида кузатилади. Бундай вақтда ҳужайра 
органеллалари ва мембраналарининг функцияларини бузилаши муҳим аҳамиятга 
эга. 
Кўпчилик бирламчи шикастланишлар касалликка олиб келиши шарт эмас. 
Бу организмнинг ҳимоя – мослашув қобилиятлари етарли даражада яхши намоён 
бўлиши ва органлар ва системаларда функционал ва тузилиши жиҳатдан 
резервлар (захиралар) мавжудлиги билан тушунтирилади. 
Шундай қилиб касаллик пайдо бўлиши масаласи энг сўнгида 
шикастланишни 
даражаси 
билан 
организмнинг 
ҳимоя 
– 
мослашув 


39 
реакцияларининг ўзаро нисбатига боғлиқ бўлади. Касаллик ҳамма вақт 
шикастланишнинг салмоғи катта, организмнинг ҳимоя – компенсатор 
реакциялари кучсиз бўлганида пайдо бўлади. Акс ҳолларда эса организм ҳамма 
вақт соғломдир. 

Download 2,18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   228




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish