Фан методологияси (эпистемологияси)
-
бу янги
билим тузиш принциплари ва бундай билимни олиш усулларининг фалсафий
таҳлили, илмий билишнинг умумий ва махсус методлари тизимидир
. Фан
74
методологияси илмий ижод учун, янги ҳаққоний билимни онгли равишда ва
изчил олиш учун зарур бўлган илмий билиш аппарати, механизмининг
асосларини ишлаб чиқишни ўз олдига мақсад қилиб қўяди. Фан
методологияси ва эпистемологияси у ёки бу жамиятдаги дунёқараш, фаннинг
гносеологик, этик ва ҳатто эстетик қоидалари ва анъаналари асосига
қурилади.
Ҳозирги замон
фан методологияси ва эпистемологияси
илмий
билишнинг табиатини, унинг генезисини, тарихини ва ҳозирги ҳолатини,
илмий билишнинг ҳаққонийлиги асослари ва мезонларини ўрганади. Учинчи
тўлқин цивилизацияси ҳозирги замон постмодернистик фалсафасининг ҳар
бир йўналиши ўз эпистемологиясига эга, аммо ҳозирги замон сциентистик
йўналишлари (неопозитивизм, герменевтика, танқидий рационализм,
неореализм, фан фалсафаси)да эпистемологик тадқиқотларнинг аҳамияти
антисциентистик йўналишлар (экзистенциализм, фалсафий антропология ва
бошқалар)дагидан анча каттадир.
Фан методологияси ва эпистемологияси
илмий билиш ва илмий
ижодни, яъни илмий-тадқиқот фаолиятини ўрганади. Ҳар қандай илмий ютуқ
ёки кашфиёт нафақат муайян предмет мазмунига, балки методологик
жиҳатга ҳам эгадир, зеро, у фанда илгари олинган ахборотни танқидий қайта
кўриш, фаннинг тушунчалар аппарати ва тадқиқот негизини муттасил
янгилаш (янги методлар, усуллар ва ёндашувлар - бу янги аппаратура, янги
институтлар ва лабораториялар демак) билан боғлиқдир. Шундай қилиб,
фаннинг ўзига нисбатан методология ва эпистемология фаннинг ўзини ўзи
билиш ва ўзини ўзи англаш шаклларидан биридир. Илмий ижод
методологияси олим шахсининг янги билим олиш ва уни амалда қўллаш
соҳасидаги ижодий салоҳиятини очиб беради ва таҳлилдан ўтказади.
Субъектнинг объектга фаол муносабати сифатидаги билишнинг энг
умумий жиҳатларини таҳлилдан ўтказувчи гносеологиядан фарқли ўлароқ,
методология билишнинг бу жиҳатлари ва томонлари билиш билан боғлиқ
муайян вазиятларда ва билишнинг соҳаларида, маълум ижтимоий-иқтисодий,
75
техникавий-технологик ва тарихий шароитларда қандай ўз ифодасини
топишига эътиборни қаратади. Ҳозирги замон фан методологияси илмий
фаолиятнинг маъносини, унинг ижод, амалиёт, ижтимоий борлиқнинг
маънавият соҳаси, кенгроқ айтганда - бутун маданият билан алоқасини
аниқлайди.
Шундан
сўнг
методология
илмий
тадқиқотларни
такомиллаштириш,
рационализация
қилиш,
мақбуллаштириш
ва
самарадорлигини ошириш муаммоларини ўрганади.
Do'stlaringiz bilan baham: |