Назорат учун саволлар:
101
1.Мотив ва мотивация муаммосини изоҳланг?
2.Мотивация муаммомосини ўрганилиш назарияларини айтинг?
3.Қизиқишларнинг психологик моҳиятини тушунтиринг?
4.Шахс установкаси ва англанилмаган майллар нима?
5.Шахс қизиқишларини ривожлантириш ва барқоролаштириш нималарга боғлиқлиги?
9-мавзу: Психологик принципларининг XXI асрда талқини.
РЕЖА:
1.
Принципларнинг психологик ҳолатлар,ходисалар, хусусиятлар, хислатлар,
механизмлар орасида тутган ўрни ва мавқеи.Билиш жараѐнлари ва профессионал
фаолият.
2.
Психология принциялари ҳақида умумий маълумот.
3.Тарихийлик принципи ва унинг инсоншунослик фани учун аҳамияти.
Таянч сўз ва иборалар:
Тамойил, ҳолат, ҳодиса, хусусият, хислат, механизм, детерминизм, концепция,
онг, фаолият, назария, монизм, давр, ўзгариш, тарихийлик.
Жаҳон психологияси фанида хулқ-атвор,муомала ва фаолият муваффақиятини
таъминловчи омилларнинг энг муҳими тарикасида инсоннинг эмоционагт ҳаѐти ѐтиши
аксарият назариѐтчи психологлар томонидан таъкидлаб ўтилади. Бу талкиннинг
ҳаққонийлигига ҳеч қандай эътирозлар бўлиши мумкин эмас.Чунки мазкур омил
экспери-ментал психологиянинг мустақил соҳа сифатида вужудга келишидан эътиборан
устувор, далил такозо қилмайдиган атрибут сингари тадкикот предмети моҳиятига
сингиб кетган. Шуни алоҳида таъкид-лаб ўтиш лозимки,инсон муомаяасининг, хулқ-
атворининг кечиши, фаолиятининг муваффакиятли, сермаҳсул якунланиши кўп
жиҳатдан шахснинг эмоционал ҳолатларига «эмоционал тон, кайфият, стресс, аффект ва
ҳоказо», изоҳланиши мураккаб бўлган руҳий кечинмалар-га,юксак ҳис-туйғуларга
боглик.
Уйин, меҳнат, ўкиш, муомала ва рошқа фаолият турларининг муваффакиятли
кечиши, шахслараро муносабатларда хул қ-атворнинг намоѐн бўлиши ижобий
102
психологик ҳолат сифатида баҳоланса, эмо-ция ва ҳиссиѐтнинг барқарор, мақсадга
йўналган тарзда ҳукм суриши эҳтимоли эътироф этилади. Ҳис-туйғуларнинг
мустаҳкамлиги, барқа-рорлиги, мукаммаллиги сифатларнинг мавжудлиги уларнинг
динамик стереотиплар типига айланганлигидан далолат беради, фаолият ва хулкнинг
шахс томонидан онгли равишда бошқариш услуби шакл-ланганлигини билдиради.
Табиатнинг таркибий қисмлари ва жамият-нинг аъзолари билан турли шаклдаги, хар
ҳил хусусиятли муноса-батга киришиши, улар билан муомала қилиш маромларини
даврий «муваққат тарзда» ўзгаришни вужудга келтиради. Ана шу ўзгариш туфайли
муваффакият ва муваффақиятсизлик, омад ва омадсизлик, оптимизм ва пессимизм,
романтика ва реалия, симпатия ва антипатия, прогресс ва регресс, жўшкинлик ва
тушкинлик, фаоллик ва сустлик каби биринчиси ижобий (позитив), иккинчиси эса
салбий (негатив) Рухий ҳодиса келиб чиқади. Фаолият ва хулкнингЪмалиѐтида бир
тепинг барқарорлигининг бузилиши унга киес килинган муваффакиятнинг бирламчи
омили тугрис даги илмии маълумотларнинг шуоҳа остида колдиради. Бинобар '
жамики нарсанинг бошлангич асоси, манбаи эмоция деган ғояни унинг кииматини
умумий фонда бирмунча кадрснзлантиради лек иккинчи, устувор ва етакчи, умумий ва
хусусий обьектив ва субъе тив, муҳим ва номуҳим мезонлар, аломатлар,ўг,чамлар
ѐрдами билан баҳоланиши ушбу психологик масала мохиятини оқилона талкин ки лиш
заруриятини вужудга келтиради.
Объектив (табиий) шарт-шароитлардан ташқари, инсон омили '"илан узвий
боғлиқлиги субъектив (шахсга оид, унинг киѐфасига боғ-
п
нк) шарт-шароитлар
муомаланинг, фаолиятнинг, хулкнинг ижтимо-ий турмушда самарали амалга ошишини
узлуксиз равишда таъминлаб туради. Субъектив шарт-шароитларнинг қаторига
шахснинг барка-рорлиги, характернинг мустаҳкамлиги, эҳтиѐж, мотив, маслак, са-
лохиятининг пухталиги, ўзини ўзи бошқариш услубининг қатъий равишда
шаклланганлиги, биологик шартланган хислатлар эса ўзаро уйғунлашганлиги кабилар
киради.
Одатда объектив (табиий) ва субъектив (шахсга оид) шарт-шароитлардаги
ўзгаришлар туфайли ижобий (позитив) ѐки салбий (негатив) хусусиятли психологик
ҳолатлар, ҳодисалар, хислатлар, ке-чинмалар устуворлиги юзага келиб, моддий асос
функциясини бажа-рувчи олий нерв фаолиятини, марказий нерв системасининг ритми-
касини, ишчанлик кобилиятини пасайтиради. Бунинг окибатида фао-лият, хулк ва
муомала амалга оширишда одатий саъй-ҳаракатлар, операциялар, маромлар бузила
бошлайди, фавқулодда асабийлик, руҳий нуқсонийлик, қонуниятдан четга оғишлик,
нохуш кечинмалар ҳокимлиги етакчилик қилади. Худди шу сабабдан, фаолият, хулқ ва
муомаланинг муваффақияти шубҳа остида колиши мумкин, чунки маҳсулдорлик,
собитқадамлилик, мақсадга йўналганлик сифатлари-иинг доминантлиги йўколади,
натижада ушалмаган эзгу ниятлар ар-мон тарикасида юксак ҳис-туйғулар сифатида
даврий ҳукм суришда давом этаверади.
Инсонинг табиатга ва жамиятга нисбатан муносабати тасодифлар-сиз, фавкулоддаги
вазиятларсиз амалга ошиши мумкин эмас, чунки эҳ-тимоллар даражасидаги кутилманинг
йўқлиги режасиз вазиятларни шахсининг идрок майдонида келтириб чикаради. Ҳаѐт ва
фаолият стра-тегияси ва тактикасининг экстремал тарзида ўзгариши индивидуал ва
ижтимоий хусусиятли вазиятларнинг пайдо бўлишга олиб келади. Вази-ятлар стихияли,
хаотик (бетартиб, тасодиф) хатти-ҳаракатларни вужуд-га келтириб, текис, одатий,
даврий, барқарор хусусиятлар ритмикасини издан чиқаради, натижада инсоннинг
103
мотивацион, эмоционал,когнитив, регулятив, хулқий, иродавий тузилиш таркибларининг
функцияси бузилади. Шахс тузилишга фавқулоддаги вазиятларнинг ички ларзаси фао-
лият, ҳулқ ва муомаланинг онглилик ҳолатидан онгсизликка ўтишини тақозо этади,
бинобарин, муваффакиятсизлик реалияга айланади. Хўш, нима учун шахс
тасодифларнинг олдини олишга тайѐр эмас ѐки кўпинчау бу борада кучсизлик, ожизлик
килади?
Ушбу муаммо ечимини жуда содда тарзда ҳал қилиш ҳам мумкин:
1) шахс онгли зот, яратувчилик кудратига эга бўлишидан катъи назар-у табиатнинг
таркибий қисми, инстинктлар, шартсиз рефлекс-лар таъсирига берилувчандир: 2)
шахснинг тана аъзолари (организми) фавкулоддаги ҳодисалар ва вазиятларга
мослашган эмас (стихия, ҳа-локат, тасодиф, стресс, аффект, хавф-хатар-риск); 3) шахс
комиллик даражасига эришмаганлиги туфанли сабабий боғланиш окибатларинм, фобия
(кўркиш) билан боғлик ҳис-туйғуларни олдиндан сезиш, пайқаш, уларга нисбатан акс
таъсир бериш имкони йўқ: 4) шахсда ик-кинчи қиѐфанинг шаклланмаганлиги (тест,
тренинг, тренировка билан куролланмаганлиги) унинг хавф-хатар курбонига
айлантириши шубҳасиз.
Жаҳон психологияси фанининг маълумотларига караганда, му-ваффакиятсизликдан
ҳеч ким ҳимояланган эмас, чунки ижтимоий иммунитет жуда кучсиз аксил таъсир
кўрсатиш имкониятига эга. Маълумки, жисмоний, ахлокий ва ақлий баркамоллик туб
маънодаги комил инсон тўғрисида мулоҳаза юритишга имкон беради ва таркибларнинг
тўла муносиблиги, уйғунлашганлиги, ўзаро тақозо этувчан-лиги асосий мезон
вазифасини бажаради, комиллик даражаси субъ-ектнинг маънавий дунѐсига айланмас
экан, у такдирда ҳеч ким тасодифлар, фавкулоддаги вазиятлар шахс томонидан одатий
ҳодиса сифатида осойишта қабул килинмайди.
Муваффақият гарови (кафолати) функциясини бажарувчи омил-ларнинг генезиси
тўғрисидаги фикр юритилганда, энг аввало, улар-нинг бирламчилиги,асосий манба
эканлигини назарда тутиш назарий ҳамда методологик муаммолар ечимини оқилона
топишга пухта негиз ҳозирлайди, бошланғич ҳаракат нуктасини белгилаб беришга
хизмат қилади. Назарий мулоҳазаларга биноан, фаолият, хулқ ва муомала-нинг бир
текис, самарали кечиши генетик нуктаи назардан куйидагиларга боғлиқ:
1.
Объектив (табиий) ва субъектив (шахсга оид) шарт-шароитлар мавжудлигига.
2.
Объектив ва субъектив шарт-шароитлар ҳукм суришини ўзгартирувчи тасодифий ва
фавкулоддаги вазиятлар таъсирчанлигига, устуворлигига.
3.
Эмоция ва ҳиссиѐтнинг ижобий (позитив), салбий (негатив) хусусият касб этишига.
4. Инсоннинг шахслилик ва характерологик хусусиятларининг баркарорлигига.
5. Шахснинг комиллик даражасига эришганлигига ва хоказо.
Шахснинг ҳаѐт ва фаолиятида муваффакиятга эришиш, максадига мувофик саъй-
харакатларни унга йўналтириш учун куйидаги-парга эътибор қилиш заруратнинг
заруратидир: объектив ва субъектив шарт-шароитлар ўзгарса, уларга туза-тишлар
(коррекция) киритишгатайѐргарликка;
1)
фавқулоддаги вазиятларга кўникиш учун шахсга тренинг ѐрда-ми билан таъсир
ўтказишга, унда иккинчи киѐфани шакллантиришга;
104
2)
организмнинг ҳар кандай стихияларга чидамлигини ортти-ришга;
3)
комилликка интилиш ҳис-туйғуларни такомиллаштиришга;
4)
шахс имкониятларни рўѐбга чиқишга кўмаклашишга ўзини ўзи кашф қилиш,
ўзига ўзи буйруқ бериш, ўзини ўзи такомиллашти-риш, ўзини ўзи баҳолаш, ўзини ўзи
назорат қилиш, ўзини ўзи бошка-риш.ўзига ўзи таскин бериш, ўзини ўзи қўлга олиш ва
хоказо.Инсон ҳаѐтини ва фаолиятини ўзгартирувчи асосий омиллар мавжуд бўлиб, улар
муайян даражада шахснинг таъсирига берилувчандирлар.
Do'stlaringiz bilan baham: |