Электр таъминоти ва электр тармоšлари



Download 6,46 Mb.
Pdf ko'rish
bet33/332
Sana28.06.2022
Hajmi6,46 Mb.
#715072
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   332
Bog'liq
ПУЭ Узбекчаси

 
 
Токни ўлчаш 
 
1.6.6. Токни ўлчаш, у технологик жараённи ёки ускунани тизимли назорати учун зарур бўлган барча кучланишлар 
занжирларида амалга оширилиши керак. 
1.6.7. Ўзгармас токни ўлчаш қуйидаги занжирларда амалга оширилиши керак: 
1) ўзгармас ток генераторлари ва куч ўзгартиргичлари занжирларида; 
2) аккумулятор батареялари, зарядлаш, зарядлаб олиш ва разрядлаш қурилмалари занжирларида; 
3) 
синхрон 
генераторларнинг 
қўзғатишлари, 
компенсаторлар, 
шунингдек 
қўзғатиши 
бошқариладиган 
электродвигателлар занжирларида. 
Ўзгармас ток амперметрлари икки томонли шкалага эга бўлишлари керак, агар ток йўналишининг ўзгариши мумкин 
бўладиган бўлса. 
1.6.8. Уч фазали ўзгарувчан ток занжирларида, одатда, битта фазанинг токини ўлчаш лозим. 
Ҳар бир фазанинг токини ўлчаш қуйидагилар учун амалга оширилиши керак: 
1)
қуввати 12 МВт ва ундан юқори бўлган синхрон турбогенераторлар учун; 
2)
фазалари бўйича башқариладиган электр узатиш линиялари, бўйлама компенсацияли линиялар ва узоқ муддат тўлиқ 
бўлмаган фаза режимида ишлаши мумкинлиги назарда тутилган линиялар учун; асосланган холларда уч фазали 
бошқарувдаги 330 кВ ва ундан юқори электр узатиш линияларининг ҳар бир фазаси токини ўлчаш назарда тутилиши 
мумкин; 
3)
ёйли электр печлар учун.
Кучланишни ўлчаш 
 
1.6.9. Кучланишни ўлчаш, одатда, қуйидагиларда амалга оширилиши керак: 
1) алоҳида ишлаши мумкин бўлган, ўзгармас ва ўзгарувчан ток йиғма шиналар секцияларида. 
Бир неча ўлчов нуқталарига алмашлаб уланадиган битта асбоб ўрнатишга руҳсат этилади. 
Подстанцияларда кучланишни фақат паст томонда ўлчанишига руҳсат этилади, агар юқори томонда кучланиш 
трансформаторини ўрнатилиши бошқа мақсадлар учун талаб этилмаган бўлса; 
2) ўзгармас ва ўзгарувчан ток генераторлари, синхрон компенсаторлар занжирларида, шунингдек алоҳида холатларда 
маҳсус агрегатлар занжирларида. 
Генераторлар ёки бошқа агрегатларнинг автоматлаштирилган ишга тушишида, кучланишни узлуксиз назорат қилиш 
учун уларга приборларни ўрнатилиши шарт эмас; 
3)
қуввати 1 МВт ва ундан ортиқ бўлган синхрон машиналарнинг қўзғатишлари занжирларида. Гидрогенераторларнинг 
қўзғатишлари занжирларида ўлчаш шарт эмас; 
4)
куч ўзгартиргичлари, аккумулятор батареялари, зарядлаш ва зарядлаб олиш қурилмалари занжирларида; 
5)
ёй ўчирувчи реакторлар занжирларида. 
1.6.10. Уч фазали тармоқларда, одатда, битта фазалараро кучланишни ўлчаш амалга оширилади. Кучланиши 1000 В дан 
юқори, нейтрали эффектив ерга уланган тармоқларда кучланиш занжирларининг бутлигини назорати учун битта (алмашлаб 
улагичли) асбоб билан учта фазалараро кучланишни ўлчашга ижозат берилади. 
1.6.11. Улардаги кучланиш бўйича энерготизимнинг режими олиб борилаётган электр станциялар ва подстанцияларнинг 
110 кВ ва ундан юқори йиғма шиналаридаги битта фазалараро кучланиш миқдори (ёки кучланишни ўрнатилган миқдордан 
ўзгариши) рўйҳатга олиб борилиши керак. 

Download 6,46 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   332




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish