194
этмоқда. Кузда фаслида об-ҳавонинг ноқулай келиши аксарият ғўза навларининг
пишиб-етилишини кечигишига ва бу ҳосилнинг пасайиб кетишига олиб келади.
Бундай ҳолларда ҳосилнинг пишиб-етилишини тезлаштириш учун йиғим-терим
даври бошланиши олдидан кимёвий дефолиантлардан фойдаланилади. Ғўза
дефолиациясининг
самарадорлиги
табиий-иқлим
шароитларига,
ғўза
навларининг биологик хусусиятларига, қўлланиладиган дефолиантларнинг
кимёвий
хусусиятига, қўллаш меъёри, муддати ва усулларига бевосита
боғлиқдир.
Ғўза ўсимлигида дефолиация ўтказишнинг амалий жиҳатларидан бири бу
ғўза кўсакларининг пишиб етилиши ва очилишини тезлаштириш ҳисобланади.
Зеро кўп
олимлар таъкидлаганидек, ўсимлик атрофида ҳавонинг нисбий
намлигини камайтиради, қуёш нури кўсакларга яхши тушади, натижада кўсаклар
табиий омиллардан унумли фойдаланиб,
етилиши ва очилиши тезлашади,
биринчи терим салмоғи ошади, машина ва қўл терими унумининг юқори бўлиши
таъминланади ҳамда ҳосилни қисқа муддатларда йиғиб-териб олишга имконият
яратилади. [3;4]
Пахта ҳосили кўпгина омилларга, жумладан суғориш тартиби кўчат
қалинлиги, озиқлантириш тартиблари ҳамда қўлланилган дефолианларнинг тури
ва меъёрларига ҳам бевосита боғлиқ ҳолда ўзгаради. [2;]
Тадқиқотлар “Дала тажрибаларини ўтказиш услублари” (2007) ва ЎзР
Давлат кимё комиссияси томонидан қабул қилинган «Ғўза дефолиантларини
синаш бўйича услубий кўрсатмалар» (2004) қўлланмалари
асосида олиб
борилди.
Маълумки, ғўза дефолиацияси барг тўкилишини таъминлаш билан
биргаликда кўсаклар очилишини тезлаштириши ва биринчи терим салмоғини
ошириши эвазига совуқ ва ёғингарчилик кунларга қолмасдан етиштирилган
ҳосилнинг аксарият қисмини териб олиш имконини яратиб, хом-ашё сифатининг
юқори саноатбоплигини таъминлайди.
Шунингдек, далалардан ҳосилни
машиналар ёрдамида териб олиш ва қўл терими салмоғини ошириш ҳамда
меҳнат сарфини кескин қисқартириш имконияти яратилади (Тешаев ва бошқалар
2004).
Юқоридаги фикрлардан келиб чиқиб, маҳаллий дефолиантларнинг ғўзадаги
самарадорлигини ўрганиш бўйича тадқиқотлар давом эттирилмоқда.
Тадқиқотлар 2020 йилда Сурхондарё вилоятининг ўтлоқлашиб бораётган
тақирсимон
тупроқлари
шароитида
СуюқХМД
ва
Авгурон-экстра
дефолиантларининг турли меъёрларини “Термиз-202” ингичка толали ғўза нави
кўсаклари 45-50% очилганда қўллаб, пахта ҳосилига таъсири ўрганилди.
Тажриба 7 та вариантдан иборат бўлиб, 3 қайтариқда такрорланди. Тажриба
вариантларининг умумий майдони 24 м
2
ни ташкил этди [1;].
Тажриба натижалари асосида Сурхондарё вилояти тупроқ-иқлим
шароитида маҳаллий СуюқХМД ва Авгурон-экстра дефолиантларининг турли
меъёрларини ғўза кўсаклари 45-50% очилган муддатда қўллаб самарадорлиги
аниқланганда, Сурхондарё вилоятининг ўтлоқлашиб бораётган тақирсимон
тупроқлар шароитида ингичка толали Термиз-202 ғўза навига СуюқХМД ва
Авгурон-экстра дефолиантлари турли меъёрларда қўлланилганда, ғўза
195
кўсаклари 45-50% кўсаклар очилган муддатда СуюқХМД-9,0 л/га, Авгурон-
экстра 0,250 л/га меъёрда қўлланилган вариантларда юқори натижа олиниб,
кўсаклар очилиши 85,3-82,8% ни ташкил этиб, очилиш тезлиги 36,7-35,9% ни,
очилиш тезлиги назоратга нисбатан 18,8-18,0% га ошди ҳамда пахта ҳосили 32,6-
30,6 ц/га ни ташкил этди.
Do'stlaringiz bilan baham: